islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ИБН КАСИР АЛ-МАККИЙ ВА АБУ ЖАЪФАР АЛ- МАДАНИЙЛАРНИНГ  ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ

Ибн Касир ал-Маккий Тўлиқ исми Абу маъбад Абдуллоҳ ибн Касир ад-Дорий ал-Маккий. ад-Дорий дейилишига сабаб у аттор бўлган[1]. Араблар атторларни (ад-дорий) деб аташар эди. Асли форс. Ҳижрий 45 йил Маккада таваллуд топган.

Имом Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи фасоҳатли, балоғатли, сўзамол, оппоқ соқолли, новча, жуссадор, буғдойранг, шаҳлокўз киши бўлган. Соч-соқолини ҳинолаб юрган. У киши салобатли ва виқорли зот бўлган.

Мужоҳид ибн Жабррдан[2] сўнг ҳижрий 103 йилдан эътиборан Макканинг қироат устозига айланган. Воиз, тақводор, муҳтарам киши. Иккинчи табақадаги тобеинлардан. Маккадаги жамоатнинг қозиси бўлган.

Ибн Мужоҳид айтади: “Абдуллоҳ Маккада доим ҳамма эътироф этган имом бўлди”. Яна шундай дейди: “Маккада Ибн Касирнинг замонида унинг қироатига ҳеч кимнинг ўқиш услуби тенг келмас эди”.

Унинг қироатни (ипак қироат) деб аташар эди. Чунки Абдуллоҳ юмшоқ, ёқимли, енгил ва гўзал тарзда ўқир эди.

Имом Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳидан жуда кўп одамлар қироат ўрганганлар[3].

У кишининг икки ровийлари – Баззий ва Қунбул.

Устозлари: Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Зубайр, Абу Айюб Ансорий, Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Соиб розияллоҳу анҳулар билан кўришган. Улардан Абдуллоҳ ибн Соиб розияллоҳу анҳудан Қуръон қироатини ўрганди. Тобеинлардан Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг шогирти Мужоҳид ибн Жабрдан ҳам тиловат сабоқларини олди.

Шогирдлари: Тарихда танилган кўплаб уламоларнинг устози. Жумладан, Абу Амр ибн ал-Ало ал-Басрий, Исмоил ибн Муслим, Жарир ибн Ҳозим, Ҳорис ибн Қудома, Ҳаммод ибн Салама, Ҳаммод ибн Зайд, Холид ибн Қосим, Халил ибн Аҳмад ал-Фароҳидий, Сулаймон ибн ал-Муғийра, Абдулмалик ибн Жрайж, Суфён ибн Уяёна.[4]

Абдуллоҳ ибн Касир ҳижрий 120 йил 75 ёшида вафот этди.

АБУ  ЖАЪФАР АЛ- МАДАНИЙ

Тўлиқ исми Абу Жаъфар Язид ибн ал-Қоъқоъ (бошқа манабларда Файруз ибн ал-қоъқоъ) ал-Маданий.

Буюк тобеин. Маданий қироат имомларидан. Деярли бир аср қироатдан таълим берди. Ҳижрий 63-йилда бўлиб ўтган (Ҳарра) жанги[5] дан олдин қироат устози сифатида фалият бошлаган экан.

Ривоят қилинишича у Муовия ибн Абу Суфён даврида қироатдан таълим берган. Шунингдек, Абу Жаъфар муфтий, мужтаҳид, обид, кўп рўза тутувчи зот бўлган.

Маълумотларга қараганда у ёшлик чоғида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Умму Салама розияллоҳу анҳо онамиз ҳузурларига кирганда онамиз бошини силаб, ҳаққига барака сўраб дуо қилганлар.

Сулаймон ибн Жаммоз айтади: “Абу Жаъфар кун ора рўза тутарди. Бу Довуд алайҳиссалом рўзасидир. Шу аснода кўп замон давом этади”. Шунда дўслари ундан бу ҳақида сўрашганда, у: “Бу ишимни нафсимни Аллоҳнинг ибодатига ўргатиш учун қилдим”.

Ривоятларга кўра, у ҳар тунда тўрт ракъат намоз ўқирди ва ҳар ракъатида фотиҳа ва “тивол ал-муфассал”[6]сураларидан бирини ўқирди. Сўнгра ундан қироатни ўрганди, олдин ва кейин унинг қироатида ўқийдиганларни дуо қилар эди.

Устозлари: Абдулло ибн Аббос, Абу Ҳурайра розияллоҳу анхумодан қироатни ривоят қилган. Шунингдек, мавлоси Абдуллох ибн Айёш Абу Рабиьа ал-Махзумийдан қироатни ривоят қилган. Абдуллох ибн Айёш бу қироат усулларини Убай ибн Каъбдан, Убай ибн Каъб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олган.

Абу Жаъфар ал-Маданий Абдуллох ибн Аббос, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Умар ибн ал-Хаттоб, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳум, Зайд ибн Аслам (яқинларидан булган), Марвон ибн Хакамдан хадис ривоят қилган.

Шогирдлари: Нофеъ ибн  Абдураҳмон ибн Абу Нуъайм, Сулаймон ибн Муслим ибн Жаммоз аз-Зуҳрий, Абул Ҳорис Исо ибн Вардан, Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам[7], ўғли Ёқуб ибн Язид, қизи Маймуна ва бошқалар ундан қироатни ривоят қилишган.

Молик ибн Анас, Исмоил ибн Жаъфар, Абдулазиз ад-Даровардий, Абдулазиз ибн Абу Ҳозимлар ундан ҳадис ривоят этишган.

Вафоти: Абу Жаъфар роҳимаҳуллоҳ Марвон ибн Муҳаммад халифалиги даврида ҳижрий 130 йил вафот қилган. Имом Нофеъ ибн Абу Нуъайм ривоят қилади: (Абу Жаъфар Язид ибн ал-Қоъқоъ вафотидан сўнг ғусл қилдирилганида бўйни ва кўксининг ўртасида мусҳафни варағига ўхшаш нарсани кўрдилар. Улардан ҳеч ким бу Қуръон нури эканига шубҳа қилмади).Сулаймон ибн Муслим ибн Жаммоз айтади: (Тушумда) Абу Жаъфарни Каъбани устида кўрдим. Абу Жаъфармисан?, деб сўрадим. (Ҳа, биродарларимга салом айт ва яна уларга Аллоҳ мени ризқланган тирик шаҳидлардан қилгани ҳақида ҳабар бергин ва Абу Ҳозимга[8] салом айт. Унга айтгинки: Абу Жаъфар сенга (Эй, доно! Эй, доно! Аллоҳ ва Фаришталари тунлари сенинг ўтиришингни биргалашиб кўзатишмоқда) деяпти, дегин)[9].

Модуль таълим  талабаси Тожиев Ҳамидулло

[1]     Жаҳонгир Убайдуллоҳнинг (Қироат ва тажвид фанидан қўлланма) китоби. –Т.: (Шарқ) нашриёти, 2020.-400 б. 350 б. https://qadriyat.uz/suhbatlar/1173-homidjon-qori-ishmatbekov-yurtimizda-qorilar-silsilasi-hech-qachon-uzilmagan

 Ёки бошқа фикрга кўра Форс кўрфази, Саудия Арабистоннинг шарқидаги ал-Қатиф вилоятидаги бир худуд, бандаргоҳ(Дарин бандаргоҳи), бошқа номи (Мушк бандаргоҳи)га нисбат берилган дейдилар. Уша ердан ширин ҳид таралиб турган. Бу Заҳабийниг фикри.

[2]     Абул Ҳажжож Мужоҳид ибн Жабр ал-Маккий (ҳижрий 21-103). Тобеинлардан.Қорилар ва муфассирлар устози. Қироат ва тафсирни Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан олган. Ибн Аббосга Қуръонни йигирма тўққиз марта хатим қилиб топширган. Машҳур шогирдлари: Абу Амр Басрий, Айюб Сахтиёний. Ўз замонасида Қуръон илмларига энг моҳирлардан бўлган. Имом Саврий айтади: (Тафсирни тўрт киши – Мужоҳид, Саъид ибн Жубайр, Икрима ва Заҳҳоқдан ўрганинглар). Ривоятларга кўра сажда ҳолатида вафот этган.

[3] islom.uz / 19.01.2017

[4]     Жаҳонгир Убайдуллоҳнинг (Қироат ва тажвид фанидан қўлланма) китоби. –Т.: (Шарқ) нашриёти, 2020.-400 б. 350 б. https://qadriyat.uz/suhbatlar/1173-homidjon-qori-ishmatbekov-yurtimizda-qorilar-silsilasi-hech-qachon-uzilmagan

[5]     Ибн Халикон (Вафоёт ал-аъён) асарида шундай дейди: (Ҳарра деб қора тошлоқ ерга айтилади). Бу ўриндаги Ҳаррадан мурод-Мадина яқинида жой. Язид ибн Муовия ибн Абу Суфён ўз даврида Мадинага босқинчи қўшин юборган. Қўшинга Мислим ибн Ақаба раҳбарлик қилган.Шунда Мадина аҳолиси мазкур Ҳарра номли жойда улар билан жанг қилган. Жаҳонгир Убайдуллоҳнинг (Қироат ва тажвид фанидан қўлланма) китоби. –Т.: (Шарқ) нашриёти, 2020.-380 б.

[6]     (Тивол ал-Муфассал) суралари Ҳанафий мазҳабида (Ҳужурот) сурасида (Буруж) сурасигача. (Авсут ал- Муфассал), (Буруж)дан (Баййина)гача, (Қисор ал- Муфассал) эса (Баййина)дан Қуръоннинг охиригача. https://qadriyat.uz/suhbatlar/1173-homidjon-qori-ishmatbekov-yurtimizda-qorilar-silsilasi-hech-qachon-uzilmagan

[7]     Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг мавлоси (озод қилган қили).

[8]     Абу Ҳозим Салама ибн Динор ал-Махзумий (ваф, ҳиж, 178 – йиллар ). Уни Ал-Аъраж ҳам дейилади. Мадина шаҳрининг олими, қозиси, воизи.

[9] https://oliymahad.uz/24423, http://davronbek.ziyouz.com/?p=1715

305660cookie-checkИБН КАСИР АЛ-МАККИЙ ВА АБУ ЖАЪФАР АЛ- МАДАНИЙЛАРНИНГ  ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: