islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Али (р.а.) нинг ҳаётлари

Пайғамбар (с.а.в.): “Мен ҳикмат ҳовлисиман, Али унинг эшигидир”,  дедилар. (Термизий, Ҳоким ривоят қилган.)

Пайғамбар (а.с.) ушбу ҳадислари билан “ким илмни истаса, унинг эшигидан келсин”, деганлар.

Бу ҳам фақат ҳазрати Али ибн Абу Толиб (р.а) нинг ўзларига хос фазилат бўлиб, унда у кишига бошқалар шерик бўла олмаганлар.

Али (р.а.) мусулмон уммати ичида Пайгамбар (а.с.) дан кийинги энг илмли киши эдилар. Ечилиши қийин бўлган масалаларни ўша киши ечар эдилар. Арабларда ҳозиргача бирор масала ечилмай қолса, “Бу масалани ечгани Абул Ҳасан йўқ”, деган гап айтилади. Абул Ҳасан Али (р.а.) нинг куняларидир.

Бу кишининг тўлиқ исмлари Али ибн Абу Толиб ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳишом ибн Абу Манноф  ибн Килобдир.

У кишининг оналари Фотима бинти Асад ибн Ҳишом ибн Абдуманноф.

Бу вақтда Пайғамбар (а.с.) нинг ёшлари ўттизда эди.

Али Қурайш қабиласи раҳбари ўғли эди, у ўзига хос шароитда осди.

Абу Толиб Расулуллоҳнинг оталари Абдуллоҳнинг туғишган акаси эди. Абу Толиб Қурайшга мол-мулки билан эмас, ақл-заковати билан раҳбар бўлган эди. У Қурайшдек катта ва обрўлик қабиланинг йўлбошчиси бўлса ҳам, ўзи камбағал эди.

Абу Толибнинг камбағаллиги Маккада қаҳатчилик бошланганида яна ҳам билиниб қолди. У оила тебратишда машаққатга учради. Шунда унинг қариндошлари ёрдамга келдилар.

Муҳаммад (а.с.) бошқа амакиларининг олдиларига бориб, Абу Толибнинг иқтисодий етишмовчилигини тушунтирдилар ва унинг болаларидан баъзиларини бўлиб олиб, боқишни таклиф қилдилар.

Ақийлийни Абу Толибнинг ўзига қолдирдилар. Жаъфарни Аббос, Алини Муҳаммад (с.а.в.) олдилар.

Шундоқ қилиб, Али ўз амакиваччаси, бўлажак охирги пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ва у зотнинг завжалари Хадижа (р.а.) нинг қарамоғларида ҳаёт кечира бошлади. Ўша вақтда Али эндигина олти ёшга етган эди.

Табиийки, ёш болага ўзи яшаётган оиладаги катта кишиларнинг тарбияси ва шахсий хислатлари тез таъсир кўрсатади. Бу масалада Алооҳ Али (р.а.) га катта бахт ато этган эди. У кишига Муҳаммад (с.а.в.) нинг оилаларида улғайиш насиб этди.

Аллоҳ таоло ер юзини Ислом нури билан мунаввар қилишни ирода қилиб, Ҳиро ғорида таҳаннус ибодати қилиб ўтирган Муҳаммад (с.а.в.) га Қуръони каримнинг биринчи оятларини нозил қилиб, у зотни пайғамбар қилиб танлаб олганда Али ўн ёшли бола эди. Бу ҳодисадан биринчилардан бўлиб хабар топган ҳам ҳазрати Али (р.а.) бўладилар.

Бу ҳақда Ибн Исҳоқ (р.а.) “Ас-Сийра” китобларида шундай ёзадилар:

“Али (р.а.) келса, Пайғамбар (с.а.в.) ва Хадича (р.а.) намоз ўқиётган эканлар.

“Эй Муҳаммад, бу нима?” деди Али.

“Аллоҳнинг ўзига танлаб олган ва у ила Расулларини юборган динидир. Сени ўзи ёлғиз бўлган ва шериги йўқ бўлган Аллоҳга, унинг ибодатига чақираман”, дедилар у зот.

“Бу мен бугундан аввал эшитмаган бир иш. Абу Толибга айтмай туриб бир ишни қилмайман”, деди Али.

Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз ишларини эълон қилиш даражасига етмай туриб, сир ошкор бўлишини хоҳламадилар ва унга:

“Эй Али, агар Исломга кирмасанг, сир сақла”, дедилар.

Али ўша кечани ўтказди. Сўнгра Аллоҳ унинг қалбига Исломни солди. Эрта тонгда Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг ҳузурига борди ва:

Менга нима арз қилдингиз, эй Муҳаммад?” деди.

“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига шаҳодат келтиришингни ва бутлардан воз кечишингни”, дедилар.

Али ўшаларни бажо келтириб мусулмон бўлди/ Шу билан бирга, Абу Толибдан қўрқиб юрди. Али ўзининг мусулмон бўлганини ошкор қилмади”.

Ўша кундан бошлаб, Али (р.а.) инсониятни зулматдан нурга чиқариш учун Аллоҳнинг амри ила ёлғиз ўзлари кураш бошлаган, ёнларига турмуш йўлдошлари Хадича онамизни қўшган Муҳаммад (с.а.в.) нинг бу эзгу ишларига учинчи киши бўлиб қўшилдилар.

У киши ўша кундан бошлаб Пайғамбар (с.а.в.) га Аллоҳ томонидан юборилаётган оятларни биринчилардан бўлиб эшитадиган, ўқиб амал қиладиган кишига айландилар. У киши Пайғамбар (а.с.) дан ажрамас, у кишининг барча ишларида бирга бўлар эдилар.

Исломнинг дастлабки кунларидан бирида Қурайшнинг раҳнамоси Абу Толиб ўз ўғли Алининг Муҳаммад (с.а.в.) билан бирга беркиниб намоз ўқиётганини кўриб қолди. Бу ота учун янгилик эди. Отасидан иймонини ва ибодатини беркитиб юрган Али ўзининг намоз ўқиётганини отаси кўриб қолганидан афсусланмади. У намозни тугатиши билан, дарҳол отасининг олдига шошилди. Али бориб, отасига:

“Эй отажон, мен Аллоҳга ва унинг Расулига иймон келтирдим. У киши келтирган нарсани тасдиқладим ва у зотга эргашдим”, деди.

“У сени фақат яхшиликка етаклайди. Ундан ажрама”, деди Абу Толиб ўғлига.

Охирги вақтларга келиб Али (р.а.) нинг ўзларини тутишлари ва айтаётган гап-сўзлари ва дуоларидан у кишининг ернинг устидан кўра остини афзал кўриб қолганликларини англаб олиш қийин эмас эди.

У киши бу ҳолатга “Ишларим юришмаяпти”, деган хаёл билан тушмаган эдилаИмом Тобари Муҳаммад ибн ал-Ҳанафийядан ривоят қилинади: “Усмон (р.а.) қатл қилинганида отам билан бирга уйда эдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг саҳобалари келиб, ҳазрати Али (р.а.) га:

“Анави одам қатл қилинди. Одамларга имом лозим. Бугунги кунда бу ишга сендан кўра ҳақли одам йўқ. Сендан аввал Исломга кирган ҳам йўқ. Сендан кўра Расулуллоҳга яқин ҳам йўқ”, дедилар.

Оша пайтда Мадинаи Мунавварада бўлган кишилар ҳазрати Али ибн Абу Толиб (р.а.) га байъат қилдилар. Фитна пайтида шаҳарни ташлаб чиқиб кетган кишилар, албатта, байъатга иштирок эта олмас эдилар.

Сонгра Али (р.а.) минбарга чиқиб, халифа сифатида ўзларининг биринчи хутбаларини қилдилар.

Али (р.а.) халифа сифатида ўттиз бешинчи ҳижрий сана, Зулҳижжа ойининг йигирма бешинчиси, жума куни байъат қилинди. Бу вақтда Ислом оламида фитна денгиз тўлқинидек мавж уриб турар эди.

Али (р.а.) нинг халифа сифатида қилган биринчи ишлари ҳамма волийларни бирданига бўср. У кишини ташвишга солган нарса иймонни саломат сақлаш, мусулмонларнинг бирлигини жойига қайтариш, уларнинг жонлари ва молларини сақлаш каби дину диёнат ва элу юрт ташвишига оид муаммолар эди. Атрофда турли фитналар авж олиб турган бир пайтда бу ишларни уддалаш осон эмас эди.

Бир куни Али (р.а.) одатдагидек, одамларни бомдод намозига уйғотиб, ўзлари келавердилар. Абдурраҳмон ибн Мулжам пойлаб туриб, у кишининг қоқ пешоналарига қилич билан урди. Қон отилин ҳазрати Али (р.а.) нинг соқолларини бўяди.

Одамлар қаттиқ яраланган Алини уйларига кўтариб олиб кетишди. У киши йўлда зўрға кўзларини очиб, ўзларини кўтариб кетаётганларга: “Намоздан кеч қолманглар”, дедилар.

Одамлар намозларини ўқиб бўлиб, Али (р.а.) дан хабар олиш учун югурдилар.

Шундай қилиб амирул мўминийн ҳазрати Али (р.а.) га жума куни бомдоддан олдин суиқасд қилинган бўлса, у киши шанба куни мағриб вақтида жон таслим қилдилар.

Али (р.а.) бу дунёни тарк этганларида олтмиш уч ёшда эдилар. У кишининг халифаликлари уч ойи кам беш йил давом этди.

Ибн Саъднинг таъкидлашларича, ҳазрати Али (р.а.) ни ўғиллари Имом Ҳасан ва Ҳусайн ҳамда Абдуллоҳ ибн Жаъфар ювганлар. Жанозаларини Имом Ҳасан ўқиганлар. У киши Куфадаги Дорул Хилофага дафн қилинганлар.

310540cookie-checkАли (р.а.) нинг ҳаётлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: