Наҳв илми тадвин қилиш даври ўтганидан сўнг энди уламолар ушбу тадвин қилинган наҳв илмларни энг енгил ва самарали услубда талабаларга ўргатиш борасида бош қотирдилар. Улар бу соҳада салмоқли ишларни амалга ошириб , талабаларга ёдлашга жуда ҳам енгил, барча қоидаларни бир вақтни ўзида зеҳинда сақлаб тура олиш , талаба исталган вақтда исталган қоидани ёддан келтириб айтиб бера олиш имкониятини берадиган ажойиб бир услубни ўйлаб топдилар. Бу услуб наҳв илмини манзума шаклида баён этиш услуби бўлди. Бу услуб наҳв илмини ўргатишдаги бир неча машаққатлар-у муаммоларни аритди. Инсонлар орасида наҳв илмини ўрганувчилар камайиб кетаётган, уни ўрганишга қизиқиш сўнаётган эди. Бунинг сабаби араб тилида гаплашадиган инсон гапида ҳеч бир вақт наҳв қоидаларига эҳтиёж сезмайди. Гапирувчи гапираётган гапини тўғри ёки хато экани борасида ўз тилини одатлантирса кифоя. У ҳеч бир наҳв қоидаларини келтириб ўтишга эҳтиёжманд эмас. Шунинг учун уламолар бу соҳада катта куч ғайратларини сарфлаб бу илмни ўрганишни осонлаштиришга хизмат қиладиган манзумалар услубини татбиқ этдилар.
Наҳвий манзумалар ибораси шэърий вазнлар эътиборидан қисқа ва мўжас тузилган бўлиб, унда кўпроқ асосий маълумотларга ишоралар келтирилган. Уламолар наҳвий манзумаларни назм қилишда асосан араб шэъриятининг “Ражз” вазндан фойдаланганлар . Ражз вазни шэърий вазнларни куйга энг ҳамоҳанг туридир. Илмий манзумалар узунлиги туфайли нозимлар ражз вазнида “Муздавижъ услубидан фойдаланишди. Бу услубда ҳар бир байт қисмида ҳам қофия келтириш имконияти бор. Айрим танқидчилар: “Ушбу матнлар бадиий қийматга эга эмас”- деб айтади. Танқидчилардан бири: “ Ушбулар фақатгина илмий матний манзума. Ҳақиқатда булар уни ёзувчиси ўз қалбий кечинмаларини ифода этиб ёзган шэърлар эмас”-деб сифатлаган. Ушбу сўзларга биноан бундай дейиш мумкин: “Шерий матнларни ўзига хос ажралмас сифати бор. Ушбу сифат уларнинг ихчам эканлигидир”. Назмий матнларни ихчам қилиб ёзиш қуйдаги уч нарса натижасида юзага келди:
• Илмнинг асл қоидаларини жуда пухталик ва мустаҳкам ўзлаштириб олиш зарурияти.
Бу илмни барча соҳаларини талаба энг осон ва қисқа фурсатда ўзлаштириб оладиган услубда жамланган кўринишга келтириш билан бўлади.
• Уламоларни йўқ бўлиб кетган китобларни ўрнини тўлдириб, тўғрилашга бўлган кучли этибори.
Китоблар йўқолиб кетиши, хусусан ислом умматига салибчилар тарафидан етказилган фалокатлардан сўнг юзага келди. Улар Боғдоддаги кутубхоналарни ёқиб юборган. Кейингиси Андалусдаги тўнтарилиш сабаб содир бўлган фалокатлар натижасида ҳам кўплаб китоблар йўқ бўлиб кетди. Шундан сўнг уламолар турли суратларда бўлган ушбу тарқоқ илмни жамлашликка ва мусулмонлар бошига тушиб, уларни азизлигини кетказган сиёсий тангликлар натижасида зое бўлиб кетаётган мана бу илмни сақлаб қолишга маҳкам бел боғладилар.
• Назмий матнлар орқали илмни асоси ва туб моҳиятини ҳифз қилиб олиб, таълим саҳнасида уни фаол ўринга қўйишга бўлган иштиёқ.
Ушбу иш ана ўша асрларда юзага чиқди. Айни асримизда ҳам бунга эҳтиёж етарли даражада мавжуд.
Демак, айтиш мумкинки, аввалги асрларда яшаб ўтган муҳаққиқ имом уламолар китоблар битиб, бу борада кўплаб изланишлар олиб бордилар ва бизга мукаммал илмий мерос қолдирдилар.
Наҳвий манзумалар мўжаз кўриниши ва жуда қисқа шаклда бўлиши билан ажралиб туради. Ушбу манзумалар илм учун қоидалар ва асилларни жамлаган янги бир босқич бўлди.
,,Тилшунослик ва наҳв илмини татқиқ этиш қуръон назми битта мусъҳафга жамлангандан сўнг пайдо бўлди. Булар ҳижрий биринчи асирнинг иккинчи ярмида Қуръон ва унинг тилига бўлган эътибордан келиб чиққан ҳолда эдиъъ.
Ҳижрий иккинчи асирнинг охирида мусулмонлар буюк сивилизациянинг гувоҳи бўлдилар. Бунинг натижасида ислом илмлари, жумладан, наҳв илми ривожланди.
Бу илм ўқитиш тизмида, илмий манзумалар кўринишида намоён бўлиб, ушбу илм борасида китоблар ёзилиши ва янги илмий марказлар очилишига эътибор қаратила бошланди.
Маълумки, араб рили бой ва кенг бўлиб, бу тилдаги гаплар ўзаро чуқуқлаштирилган ва гап таркибий қисмлари бир бирига узвий боғлиқ муносабатларга қурилгандир. Бу тилда сўзловчи гап таркибий қисмлари орасидаги ушбу ўзаро алоқаларни мулоҳаза қилишга тўгри келади. Шунинг учун наҳв илми ўрганувчилари уни ўрганишни қийин нарса деб тасаввур қилишади ва уларнинг ушбу тасаввурлари луғавий салийқа(лингвистик негиз) нобут бўлиб, тилни ўзлаштириш фитратан(инстинкт) ва табиий ҳолда эмас , балки таълим орқали бўла бошлаган чоғда кучайди. Ушбу лингвистик негизи нобут бўлиб тилни таълим орқали олиниши таълим олувчиларда тилни ўзлаштириш қийин деган тасаввурни пайдо қилиши наҳв илмини моҳиятига эмас, балки, араб тилини ўзига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам наҳв илмини ўргатиш муоммоси бугунги кунгача мавжуд. Ушбу муаммо катта-катта муаммоларни асосийси сифатида турибди. Наҳв илми ва уни ўргатиш масаласи катта аҳамият касб этганлиги туфайли илк наҳвшунос олимлар ислом ва унинг тили ҳақида қайғуриб, бу тилни ўрганишликдаги қийинчиликларни бартараф этишга кўмаклашишга интилдилар. Улар талабаларга дарс бериш йўли билан бўлсин, ё ушбу соҳада китоб ёзиш билан бўлсин ёки бошқа қайси бир йўналишда бўлса ҳам наҳв борасидаги илмларини ёйишга бор куч ғайратларини сарфлаганлар. Биринчи асрда китоб ёзишдаги кенг тарқалган услуб насрий услуб бўлган. Кейинчалик наҳвшунос олимлар шэърий назмлар тузиб, уларни наҳв илми қоиадаларини манзума шаклида келтиришда фойдаланиш мумкинлигини англадилар. Бу иш наҳв илмини ўрганишни осонлаштириб, унинг қоидаларини тез фурсатда зеҳнда жамлай олиш имконини берар эди. Зеро, шэърни ёдлаб олиш насрни ёдлашдан енгил экани барчага маълум.
Наҳвшунос олимларни саъй-ҳаракатлари бу соҳада давом этиб, ВИ аср ва ундан кейинги давр наҳв илмига оид манзумалар кенг миқёсда тарқалган аср бўлди. Ушбу асрда бу соҳага оид кўплаб ҳажми катта манзумалар юзага келди. Илмни кўплаб тарқоқ қисмларини жамлаш мақсад қилинган манзумаларнинг асосий хусусияти ушбу манзумалар ҳажми катта бўлиши эди. ВИ аср ва ундан кейинги даврда наҳвий манзумаларни тарқалишига ёрдам берган сабаблардан бири наҳв илми исломий илмларни ўрганишдаги асосий мақсад эмас, балки ушбу илмларга олиб борадиган воситачи илм эканини уламолар тушиниб етган ҳолларида наҳв илмини ўргатишни енгиллаштиришга хизмат қиладиган наҳвий манзумалар манҳажида катта куч ғайратларини сарфлаганликлари бўлди. Устига-устак ана ўша даврда амалда бўлиб турган таълим тизими ҳам ушбу наҳвий манзумалар кенг тарқалишига хизмат қилган. Сабаби наҳв дарси асосан оғзаки нутқа қилиб бериш ва талаба уни ёдда сақлаб қолишига асосланган дарс ҳалқалари орқали ташкил этилган . Ушбу манҳаж талабаларни наҳв илмига эътибори ва фаолликларини орттирган. Шунингдек, у даврда бирон бир таълим воситаси ҳам бўлмаган. Китоб босиб чиқариш мавжуд эмас эди. Китобларни нусха кўчириш эса жуда камёб ва машаққатли иш бўлган. Шу сабабли таълим асосан ёдлаб қолишга асосланган. Бир манзумани ёдлаган киши ўзида кўплаб илмларни жамлаган китобни ўзлаштирган инсон ҳисобланган.
Кейинчалик наҳвий манзумалар борасидаги саъй-ҳаракатлар ривож топди. Бунинг ривожи наҳвий манзумалар ёзишда иштирок этган уламолар ва улар ёзган манзумалари кўплиги орқали намоён бўлди. Шунингдек наҳв илмни тўлиқ қамраб олган манзумалар билан бир қаторда ушбу илмни айрим бобларини ўзини қамраб олган манзумалар ҳам вужудга келди. Айрим манзумаларда наҳвни сарф бобини ўзини ёритилган. Айримларида сарф ҳам наҳв ҳам иккиси биргаликда ёритилган. Сарф ҳам наҳв ҳам ёритилган манзумалар ҳажми кенг манзумалардир.
Сабаби бундай манзумаларда наҳв илмини барча боблари ва масалалари ёритилган бўлади.
Агар бирон бир шундай наҳв илми тўлиқ ёртилган манзумада наҳвнинг бирон боби келтирилмай қолиб кетган бўлса, нозимлар ушбу бобни ана ўша манзумага киритиб тўлдириб қўйишган.
Илк наҳвшунос олимлар наҳв ва наҳвни таълими ўртасида туб фарқ борлигини англаб етдилар . Шу сабабли улар наҳвни осонлаштириш учун эмас , балки, уни ўргатишни осонлаштириш учун ушбу илмни ўрганишдаги қийинчиликларни осонлаштиришга куч-ғайратларини сафарбар қилиб, наҳв илмини ўргатишда манзумалар ва мухтасар насрий матнларни ихтиёр этдилар . Биз ситатистик маълумотлар орқали араб тили уламолари Аллоҳнинг китобини тушунтиришга қанчалик эҳтиёткор бўлишаётганини кўрдик. Ушбу ишлари наҳв қоидаларини ва уларни ҳифз қилишни енгиллаштириш билан бўлди. Ушбу енгиллаштириш қуйдаги жиҳатларда намоён бўлди:
• Таркибий жиҳатдан.
Наҳвий манзумаларни деярли барчаси мухтасарлиги баробарида барча мавзуларни ўз таркибига олгани. Манзумаларда ўқувчи тушунмайдиган айрим наҳвий таърифотлар ва айрим боблар келтирилмай мухтасар қилинган бўлсада , улар наҳв илмини асосий барча қоидаларини ўз ичига олган. Бундай қилишлик ўрганувчига енгиллик ва тўлиқ ўзлаштириб олиш имкониятини беради.
• Тартиб жиҳатидан.
Наҳвий манзума ёзган кўплаб олимлар ўз манзумасини омил назарясига кўра тартиблашган. Айримлар фақат омилни ўзи билан тартиблаган. Ибн Молик роҳматуллоҳи алайҳ Алфия манзумасида шундай қилган. Қолганлар маъмулотлар назарясига кўра тартиблаган. Ибн Ҳожиб ўз китобида шундай қилган. Муфассални манзумасида ва қофияда ҳам шундай келган. Мана шу илмий назария тушуниш ва тафаккур учун муносибдир. Сабаби бу услубда масалаларни ўз боблари билан боғлай олиш имконияти бор. Шунингдек, бу услуб ўрганувчига масалаларни тартиблаштириб эслаб қолишга ёрдам беради.
Наҳвий манзумаларни мақсади наҳв илмини енгиллатиш ва уни ўрганувчи зеҳнига яқинлаштиришдир. Шунинг учун манзума тузувчиларнинг тузган манзумалари ундан нимани мақсад қилиб тузгани эътиборидан турлича бўлган. Айрим манзумалар бошланғич ўрганувчилар учун тузилган. Бундай манзумалар ўрганувчида наҳв илми қийин эмаслиги, ўрганса бўлишлиги тасаввурини пайдо қилади. Қолган айрим манзумалар эса бошланғичлардан юқорироқ босқичдаги ўрганувчилар учун тузилган бўлиб, бундай манзумаларда наҳв илмини кенг ва бой эканини кўра олади.
Айрим манзума тузувчилар манзумалари таркибида илмий манфаатни кўзлаганлар. Бу иш Ҳарийрий каби ўзининг манзумасини таълимий наҳв бўлишини мақсад қилганлар назнида равшандир. Улар ўз манзумаларида танозу , الذي билан хабар бериш боблари каби таълим учун шарт бўлмаган боблар ҳақида сўзлардан тийилишган. Бу иш таълимий наҳв деб танилган улардан бўлган наҳв илмига бошқа бир тарафдан ёндашув бўлган. Таълимий наҳв илмий наҳвдан моҳияти турлилиги билан фарқланади. Манзумаларда қабул қилинган барча наҳвий таркиблар эмас, балки, каломда учрайдиган унга мос келадиган наҳвий таркибларгина ёритилган. Улар манзумаларда асосан кенг тарқалган наҳвий қоидаларни баён этганлар. Шунинг учун улар ёзган манзумаларида наҳв сараланган бўлишига риоя этишган.
Манзума тузган олимлар ўз манзумаларида жузийётдан куллиётга олиб борадиган босқичма-босқич далилланишга ўхшаш тафаккурга наҳв илмини яқинлаштириб берадиган мантиқий йўналишга мувофиқ амаларга ҳам риоя қилганлар. Чунки таълимий ўнланиши тафаккур йўналиши билан чамбарчас боғлиқдир.
Наҳвий манзума тузган олимлар тузган манзумалари ила наҳв илмини ўрганишни енгиллатишга интилган бўлишлари билан бир қаторда улар манзумаларини ўрганувчини зеҳнига яқин, фойдаси кўп енгил, тушунчаси равшан ҳолда тузиб, ўз манзумаларини ҳам енгиллатишга уринганлар.
Баъзи манзумаларда наҳв илмини енгиллаштиришга эътибор қаратиш билан бир қаторда талабани мусулмон хулқи ила безанишга чақирадиган тарбиявий жиҳатларга ҳам эътибор қаратилган.
Манзумалар наҳв илми тарихининг ажралмас бўлаги , унинг силсилавий занжирларидан бир занжири , ривожланиш босқичларидан бир босқичидир. Бу услуб намоён бўлиб секин аста гуллаб яшанди ва ривож топиб ва узоқ асрлардан бери ҳали ҳануз ўз қийматини сақлаб турибди. Ушбу манзумалар катта илмий қийматга эга . Илмий маданий ҳаракатни фаоллаштиришда ушбу манзумаларни катта рўли ва ўрни бор. Устига-устак ушбу манзумалар ҳали ҳанузгача илм ва уни таълимини ташувчи восита сифатида хизмат қилиб келмоқда. Мана шунинг ўзи ҳам наҳвнинг илмий меросини сақлашда манзумаларни ўрни, қадри қуввати, ҳурмати нақадар беқиёс эканидан далолатдир.
401-гуруҳ талабаси Нуриллаев Абдулбосит.
Juda go’zal ,
Bu odatan Mag’ribiy mamlakatlarda keng tarqalgan usul bo’lib jumladan Mavritanya Marokash Libiya o’lkalarida
Xususan bizning Universitetimizdagi o’qish metodikasi shunday
Lekin nafaqat Nahv yoki Sorf yo’nalishi balki butun bir ilmni manzumatlarini topish mumkin,
bu ilmni to’la qonli o’zlashtirib o’rgatishlik uchun ko’plab qulayliklari bor,
Manzumat va Matnlar(Mutun arab,ko’plik shakli)ni yodlashlik butun boshlik 400 varoqli kitoblarni o’qib tushunishdan ko’ra ancha ahamyati katta.
Masalan : Manzumatu Ash Shatibiya Qiroatlaridan
Manzumatu Bayquniya Hadis Ilmlaridan
Manzumatu Urjuza Siyratdan
Manzumatu ZamZamah Quron ilmalaridan va hakazo
Qur’on Ilmlari Fakulteti
Tafsir Va Qiroat qismi Bakalavri
Abu Bakr Ilhamiy
https://t.me/JamiAlMutunAl_Ilmiy