Албатта инсон шак шубхасиз ҳиссий аъзолари билан бирга майда чуйда нарсаларни билиб олади. Ҳиссий аъзоларда инсон бошқа ҳайвонлар билан бир хил ҳолатда ҳис қилиш улар муштарак бўлади. Инсон ақл билан барча барча нарса идрок қилиб, ақл билан инсон бошқа ҳайвонлардан фарқ қилиб ажралиб туради[1].
Фикр баъзисини баъзисига бир нарсани фойдаланиш учун маълум ишларни тартиб қилиш демакдир. Ушбу фикр гоҳида тўғри бўлади гоҳида нотўғри бўлади. Шундай қилиб нотўғри фикрдан тўғри фикрни ажратадиган қонун қоида зарурлиги билинади. Авалги мутакаллимлар бир нарсани сўзласалар уни тўда-тўда қилиб жамлаб ёки бўлак-бўлак қилиб гапирар эдилар. Гапиришда бирон бир усул йўлини танламаган эдилар ва мантиқ масалаларини тўплаб йиғмаган ҳам эдилар. Бу ҳолат токи юнонда Арасту кўзга кўрунгунга қадар давом этди. Арасту эса мелоддан олдин 384 -322 йиллар яшаб ўтган.
Арасту етук олим бўлиб етишиб, мантиқ илмини кашф қилиб у ҳақда бахсларни йўлга қўйиб ва мантиқ масалаларини ҳикматли илмларини биринчилардан ва ҳикмат илмларини очиб берувчи илм қилиб қўйди. Манашу иши учун Арасту биринчи муаллим деб номланди. Арасту мантиқ илмини усулларини ва мантиқ масалаларини тартибга қўйгандан кейин тасаввур қилишликка фоида берадиган бешта куллиёт ҳақида бахсни зарарлигини юнон файласуфлари (донишмандлари) тушиниб етишдилар. Шундан кейин мантиққа тааллуқли мақолалар ёзишдилар. Бу мақола мантиқ фанини қуйи қисмидаги муқаддимага ўхшаш бўлади.
Сўнг хижрий санадан кейин ақлий илм фанларнинг йўллари услублари барчалари Аббосийларнинг халифалик даврида араб тилига таржима қилинди.
Ғаззолий[2] мантиқни тўғри белгини ва тўғри қиёсни нотўғри белгидан ва нотўғри қиёсдан ажратадиган қоида деб белгилади. Ишончли илмни ишонсиз илмдан ажратадиган қоида деб белгилади. Мантиқ бу гўёки у тарози ёки ўлчов асбоби бўлиб, у билан илмлар ўлчанади.
Бу таърифга қараб яна мулоҳаза қилади мантиқ сўзларда қоида калимаси бўлиб хизмат қилади. Қоида калимасидан кўзланган мақсад у назарий машғулот қуролидир деб сўнг унга миъёрий сифатлар билан сифат берди.
Ҳақиқатда Имом Ғаззолий (усул илмида энг кучли, энг ишончли манба китобини муқаддимани бу илмни обрўсини кўтариб айтдики, кимки мантиқ илмини билмайдиган уни иҳота қилмайдиган бўлса, уни қилган илмларига ҳам ишонч йўқдир деб айтдилар. Ушбу китоби мантиққа куп таъриф бериб ўтганлар.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад бин Идрис Аш-Шофеъий[3] Ал Мутталибий ал Қураший (милодий 767-820) ҳижрий 150-204 йилларда яшаб ўтган. Аҳли сунна ва жамоани олдида тўрт имомни учинчиси саналади. Ислом фиқҳида Шофеъий мазҳабини асосчисидир ва усулул фиқҳ илмини ҳам асосчисидир. Яна Имоми Шофеъий тафсир илмида ва ҳадис илмида энг пешқадам имомлардан бўлган.
Имом Шофеъий қози бўлиб ишлаганда адолатли ва заковатли қози бўлиб танилган ва диний илмларга катта ҳиссасини қўшган буюк олимдир. Имом Шофеъий фасоҳатли шоир ҳам бўлган ва моҳир камончи бўлган ва яна кўп саёҳатчи (тадқиқотчи) ҳам бўлган.
Имом Шофеъий кўп инсонларни мақтов ва олқишларига сазовор бўлган.
Имоми Аҳмад Ҳанбал имоми Шофеъий ҳақида шундай деди: “Қуёш дунё учун ҳаёт манбайи бўлгани каби Имом Шофеъий ҳам инсонлар учун қуёш каби зарурдир” деб таъриф берганлар.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад бин Идрис аш Шофеъий ал Мутталибий, ал Қураший Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга бобоси Абдуманофга бориб, Пайғамбаримизни самараларига бориб туташади. Шунинг учун ҳам уни тарихда Пайғамбаримизни амакиларини ўғли деб юритилади.
Имоми Шофеъий иккинчи аср машҳури ва иккинчи аср мужаддиди ва янгилик тарафдори деб ҳам эътироф этилган.
Имом Шофеъий 113га яқин китоб ёзган бу китоблар фиқҳ, тавсир, одоб ва бошқа тегишли китоблар бўлиб Имом Шофеъийни энг шоҳ асари “Китобул умму” ва “Китобул рисола” бўлиб бу икки китоб ҳам усулул фиқҳ ҳақида маълумот беради. Айнан рисола китоби исломий илмлардан янги бир илмга асос солинган китоблардан бири саналиб, бу китоб усулул фиқҳ илмида биринчи ёзилган китоб деб уламолар ва муҳаққиқлар тамонидан тасдиқланган.
Имом Фаҳриддин ар Розий ўзларининг (Шофеъийнинг фазилатлари) китобида келтириладики Имом Шофеъийдан олдин уломолар усулул фиқҳ масалаларидан гапирардилар унга далил келтирардилар ёки у масалага далил топа олмасалар юз угурардилар. Улар учун у масани исбот қилишга ёки уни рад қилишга унга мурожаат қиладиган бирор бир шариат далилларидан билинган бир қонун манбаа йўқ эди. Шунинг учун улар у масалани ё ҳал қиларди ё ундан юз угурарди. Имом Шофеъий эса усулул фиқҳ илмини ёзиб чиқиб уни бир куллий қонун манбаси қилиб шаръий далилларни билишликда ундан истефода қилар эди ва шу усулул фиқҳ илми билан Имом Шофеъий шуҳрат қозаниб, Имом Шофеъийни шаръий илмдаги нисбати (яъни қадр қиммати) ақл илмининг султони фалсафа фанининг асосчиси Арастунинг нисбатига (қадр қимматига) тенг қилинган.
Имом Шофеъийнинг биринчи ҳижратлари илм талабида Маккадан Мадинага бўлди. Имом Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳга шогирд тушиш учун ҳаттоки Имом Молик раҳимаҳуллоҳ вафот этгунча у кишининг ҳузурида бўлди, сўнг Яманга сафар қилиб, у жойда бир оз ишлади сўнг Боғдодга сафар қилди. 184 ҳижрий санада Боғдодга келиб Имом Муҳаммад ибн Ҳасан аш Шайбонийга шогирд тушди. У пайтда Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ Боғдодда қози бўлиб ишлар эди. Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ҳазрати Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг етук шогирдларидан бири бўлган.
ТИИ Ижтимоий фанлар
кафедраси ўқитувчиси Х.Бойхўрозов
[1] Қаранг: “Исоғужий Байрут” 2008 Асириддин Абҳарий Самарқандий.
[2] Абу Ҳамид имом Ғаззолий мантиқ ҳақида 376 сахифали китоб ёзган у китобнинг номи “Мантиқ фани илмларнинг ўлчовидир” деб номланади. Бу китоб араб тилида ёзилган бўлиб, илмий – назарий китоб деб эътироф этилган.
[3] “Китобул рисола” Имоми Шофийнинг китоби бўлиб у икки маротаба ёзилган бўлиб. Унинг энг сахихи биринчиси яъни Боғдодда ёзилганидир. Имоми Шофий бу китобни ёшлигида ёзган ва бу китобни безаб хошиялари ва Оят ва ҳадисларни қўйиб чиққан инсон Абдурахмон ибн Маҳдийдир.