islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ЁЛҒОНЧИ БИЗДАН ЭМАС!

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан: “Бир одамнинг ҳадис ёзилган китобидан баъзи варақлар тушиб қолса, уни топиб олган одам мазкур варақдаги ҳадисларни кўчириб олиб, сўнг эгасига қайтариб берса бўладими?”, деб сўрашди.Шунда Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: “Йўқ, изн сўраб, сўнг ёзиши керак”, деб жавоб берди.[1]

Дарҳақиқат, мулк дахлсизлиги Ислом динида қатъий қонунлар билан ҳимоя қилинган. Муаллифлик ҳуқуқи ҳам шулар жумласидан. Илмий ишлар, мақола ва асарлар муаллифнинг шахсий мулки ҳисобланиб, уларни муаллифнинг изнисиз нашр қилиш жоиз эмас.

Хозир йил якуни бўлганлиги сабаб, деярли барча олийгоҳларда битирувчи босқич талабалари курс ишлари ёки диплом ҳимояси билан банд.Талабаларнинг аксарият қисми ўзлари ушбу ишга жидду-жаҳд қиладилар.Натижада улар келгуси илмий ишлари учун ўзларига пойдевор ўрнатадилар.Лекин,минг афсуслар бўлсинки кўчирмачилик ёки бўлмаса бошқа бировларга бадал эвазига ёздирадиган талабар ҳам йўқ эмас.

Алдаш,  коъчирмачилик ушбу икки тушунча ёлғон асосланган хулқ-атвордир. Ҳаётда бизни дуч келадиган энг хунук нарсалардан бири ёлғон, ҳамда унга алоқаси бор бўлган иккиюзламачилик ва ёлғондир.Фирибгарлик ва ёлғонга асосланган ижтимоий иллатлар тез орада қолоқлик, исрофгарчилик ва исрофгарчилик ботқоғига тушиб кетадиган жамиятларни кемириб юборади.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَخُونُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ وَتَخُونُوا أَمَانَاتِكُمْ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ

Эй, иймон келтирганлар, билиб туриб, Аллоҳга, Пайғамбарга ва омонатларингизга хиёнат қилманг.(Анфол сураси 27-оят)

Ҳар бир инсон алдашдан сақланиши ва шу орқали тўғри йўлга ҳидоят қилиши ва хиёнатдан келган фойданинг ҳисобига барака топмаслигини тушуниб етмоқлиги лозим бўлади. Шунингдек,  одамларнинг унга бўлган ишончини йўқотади, чунки алдаган одам, бошқалар учун иккиюзламачи ва ишониб бўлмайдиган ёлғончига айланади.  Бугунги кунда ҳам баъзан бундай ҳолатларни кузатишимиз мумкин.

Жамиятимизда шундай инсонлар борки муаллифлик ҳаққи нима эканлигини умуман билмайдиган одамлар ҳам мавжуд.Уларнинг фикрича муаллифлик ҳаққи йўқ, кимнинг қўлида қандай маълумот тушса, уни кўпайтириб сотса,  гўёйинки динга хизмат қилаётган бўлади. Бундай инсонлар, кечалари ухламасдан, кўз нурини тўкиб, йиллар давомида тўплаган маълумотларни китоб шаклида сотиб хузур қиламан деган олимнинг хаққини вахшийларча поймол қилади.

Шу каби ишлар кўпайиб кетганлиги сабаб “Ислом фиқҳи академия”си уламолари ушбу масалани алоҳида кўриб чиқишга мажбур бўлишган.Ва ушбу баёнотни берганлар: ”Баъзи пайтларда муаллиф ўзининг бутун умрини бир фойдали китоб таълиф қилиш билан ўтқазади.Ва уни сотиб фойда қилиш учун нашр қилади.Мана шу холатда бошқа биро дам келади ва ундан нусха кўчиб, таълифга хеч қандай аралашмасдан уни кўчиради ва муаллифнинг меҳнатини бир пулга чиқаради.Баъзи бир инсонлар ўша китобдан нусха кўчириб бепул тарқатганда ҳам муаллифнинг хаққига тажоввуз қилган бўлади.Сабаби,у ўша иши сабабли шухрат қозонади.Мана шу каби ишлар кўпайгани сайин  олимларнинг ҳиммати тушади ва илмдан тўсилиб қолишади.Бу хақ муаллифнинг шаръий хуқуқи ҳисобланади.Унга хеч кимнинг дахл қилишликка хаққи йўқ.Ва бу шаръан харом ҳисобланади.

Тошкент Ислом Институти “Ақоид ва фиқҳий

фанлар” кафедра ўқитувчиси А.Тўхтаев

[1] (Mansur ibn Yunus al-Bahutiy. Kashf al-qano‘ an matn al-iqna‘. J.4. — Bayrut: Dar al-kutub al-ilmiya, 1997. — 79).

309400cookie-checkЁЛҒОНЧИ БИЗДАН ЭМАС!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: