Сиёсий муҳит. Умавийлар давлатининг буюк қомондони Қутайба ибн Муслим Мовароуннаҳр диёрини 93 ҳижрийсанада фатҳ қилгач, ушбу ўлкаларга ислом дини кенгёйилди. Имом Мотуридий таваллуд топган пайтда хилофот умавийлардан аббосийларга ўтган эди. Аниқроқ қилиб айтганда, Имом Мотуридий аббосийларнинг 10-халифаси давридан бошлаб 21-халифасигача бўлган даврда яшаб, фаолият олиб борди. Имом Мотуридий даврида Мовароуннаҳр диёрларига ҳижрий 204 санада аббосийлар Халифаси Маъмун томонидан таъйинланган, асл келиб чиқиши балхлик бўлган, Асад ибн Сомон волийлик қиларди. Асад ибн Сомоннинг насаби ислом дини келмасидан олдин ажамларга ҳукмдорлик қилиб келган Баҳром Жубинга бориб тақалади. Маъмун буни инобатга олиб, Асад ибн Сомонни Самарқандга волий этиб тайинлаган эди. Асад мамлакатни яхши бошқаргани учун Маъмун Мовароуннаҳр диёрларининг бошқарувини Асаднинг ўғилларага бўлиб берди. Нуҳ ибн Асадга Самарқандни, Аҳмад ибн Асадга Фарғонани, Яҳё ибн Асадга Шошни (Тошкент) ва Исмоил ибн Асадга Ҳиротни топширди.
Асаднинг фарзандлари давлатни адолат билан бошқардилар. Кейинчалик, аниқроғи ҳижрий 261 санада Сомонийлар давлати вужудга келди. Сомонийлар даврида мамлакатда илм-фан ва маданият гуллаб-яшнади. Ўша даврда Самарқандни зиёрат қилган олим Мақдисий ўзининг “Аҳсанут тақосим” китобида шундай ёзади: “Самарқанднинг иқлими гўзал, олимлар эҳтиромда, яхшилик макони, илм манбаи, исломнинг мустаҳкам устунива қўрғонидир. Унинг подшоси энг яхши подшо, аскари эса энг афзал аскарлар бўлиб, у ерда фуқароларнинг мартабаси подшолар билан бир хил”.
Жаҳонгашта муаррих Ибн Ҳавқал ҳам Имом Мотуридий даврида Мовароуннаҳрга келиб, бир муддат яшаган. Мовароуннаҳр ва ўша даврда ҳукмрон бўлиб турган Сомонийлар ҳақида шундай деган: “Мовароуннаҳр диёри ер юзидаги энг унумдор ва серҳосил жойларидан биридир. Ҳалқининг яхшиликка рағбати баланд, илм-маърифат аҳлидир. Подшоҳлари бағрикенг, шавкатли ва қудратли бўлиш билан бирга, илм ва олимлар учун хокисор ҳомийдир”.
Демак, Имом Мотуридий яшаган даврдаги сиёсий ҳолатилм-маърифат учун, олимлар ва илм аҳли учун энг қулай бўлган. Шунинг учун Сомонийлар ҳукмдорлигида Самарқанддан кўплаб олиму фозиллар етишиб чиққан.
Иқтисодий муҳит. Сомонийлар даврида мамлакат иқтисодиўзининг энг юқори чўққисига чиққан эди. Бунинг икки сабаби бор эди. Биринчи сабаб; иқлимнинг қулайлиги, чунки Самарқанд атрофидаги тоғлардан эриб тушганқорнинг суви, Жайҳун дарёсининг суви ва ўлканинг серқуёшлилиги шаҳарда деҳқончилик билан шуғулланиш имконини берган. Шунинг учун муаррих Истахрий “Ал-Масолик вал мамолик” номли асарида Самарқанднинг мева-сабзавотлари ҳақида шундай ёзган эди: “Самарқанд иқлимининг қулайлигидан бу ерда меванинг кўплаб турларини учратиш мумкин. Мен бу ерда бошқа ўлкаларда учратмаган меваларни курдим. Мева-сабзавотлар кўплигидан нафақат инсон, балки чорва моллари ҳам баҳраманд бўлар эди”.
Иқтисоднинг ривожланишига сабаб бўлган иккинчи омилтижорат эди. Сомонийлар ҳукмдорлари тижоратчилик учун барча шароитларни яратиб берган, хусусан, ўша даврдагитижоратчиларга катта хавф туғдирадиган йўлтўсар қароқчилардан мамлакат ҳудудини тозалаган эди. Шунинг учун турли ўлкалардан тижоратчи савдогарлар келиб, Самарқанд молларидан харид қилиб кетишарди. Бошқа мамлакат подшолари ҳам сомонийлар билан ҳамкорлик ўрнатишга уринар эди. Ҳатто ҳижрий 331 йилда Хитой императори ҳам Наср ибн Аҳмад Сомоний билан дўстлик алоқаларини ўрнатиш учун элчи жўнатган эди.
Самарқанд моллари, хусусан, қоғоз ва шойи Бағдод, Басра, Шом ва бошқа шаҳарларнинг бозорларида сотилар эди. Мақдисий “Аҳсанут тақосим” китобида Самарқанднинг майизи, хурмоси, кунжути, совуни ва ипаги бошқа ўлкаларга экспорт қилиниши ҳақида гапириб ўтган.
Хулоса қилиб айтганда, Имом Мотуридий иқтисодий жиҳатдан гуллаб-яшнаган бир даврда яшаган. Бу муҳит илм олиш ва илм беришни тўсиб қўядиган йўқчилик ва қашшоқликдан йироқ эди.
Фикрий муҳит. Сиёсий ва иқтисодий муҳит барқарор бўлганжойда илм-фан ривожланиб, етук олим ва фозилларкўпаяди. Имом Мотуридийнинг “Таъвилоту аҳлис сунна” ва“Ат-Тавҳид” асарларини ўқиган одам ушбу сўзнинг нақадартўғри эканига гувоҳ бўлади. Имом Мотуридий ва у кишининг илм аҳлидан бўлган замондошлари Сомонийларсулоласи яратиб берган шарт-шароитлардан баҳрамандбўлиб, илм олиб, илм бердилар ва бугун дунёга маърифаттарқатдилар.
Шайх Балқосим Ғолий “Абу Мансур Мотуридий: ҳаётуҳу ва ароуҳу” китобида Имом Мотуридийнинг даврида фикрий ва илмий мухитнинг гуллаб яшнашига қуйидаги омиллар сабаб қилиб кўрсатган: “Сомонийлар давлатидаги фикрийва илмий муҳитнинг гуллаб-яшнаши қуйидаги омилларгабориб тақалади:
Биринчи: Сомоний ҳукмдорларнинг илм-маърифатни ва олимларни моддий ва маънавий рағбатлантириши. Сомоний подшоҳлар олимларни моддий қўллаб-қўвватлашдан ташқари ўзлари ҳукмдорлик қилиб турган ҳудуднинг кутубхоналарини китоблар билан тўлдирган эди. Бунга ўз кўзи билан гувоҳ бўлган Ибн Сино шундай дейди: “Ўша пайтлари Бухоронинг султони Нуҳ ибн Мансур Сомоний эди. У касал бўлиб қолди. Шунда мен уни даволовчи табиблар сафида бўлиб, хизматини қилиш бахтига муяссар бўлдим. Бир куни саройдаги кутубхонага кириб, китобларни кўриб, мутолаа қилишга султондан изн сўрадим. У менга изн берди. Кутубхонага кирдим. Кутубхона бир неча хоналардан иборат бўлиб, ҳар бир хонада китоблар билан тўлдирилган катта жавонлар турарди. Бир хона фиқҳ китоблари билан, бошқаси араб шеърияти ва адабиётига оидкитоблар билан, қолганлари бошқа китоблар билан лиқ тўла эди. У ердаги китобларни мутолаа қилиб, жуда кўп фойдаолдим. Олдин ҳам, кейин ҳам кўрмаган китобларимни ўша кутубхонадан топдим”.
Бухоро султонининг саройидаги кутубжонага ўхшаш кутубхоналар Сомонийлар давлатининг барча вилоятларида ҳам бўлган. Бу ҳақда Сомонийлар давлатига қарашли ҳудудларда уч йил мобайнида яшаган машҳур муаррих Ёқут Ҳамавий шундай ёзади: “Мен Сомонийлар давлатида бўлдим. У ердаги кутубхоналарнинг бирига кирдим. Кутубхонада 12 та катта жавон бор эди. Ҳар бир жавонда 12 минг мужаллад китоб турарди. Бу китоблардан фойдаланиш жуда осон эди. Исталган китобни ҳеч қандай гаровсиз манзилингизга олиб кетиб, ундан фойдаланиш мумкин эди. Мен ўша кутубхонадаги китобларни мутолаа қилиб, улардан баҳра олардим, бу китобларни ўқиб, ватаним ва бола-чақам ҳам эсимдан чиқиб кетарди. Мен йиққан илмларнинг аксари ўша кутубхонадаги китоблар самарасидир”.
Иккинчи: Сомонийлар салтанатидаги икки фозил вазир. Булар: Абу Фазл Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ Балъамий ваАбу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Жийлоний. Абу Фазл Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ Балъамий асли Бану Тамимлик араблардан эди. У киши Наср ибн Аҳмад Сомонийнинг вазири бўлган. Балъамий вазирлик қилган даврда илм-маърифат аҳли, уламо ва фузалоларга алоҳида эътибор қаратиб давлат томонидан турли мукофотлар билан тақдирлаб турган. Балъамий ҳақида Салъоний ўзининг “Ансоб” китобида шундай ёзади: “У зот ақл, фикр ўткирлиги ва олимларни эҳтиром қилишда даврининг ягонаси бўлган”. Бу зот имом Табарийнинг “Тариҳул мулук” китобини форс тилига таржима қилган.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Жийлоний ҳам илм-маърифат аҳлини икром қилган. У Наср ибн Аҳмад Сомоний даврида Балъамийдан кейин вазир бўлган, сомонийлар давлатидаги табиб ва олимларга алоҳида маош ажратган. Ёқут Ҳамавий Жийлоний ҳақида шундай деган: “Бу зот адиб, фозил, жасур инсон бўлган. Ҳузурига кирганларни ноумид қайтармаган. Олим ва фозилларга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатган. Унинг ўзи ёзган таълифотлари ҳам бор”. Бундан ташқари, яна бир қанча омиллар сабабли Сомонийлар даврида фикр ва ақл соҳиблари эркин ва кенг кўламли илмий фаолият олиб борган”.
Сомонийлар давлатида сунний эътиқод билан бирга мўътазила ва қарматийларга ўхшаган адашган тоифаларнинг фикр ва қарашлари ҳам кенг тарқалган эди. Шайх Балқосим Мовароуннаҳр диёрида мўътазилий қарашларнинг тарқалиш омилларини санаб, қуйидагиларни ёзган: “Сомонийлар давлати сунний эътиқодда бўлишига қарамай, аббосийлар халифалигининг баъзи худудларида мўътазила эътиқоди ва қарашлари тарқалган эди.
Мовароуннаҳрда бундай бузуқ эътиқоднинг тарқалишига бир неча омиллар сабаб бўлган. Қуйида уларнинг баъзиларини санаб ўтамиз:
Аббосий халифа Мутаваккил ҳижрий 234 санада мўътазилалар қўзғаган “Қуръон махлуқми?” деган масалагануқта қўйиб, “Қуръон Аллоҳнинг каломи” деган сунний олимларни қўллаб-қувватлади ва мўътазилаларнинг давлаттизимидаги фаолиятига расман чек қўйди. Натижада, мўътазила эътиқодидаги аксар аҳли илмлар Сомонийларҳукмронлик қилган ҳудудларга келиб ўрнашди.
Мовароуннаҳрдаги икки машҳур олим Абу Қосим Каъбийва Абу Зайд Балхийнинг мўътазила эътиқодидалиги ушбуҳудудда бу эътиқоднинг тарқалишига сабаб бўлди. Ушбу икки олим халқ орасида машҳур бўлгани учун буларнингбузуқ эътиқоди тез тарқалди. Имом Мотуридий ва бу икки олим ўртасида кўплаб илмий мунозаралар бўлиб ўтган.
Мўътазила олимларининг балоғат ва фасоҳат илмида авом халқни ўзига жалб қиладиган даражада моҳир бўлган”.
Хулоса қилиб айтганда, мўътазила ва қарматийларнинг бузуқ эътиқодини инобатга олмаганда, Самарқандда Имом Мотуридий яшаган даврда фикрий муҳит соғлом бўлган.
ТИИ Модуль таълим шакли талабаси Юсупов Маҳмуд