islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Эр ва аёл»

5-савол: Аллоҳ таоло Рум сураси, 21-оятдамарҳамат қилади:  

وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً

«Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир».

Яна Аллоҳ таоло айтади:  

مْرَأَتَ نُوحٍ وَامْرَأَتَ لُوطٍ كَانَتَا تَحْتَ عَبْدَيْنِ مِنْ عِبَادِنَا صَالِحَيْنِ فَخَانَتَاهُمَا

«Аллоҳ куфр келтирганларга Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотинини мисол қилиб келтирди. Улар бандаларимиздан икки солиҳ банданинг тагида эдилар. Бас, уларга хиёнат қилдилар…»(Таҳрим сураси, 10-оят).

Қуръон истилоҳидаги «زوج» «эр» ва «امرأة» «аёл» ўртасидаги фарқ нима?

5-жавоб:  Қуръоний баёнда «завж» лафзи Одам алайҳиссалом ва унинг аёли ҳақида гап кетаётганда ишлатилади, у икки сўзнинг маъноси бир-бирига яқин эканлиги учун бири иккинчисининг ўрнига ишлатилади. Буни Қуръоннинг эъжозий баёни билдиради, бу нарса бизга Одам алайҳиссаломбилан унинг аёли орасидаги эр-хотинликдаги алоқа борлигига далолат қиладиган сирни билдиради. «Завж» калимаси эр-хотинлик жуфтлиги ҳикмат ва ишорат, ҳукм ва шараф жиҳатидан бир боғлиқмаъносида келади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлларига мувофиқдир:

وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً

«Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир» (Рум сураси, 21-оят).  

وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ

«Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти-ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт…» (Фурқон сураси 74-оят).  

فَاسْتَجَبْنَا لَهُ وَوَهَبْنَا لَهُ يَحْيَى وَأَصْلَحْنَا لَهُ زَوْجَهُ

«Бас, Биз уни (дуосини) ижобат этдик ва унга Яҳёни ҳадя қилдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик…»  (Анбиё сураси, 90-оят).

Бу эса, Аллоҳ таолонинг Закариё алайҳиссалом дуосининг ижобати ва эр-хотинлик жуфтлигидаги ҳикматнинг зоҳир бўлишини билдиради. Агар ўша жуфтликда ўзаро яшаш, марҳамат ва мурувват аломатлари хиёнат, эътиқодда ихтилоф туфайли ёки тул қолиш натижасида бузилса, унда аёлдир, эркак эмас. Бу қуйидаги оятларга кўрадир:  

وَامْرَأَتُ الْعَزِيزِ تُرَاوِدُ فَتَاهَا عَنْ نَفْسِهِ قَدْ شَغَفَهَا حُبًّا

«Азизнинг хотини хизматкорининг нафсини хоҳлабди. Унга жуда ҳам муҳаббат қўйиб қолган экан-да..!» (Юсуф сураси, 30-оят).  

وَامْرَأَتَ نُوحٍ وَامْرَأَتَ لُوطٍ كَانَتَا تَحْتَ عَبْدَيْنِ مِنْ عِبَادِنَا صَالِحَيْنِ فَخَانَتَاهُمَا

«Аллоҳ куфр келтирганларга Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотинини мисол қилиб келтирди. Улар бандаларимиздан икки солиҳ банданинг тагида эдилар. Бас, уларга хиёнат қилдилар…»(Таҳрим сураси, 10-оят).

وَكَانَتِ امْرَأَتِي عَاقِرًا فَهَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا

«Аёлим туғмас эди. Бас, менга Ўз даргоҳингдан бир валий-ортдан қолгувчи ато эт» (Марям сураси, 5-оят).

Таҳфизул Қуръон кафедраси

ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,

Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади

314220cookie-check«Эр ва аёл»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: