islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом оламида Имом Заҳабийнинг тутган ўрни

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Олимнинг тўлиқ исми қуйидагича: Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон ибн Қаймаз ибн Абдуллоҳ Шамсиддин Абу Абдуллоҳ ал-Туркманий ад-Диёрбакрий ал-Фариқий ад-Дамашқий аз-Заҳабий аш-Шофий. Аз-Заҳабий ҳижрий 673 йилда Суриянинг Дамашқ шаҳрида таваллуд топган. Аз-Заҳабий исми эса отасининг касбига нисбат берилган бўлиб, «заргарнинг ўғли» деган маънони англатади.

Аз-Заҳабий 75 йил умр кўрди ва ислом оламида ҳадис илмининг султони, қомусий илмга эга тарихчи, шажарашунос ва шайхул ислом сифатида ном қозонди. Ҳадис илми билан шуғулланишни у 18 ёшидан бошлади ва Балабак, Ҳимс, Ҳама, Алеппо, Триполи, Набулус, ар-Рамла, Коҳира, Искандария, қуддус, Ҳижоз ва бошқа жаъми 30та турли шаҳарда таълим олди. Сўнг Дамашқ шаҳрига қайтиб, ҳадис илмидан дарс берди, ислом оламида машхурликка эришган китобларни ёзди. Имом Захабий мусталах[1] илмида йани хадис илмида Хофиз булганлар. Ҳоким – Баъзи аҳли илмнинг фикрига қараганда, ҳадисга боғлиқ ҳамма илмни иҳота қилиб олган одамни «ҳоким» дейилади. Унинг билмай қолган нарсаси жуда оз бўлади.

73 ёшида кўз нуридан айрилди ва икки йилдан сўнг фоний дунёни тарк этди. Учта фарзанд қолдирди: катта қизининг исми Амат ал-Азиз, иккита ўғлининг исми Абдуллоҳ ва Абу Ҳурайра Абдураҳмон. Иккинчи ўғли кейинчалик ҳадис илми пешвосига айланиб, Ибн Насриддин ад-Димашқи ва Ибн Ҳажар каби олимларга дарс берди, отасидан эшитган кўплаб ҳадисларни ривоят қилди.

Аз-Заҳабийнинг ҳадис ва фиқҳ соҳасидаги энг эътиборли устозлари сифатида қуйидаги исмларни санаш мумкин:

  1. Ибн аз-Заҳири (Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Ҳалаби)
  2. Ал-Абарқуҳи (Аҳмад ибн Исҳоқ ибн Муҳаммад ал-Мисри, ҳижрий 701 йилда вафот этган).
  3. Шайхул-Ислом Ибн Дақиқ Ийд. Аз-Заҳаби унинг олдига илм ўргангани келганида, Ибн Дақиқ Ийд Аз-Заҳабийни имтиҳон қилиб «Аб Муҳаммад ал-Ҳилолий ким?» дeб сўраган. Аз-Заҳабий «Суфён ибн Уйайна» деб тўғри жавоб бергач, Ибн Дақиқ Ийд уни шогирдликка қабул қилган.
  4. Шарофиддин ал-Димяти (Абдулмўъмин ибн Халаф), ўз даврида Мисрнинг етук ҳадисшуноси сифатида танилган.
  5. Имом Шофий (Жамолиддин Абу ал-Маъли Муҳаммад ибн Али ал-Ансорий аз-Замалкани ад-Димашқий аш-Шофий, ҳижрий 727 йилда вафот этган), Аз-Заҳабийнинг унга «қози ал-қузот, ислом динининг олмоси, суннат давомчиси» деб таъриф берган.

Аз-Заҳабийнинг машхур асарлари:

  1. Тарих ал-Ислам. Ислом динининг энг катта библиографик энциклопедияси.
  2. Ал-Ибар би Ахбар Ман Абар. Олимлар ҳақида кенг библиографик тарих.
  3. Дувал ал-Ислам. Сиёсий шахслар ва воқеалар ҳақида библиографик тарих.
  4. Сияр Аълам ан-Нубала. Ҳажмига кўра «Тарих ал-Ислам»дан кичикроқ, аммо янги маълумотлар билан бойитилган ўзига хос қомусий китоб.
  5. Тазкира ал-Ҳуффаз. Ҳадис олимлари тазкираси. Абу Бакр Сиддиқдан бошлаб то Аз-Заҳабий давригача ўтган ҳадис ровийлари ва олимлари ҳаётига бағишланган асар. Ал-Суюти бу китобни ўз зам ондошлари билан бойитиб, «Табақат ал-Ҳуффаз» асарини ёзган.
  6. Ал-Муин фи табақат ал-Муҳидиссин, ҳадис олимлари ҳақида мўъжаз дарслик.
  7. Табақат ал-қурра, қуръон олимларининг ҳаётига бағишланган китоб.
  8. Тазҳиб ал-Камал, Ал-Муззининг «Ал-Кутуб ал-Ситта»да номи учраган ҳадис ровийлари биографиясига бағишлаб ёзган 35 китобдан иборат асарига ёзилган қисқартирилган шарҳ.
  9. Ал-Кашиф фи Марифа ман лаҳу ривая фи ал-Кутул ал-Ситта. «Тазҳиб»нинг қисқартирилган шарҳи.
  10. Ал-Мужаррад фи Асмаъ рижал ал-Кутуб ал-Ситта. «Кашиф» асарининг қисқартирилган шарҳи.
  11. Мизан ал-Иътидал фи Нақд ал-Рижал, Ибн Адининг заиф ровийларга бағишланган «Ал-Камил фи ал-Дуафа» асарининг қисқартирилган ва тузатилган шаҳи.
  12. Ал-Муғни фи ал-Дуафа, «Мизан» асарининг қисқартирилган шарҳи.
  13. Ал-Руват ал-Сиқат ал-Мутакаллим фиҳим бима ла южибу раддаҳум. Ишончлилиги шубҳа остига олинмайдиган ҳадис ривийларига бағишланган китоб.
  14. Ман тукуллима фиҳи ва ҳува мавассақ ав Салиҳ ал-Ҳадис. Ишончлилиги яхши ва қабул қилса бўладиган ҳадис ривийларига бағишланган китоб.
  15. Зикр ман йуътамад қавлуҳу фи ал-Жаҳр ва ал-Таъдил. Ишончлилиги жаҳр ва таъдил йўлида текширилган ҳадис ривийларига бағишланган китоб.

Модуль  талим тизими  талабаси

Махмудов Хабибулло

[1]«Мусталаҳул ҳадис» илми. – «Мусталаҳул ҳадис» илмлардан бир илм бўлиб, унда ҳадисни қабул ёки рад қилиш учун матн ва санаднинг аҳволларини текширишни ўргатадиган қоида ва усуллар ўрганилади».

307830cookie-checkИслом оламида Имом Заҳабийнинг тутган ўрни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: