Ёшлик- киши ўз келажаги учун замин ҳозирлайдиган, оила қурадиган, жамият фаолиятида иштирок этадиган даврдир. Тадқиқотларга кўра, ёшларнинг кўшимча кўникмаларни ўзлаштиришлари ўзгараётган меҳнат бозорида ўрин эгаллашларига, ҳаётлари ва касбларига оид тўғри қарорлар қабул қилишларига ёрдам беради.
Ҳар йили 15 июлда БМТ томонидан Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари куни -World Youth Skills Day сифатида нишонланади. Ушбу сана 2014 йил декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг A/RES/69/145 сонли резолюцияси билан қабул қилинган. Ёшларни иш билан таъминлаш ҳамда уларнинг таълим кўникмаларини шакллантириш масаласи ҳар бир мамлакат учун ҳамон энг муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.
БМТ томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра, 2016 йилда ишсиз ёки таълим кўникмаларига эга бўлмаган ёшлар жаҳон миқёсида 259 миллион нафарни ташкил қилган бўлса, уларнинг сони 2019 йилга келиб 267 миллионга етган, 2023 йилда эса 293 миллион нафаргача ўсиши тахмин қилинмоқда.
2022 йилги Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари куни дунёдаги иқлим ўзгаришлари, доимий қашшоқлик, ўсиб бораётган тенгсизлик, тезкор технологик ўзгаришлар, демографик ўтиш ва бошқа муаммоларбилан ўзаро боғлиқ бўлган COVID-19 пандемиясидан кейин ижтимоий-иқтисодий тикланиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар фонида бўлиб ўтмоқда.
Ушбу санани нишонлашдан мақсад, ёшлар кўникмаларини хабардорлик даражасининг аҳамиятини ошириш, ёшлар учун ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш ва ишсизлик ва бандсизлик муаммоларини ҳал этишга халқаро ҳамжамиятни эътиборини қаратишдан иборатдир.
Манбалар асосида Ёшлар билан ишлаш,
маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Д. Насиров тайёрлади