آمن به و آمن له
«Амана биҳи ва амана лаҳ»
25-савол: Аллоҳ таоло айтади:
قَالَ فِرْعَوْنُ آمَنْتُمْ بِهِ قَبْلَ أَنْ آذَنَ لَكُمْ
«Фиръавн: «Мен сизга изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?!» – деди» (Аъроф сураси, 123-оят).
قَالَ آمَنْتُمْ لَهُ قَبْلَ أَنْ آذَنَ لَكُمْ إِنَّهُ لَكَبِيرُكُمُ الَّذِي عَلَّمَكُمُ السِّحْرَ
«У: «Сизга изн бермасимдан олдинунга иймон келтирдингизми?! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир, – деди» (Тоҳа сураси, 71-оят).
«Амантум биҳи» билан «амантум лаҳу» иборалари орасидаги маънода қандай фарқ бор?
25-жавоб: «Амантум биҳи» – Пайғамбарга иймон келтириш, унга ишониш ва хотиржам бўлишдир.
«Амантум лаҳу»нинг маъноси эса, Пайғамбарга иймон келтириш, унга таслим бўлиш, унга итоат қилиб эргашиш ва бўйсунишдир. Пайғамбарга «ийман биҳи» билан иймон келтиргандан кейин, «ийман лаҳу» келади, Пайғамбарга биринчи лафз билан иймон келтирган ҳар бир кишига иккинчи лафз билан ҳам иймон келтириш лозимдир.
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади