islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Замонавий пластик жарроҳлик

Барча махлуқотларини мукаммал суратда яратган Аллоҳ таоло, бу неъматни ҳис этиб ила шукроналик қалбини тўлдириб, тилида ҳамду санолар айтишни иймонли кишига насиб айлади. Инсон ўз баданида содир бўладиган барча муаммолар ва саволларга шариатда жавоб топадилар. Иймонли киши шаръий масалаларда ўзлари ва атрофдаги инсонлар учун зарар ва ноқулайлик туғдирмайдиган жарроҳлик амалиётини ўтказадилар. Агарда аниқ шифо топиш имкониятини топсалар хўп ва хўп, аммо ўзига ёки бошқа инсонлар соғлиғи ёки кайфиятига салбий таъсир кўрсатадиган амалиёт бўлса, зинҳор бу қадамни қўйиб гуноҳга ботмайдилар.

Замонавий пластик жарроҳлик амалиёти одамларнинг соғлигига, жинсига, атрофдаги инсонларга зарари ёки ёмон таъсири бўлса, албатта манъ этилади ва ҳаром деб ҳукм чиқарилади. Бунда етарли маълумотлар бор.

Замонавий пластик жарроҳлик зарурат юзасидан, инсон ҳаётига зарар етказмаган ҳолда, атрофдаги инсонларга моддий ва маънавий зарар юзага чиқмаслик шарти билан, ихтиёрий равишда амалга оширилади. Бунга ҳам асослар ва ҳукмлар бор.

Энг аввало инсон ва инсониятга яхшилик ва қулайлик туғдирмоқ шарт қилинади.

Хирургия (жарроҳлик) (юнонча “cheir” — қўл ва “ergon” — ҳаракат, иш) , жарроҳлик — тиббиётнинг бир соҳасидир.

Милоддан аввал ҳам касалликларни даволашда қон чиқариш, қовуқдан тошларни тушириш операциялари ўтказилганлиги қайд этилган. Гиппократ (мил. ав. 460—377 й. лар) жароҳатларни бирламчи ва иккиламчи битишини кузатган, турли боғловларни қўйиш техникасини ишлаб чиққан, операцияни ўтказишда тозаликка риоя қилиш мақсадида қайнатилган ёмғир сувидан фойдаланган. У ишлаб чиққан плевра бўшлиғини дренажлашда қўлланиладиган қовурға резекцияси операцияси ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.  Қадимги Римда Цельс (Антиллус) баъзи аъзолар анатомиясини, яллиғланишнинг белгиларини ва операция вақтида қон тўхтатиш учун томирларни боғлаш, оқма яраларни даволаш усулларини, Гален эса жароҳатларни тикишда ипақдан фойдаланишни, жаррохлик операцияларини ўтказишда аъзоларнинг анатомияси ва функциясини ҳисобга олиш зарурлигини таклиф этган. Абу Али ибн Сино (980—1037) “Тиб қонунлари” асарида хирургик касалликларни даволашда қўлланилган усулларни баён этган; у операция вақтида наркоз сифатида беморга опий, мандрагор ишлатган, шунингдек, буйракдан тош олиш, ўсмаларни аниқлаш ва ўсмани соғлом тўқимагача олиб ташлаш техникасини яхши билган.

Ҳозир илм-фан ва техниканинг ривожланиши, янги тадқиқот ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш (эндоскопия, ультратовуш, компьютер томографияси, ядромагнит резонансли томография, лапароскопия, лазер нурлари ва бошқалар) Xирургия (жарроҳлик)ни янада ривожланишига олиб келди. 1998 йил Тошкентда шошилинч тиббий ёрдам маркази ҳамда вилоятларда унинг филиал ва субфилиаллари ташкил этилди[1].

Пластик жарроҳлик операцияси икки турга бўлинади. Қуйида мазкур турлар ҳақида маълумот берамиз:  а) Зарурий пластик хирургия

Мазкур пластик операция жисмоний айбларни бартараф килиш учун, шунингдек касаллик оқибатида юзага  келган хунукликни ёки бахтсиз йўл ходисаси туфайли содир бўлган куйиб қолишга ўхшаш жарохатларни кетказиш учун қилинади.

Баъзан туғма айблар сабабли масалан, ортиқча бармоқни олиб ташлаш ёки қўшалоқ бармоқларни ажратиш   учун қилинадиган амалиётдир. Бу каби операциялар жоиздир, чунки суннатда бунга далил топилади.

Арфажа бин Асад айтдики, унинг бурни Исломдан олдинги жохилият уришида кесилиб қолган эди. У кумушдан бурун ясаб олган эди,  сасиб кетди, Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам олтиндан  бурун ясаб  олишга ижозат берди. Бу ҳадисни Термизий, Абу Довуд, Насаий ривоят қилганлар.

б) Чиройли бўлиш учун қилинадиган жарроҳлик амалиёти

Бу амалиётни қилувчи хаёлида ўзини  одамларга чиройли кўриниш учун қилинадиган амалиётдир. Масалан, катта бурунни кичикроқ қилиш учун ёки юз терисидан ажинлар кетиши учун  торттириш, лабни чиройли  кўриниш учун семиртириш, катта кўкракни кичик, кичик кўкракни катта қилишга ўхшаган амалиётлардир. Бу ишлар зарурий камчиликларни даф қилишни ўз ичига олмаган ва хожати бўлмаган амалиётдир. Бу Аллоҳ яратган кўринишни ўзгартиришга қаратилган гуноҳ ишдир. Одамларнинг хавойи нафслари ва шахватларини қондириш учун Аллоҳнинг ишига аралашишдир ва бу иш жоиз бўлмаган харом ишдир.

Шайтон:  “Уларни адаштираман, хом ҳаёлларига оламан, уларга амр қилсам, чорваларининг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар” – деди (Нисо сурасаи, 119 оят). Кимки Аллоҳни қўйиб шайтонни дўст тутса, батахкиқ очик – ойдин зиёнга учрайди. Яна Аллоҳ шайтонни лаънатлади, ўз рахматидан қувди. Шайтон эса қувилаётган пайтда “ қасамки, бандаларингдан маълум нарсаларни оламан”- деди.

Мен булардан маълум миқдорини ўз йўлимга чиқариб куфр ва исёнга чорлайман – деди. Яъни бандаларингни тўғри йўлдан, сенинг йўлингдан адаштираман ва уларни хом ҳаёлларга соламан – умримиз узун бўлади. Маза қилиб юрамиз, қайта тирилиш ҳам, хисоб – китоб ҳам, қиёмат ҳам йўқ, деб юраверадиган қилиб қўяман – деди.

 Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, пластик жарроҳликни мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган турлари бор. Мумкин бўлган турига туғма ёки ҳаёт давомида орттирилган нуқсонларни кетказиш  ва уни даволаш киради. Ножоиз турига мўътадил, соғлом инсон аъзосини яна ҳам гўзал қилиш мақсадида катта ёки кичик қилиш ёки  умуман бошқа шаклга ўзгартириш киради. Пластик жарроҳликнинг ножоиз тури шариатимизда катта гуноҳ бўлиб уни қилиш тақиқланади. Юқорида келтирилган маълумотлардан инсоннинг соғлом аъзоларини ҳойи ҳавасга берилиб, ўзгаларга тақлид қилиб юз шакли ёки рангини ўзгартириш: бурун, лаб ёки кўкракни катта ёки кичик қилиш каби ишлар динимизда шаръан тақиқланган, жоиз эмас. Шунингдек жинсни ўзгартириш мутлақо мумкин эмас.

Атабаев Абдураҳмон,

ТИИ Модуль таълим шакли талабаси,

“Қурбонбой” жомеъ масжиди имом-хатиби

308920cookie-checkЗамонавий пластик жарроҳлик

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: