islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Нававийнинг ҳаёти ва ижоди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавотудурудлар бўлсин.

Имом, ҳофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шарофиддин ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий аш-Шофеъий Исломоламининг мўътабар олимларидан саналади.

Кунялари – Абу Закариё, лақаблари Муҳиддин. Аммо Аллоҳга тавозуъ қилиб, Муҳиддин деблақабланишни кариҳ кўрганлар. Чунки дин доимийҳаёт ва собит бўлган нарсадир, тирилтирувчи кишигамуҳтож эмасдир, деб айтардилар. («Муҳиддин» – динни тирилтирувчи деган маънони англатади.) Моликий мазҳаби фақиҳларидан Муҳаммад ибн Ҳасан Лахмий у зот ҳақида: «Мени Муҳиддин дебатайдиганларни дўст тутмайман, деб айтдилар», дейдилар.

Имом Нававий ҳижратнинг 631 йили муҳаррамойида Дамашқдаги Наво шаҳрида дунёга келдилар. Ёшликларидаёқ Қуръонни ёд олдилар. Ўн тўққизгакирганларида оталари Дамашққа олиб бордилар ва«Равоҳия» мадрасасига жойлаштирдилар. Мақсадилм таҳсилини янада кучайтириш эди. Бу ерда Исҳоқибн Аҳмад ибн Усмон Мағрибий ал-Мақдисийданфиқҳни таълим олдилар, Шерозийнинг «Муҳаззаб» номли китобларини ўқиб чиқдилар. Исҳоқ ибн Аҳмаду зотнинг фиқҳ илмидаги биринчи устозлари бўлди. Нававий ҳазратлари ҳар куни 12 хил дарс биланмашғул эдилар. Орада тиб билан ҳам машғулбўлишга қасд қилдилар. Лекин Аллоҳ таоло у зотнибу илмдан буриб қўйди. Балки Дамашқдаги «Дорулҳадис ал- Ашрафия»да дарс беришни насиб қилди. Буҳодиса ҳижратнинг 665 йили рўй берди.

Имом Нававий ҳазратлари ниҳоятда тақводор, зоҳид, парҳезли киши эдилар. Бирор соатлариниАллоҳ тоатидан бошқа ишга сарф қилмасдилар. Кечаларини ибодат ва китоб тасниф этиш биланўтказардилар. Ҳақ у киши учун ҳамма нарсаданустун эди. Подшоҳ Зоҳир Бибрис билан бўлиб ўтганҳодиса у зотнинг хулқларидаги ана шу қирраниочади. Малик Зоҳир бир фатвога имзо чекиш учун у зотни чақиртирди. Имом ҳазратлари бошларигакичиккина салла ўраб бордилар. Саллаларига қараб, менсимасдан: «Эй шайх! Бу фатвога имзо чек», деди. Аммо Имом бош тортдилар. Подшоҳ ғазаб билан: «Нима учундеб сўради. Шунда Шайх ҳазратлари: «Бу фатвода оғирлик келтирувчи зулм бор», дедилар. Подшоҳ янада ғазабланиб: «Уни ҳаммавазифаларидан бўшатинглар», деб амр қилди. Аёнларэса: «Унда ҳеч қанақа вазифа йўқ», деб жавобберишди. Сўнг подшоҳ қатл қилишни қасд қилди. Лекин унга Аллоҳ ниятини амалга оширишга журъатбермади. «Нега ўлдирмадингиз, бунақа вазият бошқабўлмайди», дейишганида, подшоҳ: «Аллоҳгақасамки, унинг важоҳати мени қўрқитиб юборди», деб жавоб берди.

Бу иш Аллоҳнинг фазлидир. Уни солиҳбандаларидан хоҳлаганига беради.

Имом Нававий жуда кўп китоб тасниф этганлар. Мисол тариқасида уларнинг баъзисини келтирибўтамиз.

1. Шарҳи Саҳиҳи Муслим.

2. Иршод.

3. Тақриб ва Тайсийр фий маърифати сунанилБашийр ан-Назийр.

4. Таҳзийбул асмо вал луғот.

5. Тибйон фий одоби ҳамлатил Қуръон.

Қуръони Каримни ўрганиш мавзусида ёзилганушбу китоби илм толиблари ичида жуда машҳур. 270саҳифадан иборат ушбу китобни имом Нававийҳайратда қоладиган даражада, йигирма бир кундаёзиб тугатган эканлар.

6. Минҳожи ат-Толибийн.

7. Бустонил орифийн.

8. Хулосатул аҳком фий муҳиммоти сунани вақавоидил ислом.

9. Равзатут толибийн ва умдатул муфтийн.

10. Шарҳул муҳаззаб.

11. Риёзус солиҳийн.

12. Ҳулятул аброр ва шиорул ахбор фий талхийсидаъвот вал азкор

Қуйидаги суннат китобларини шайхлариданэшитганлар:

1. Жомиъ ас-саҳиҳ ал-Бухорий.

2. Саҳиҳи Муслим.

3. Сунани Абу Довуд.

4. Жомиъут Термизий

5. Сунани Ибн Можа.

6. Сунани Насоий.

7. Муватто Молик.

8. Муснади Шофеъий.

9. Муснади Аҳмад.

10. Муснади Дорамий.

11. Муснади Абу Яъло.

12. Саҳиҳи Абу Авона.

13. Сунани Байҳақий.

14. Шарҳи сунна лил Бағавий.

15. Амалул йавм вал лайла ли Ибн Сунний.

16. Ал-жомиъ ли одобир ровий вас сомиълилхатиб Бағдодий.

17. Ансоб ли Зубайр ибн Баккор.

Дамашқда истиқомат қилганларида фиқҳ, ҳадис, усул каби ҳар турли илмларни қуйидаги устозлардантаълим олганлар:

1. Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон ал-Мағрибий.

2. Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Қудома Мақдисий ал-Ҳанбалий.

3. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Нуҳ Мақдисийал-Дамашқий.

4. Абу Ҳафс Умар ибн Асъад ибн Абу FолибРубъий ал-Ирбилий.

5. Абул Ҳасан Саллор ибн Ҳасан Ирбилий ал-Дамашқий.

6. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Умар ал-ВоситийСаҳиҳи Муслим»ни шу кишидан эшитганлар).

7. Абул Бақо Холид ибн Юсуф ибн СаъдНобилисий.

8. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исо ал-Муродий ал-Андалусий.

9. Имомул муҳаддис Зиё ибн Таммом Ҳанафий.

10. Шайх Абул Аббос Аҳмад ибн Солим МисрийНаҳвий ал-Луғавий.

11. Аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Молик Жаййаний.

12. Қози Абул Фатҳ Умар ибн Бандор ибн Умарибн Али Тафлисий.

13. Абул Аббос Аҳмад ибн Абдуддоим Мақдисий.

14. Абул Фараж Абдураҳмон ибн Шайх.

15. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Солим Абу Яҳё Анборий.

16. Абу Муҳаммад Исмоил ибн Иброҳим ат-Тануҳий.

17. Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Абу АбдуллоҳАбдул Муҳсин Ансорий.

18. Аллома Абу Шома Абдураҳмон ибн ИсмоилДамашқий.

19. Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммадибн Ҳасан Бодироний Боғдодий.

20. Қози Имодуддин Абул Фозил Абдулкарим ибн Абдуссамад Хиристоний.

21. Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Фикрий.

22. Абу Закариё Яҳё ибн Абулфатҳ ХиронийСайруфий.

Уламоларнинг Имом Нававий ҳақида айтган гаплари:

– Ибни Касир Маккий “Тобоқот аш-Шофеъия” номли китобида Имом Наввавий ҳақида қуйдагиларни айтган: У имомлар шайхи, аллома, хофиз, фақиҳ, зоҳид, ҳаётда тежамкор, ўта сабрли, биз хали унақасини кўрмаган даражада тақводордир.

Шамсиддин ибн Фахр ал-Ҳанбалий Имом Наввавий ҳақида қуйдагиларни айтган: У имом, пешқадам, хофиз, мутқин (ишончли), кўп сонли асарлар соҳиби, ниҳоятда тақводор айниқса таом борасидаги тақвоси бошқаларда кузатилмагандир.

– Шайх Қутбиддин Юнийний Имом Наввавий ҳақида қуйдагиларни айтган: У ўз замонасининг илмда ҳам, тақвода ҳам ҳатто оддий муомала масалаларида ҳам ягонасидир.

– Тарихчи Соримуддин Иброҳим Диқмақ ал-Ҳанафий ўзининг “Нузҳатул аном” номли китобидаИмом Наввавий ҳақида қуйдагиларни айтган: У Шайх, фарийдул аср (замонасининг ягонаси), вақт қадрига етишда тенги йўқ, вақти баракали мақсади гўзал ва холис инсондир.

– Имом Жалолиддин Суютий Имом Наввавий ҳақида қуйдагиларни айтган: Имом Нававий фақиҳ, ҳофизлар ҳофизи, шайхул ислом ва авлиёлар сардоридир.

– Имом Заҳабий  “Тарийхул ислом” да Имом Наввавий ҳақида қуйдагиларни айтган: У шайхул ислом ва умматнинг муфтийсидир.

 – Ибн Аттор: “Нававий барча вақтини илм олиш, унга амал қилишга сарфлаган киши эди. Бир кеча ва кундузда фақатгина ҳуфтондан сўнг бир луқма таом ва саҳар вақтида бир қултум сув тановул қилар эди”, деганлар.

– Муҳаммад ибн Хасан Лаҳмий айтадилар; “Имом Нававийнинг кароматлари жуда кўп бора зоҳир бўлган. Жумладан қулфлар билан беркитилган эшикларнинг очилиши ҳамда яна ўз ҳолига қайтиши.  Кечасида девор ёрилиб унинг ичидан ҳушсурат бир кишининг чиқиб у зот билан яхши амаллар ҳақида субатлашиши каби”.

– Тожужддин Субкий ўзининг “Тобақот ал-Кубро” ва “Тобақот ал-Вусто” номли китобларида У ҳақида қуйдагиларни айтган: У қутбиддин, соҳиби каромат, бутун умрини аҳли сунна вал- жамоа йўлида ўтказган зотдир.

Имом Нававий ҳазратлари 46 ёшларида 676 ҳижрий сананинг 24 ражабида чоршанба куни кечаси она юрти Дамашқ яқинидаги Наво шаҳрида дорул бақога риҳлат қилдилар ва шу ерга дафн этилдилар. Бу зотнинг вафотларидан бутун Дамашқ аҳли қайғуга ботди. Олти юздан зиёд хонадон аҳллари унинг вафотидан мотам тутдилар. Бу хабар Дамашққа етгач шаҳар ва унинг атрофи йиғидан ларзага келади. Мусулмонлар бу зотнинг вафотлартдан қаттиқ афсус чекдилар.

Қизиқ маълумот: Маълумки, буюк муҳаддис оила қурмаганлар, фарзанд кўрмаганлар. Унда нега Абу Закариё куняси билан аталганлар дейилса, арабларда фарзанд кўрмаган кишиларни мажозан шундай чақириш одати бор экан. Яҳё алайҳиссалом пайғамбар бўлиб, ўзлари ҳам пайғамбар фарзанди бўлганлар. Имом Нававийни ҳам «Абу Закариё – Закариёнинг отаси» деб чақиришлари фахрий маънода, мажозан экан.

Мираҳмадов Алимардон 405гуруҳ

305940cookie-checkИмом Нававийнинг ҳаёти ва ижоди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: