islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олим ва муаллимлар ҳурмат қилинмайдиган замондан асрасин!

Ўтган улуғларимиз, ота-боболаримиз устоз ва муаллимларнинг ҳаққини яхши билганлар, уларнинг қадри нечоғли баланд эканини теран англаганлар ва шунга кўра муомала қилганлар. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлари ривоят қилинади: «Устозим Ҳаммоднинг ҳурмати учун унинг уйи томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, унинг уйи билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммод вафот этгандан сўнг қачон намоз ўқисам ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, унга ҳам Аллоҳдан мағфират сўраганман. Нафақат у устозим, балки кимдан нимадир ўрганган ёки кимдир менга нимадир ўргатган бўлса, албатта, ўша кишилар учун ҳам доим Аллоҳдан мағфират сўрайман».

Инсон  Илм талаб қилувчи бўлсин ёки касб талаб қилувчи бўлсин фақатгина илм ва илм аҳлини ҳурматини ўз ўрнига келтира олиши – уни ҳурматлаб, таъзимини адо эта олиши билангина илмга, касбга эришиб, улардан муваффақият ила манфаат топади. Устозни ҳурматига этибор ва уни қатиян улуғлаш, салобатли тутиш эса алоҳида аҳамият касб этади.
Донишмандларимиз:
Ҳурмат сақлаш тоат-ибодатдан кора афзалроқдир, деганлар.
Яна бир улуғ зотдан:
– Илм афзалми ёки одоб? деб сўраганларида, ул зот:
Одоб афзал, деб жавоб берганлар.
Ҳазрат Қози Имом Фахриддин ал-Арсобандий Марв вилоятида барча имомларнинг раиси эдилар. Марвнинг султони бу зотни ғоятда ҳурматлар эдилар ва:
– Фақатгина устозимнинг дуолари шарофати билан бу мансабга эриш  ўринлатишга ҳаракат қилдим. Ҳазрат устозим қози Имом Абу Язид ад-Даббусий раҳимаҳуллоҳнинг хизматларида қуш мисоли учар эдим. Кийимларини ювиб, поябзалларини тозалаб, таомларини ҳозирлар, устозим овқатланиб бўлгунларича, ўзим тановул қилмас эдим, – деб ёд этадилар.
Устоз ва муаллимга ўзни паст тутиб, хокисор бўлиш нажот эшиги, илм таҳсил қилишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Динимиз шунга буюради, шунга ўргатади. Бу устозларнинг шогирдлари устидаги ҳақларидандир. Уламолар айтадиларки, устоз ва муаллимлар фақат оғир замон ва оғир макондагина эҳтиром қилинмайдилар. Чунки Набий алайҳиссалом олимлар ҳурмат қилинмайдиган замонда яшашдан, шундай бир замонга ризқлари қўшилган бўлишидан Аллоҳдан паноҳ сўраган эканлар. Пайғамбар алайҳиссалом паноҳ сўраган замон эса энг машъум ва малъун замон бўлиши шубҳасиздир.
Саҳобалардан Саҳл ибн Саъд ас-Сўидий розияллоҳу анҳу ривоят қилишига кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳга илтижо қилиб: Эй Аллоҳ, аълим (билимдон)га эргашилмайдиган, ҳалим (оқил)дан эса ҳаё қилинмайдиган бир замон устимга келиб қолмасин!, дея олим ва муаллимлар ҳурмат қилинмайдиган замонда ҳаёт кечиришдан паноҳ сўрар эдилар (Имом Аҳмад ривояти).

Тошкент ислом институти
103-гуруҳ
талабаси
Акбарова Шаҳзодахон

327590cookie-checkОлим ва муаллимлар ҳурмат қилинмайдиган замондан асрасин!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: