islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Устозлар ташрифи билан Тошкент ислом институти янада нурафшон бўлди

“1 Октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент ислом институтида “Борингизга шукур, азиз устозлар” шиори остида тадбир ўтказилди.

Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Муҳаммадодил Иномжонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Салоҳиддин Шерхонов, ходимлар Муҳаммадяҳёхон Ходжаев, Абдуносир Бобомирзаев, бўлим мудири Камолиддин Маҳкамов, ТИИ собиқ ректори Абдуқаюм домла Азимов, фахрий устозлар Шайх Абдулазиз Мансур, Илҳомжон домла Эшонжонов, Аҳмаджон домла Бобомуродзода, Муҳаммад Акмалхон домла Шокиров, Мўминжон домла Сайдалиев, Собиржон домла Рустамов, Тошкент шаҳар бош имоми Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов, Кўкалдош мадрасаси мудири Муҳаммад Амин Насриев тадбир меҳмонлари бўлдилар.

Тадбир ТИИ талабаси Фазлиддинов Саидбурҳоннинг Қуръон тиловати билан бошланди.

Байрамни очиб бериш учун Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуровга сўз берилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. С.Шерхонов, мўтаъбар китобларни дарс жараёнларида ва тўгаракларда хатми кутуб қилган ТИИ ўқитувчилари С.Примов, У.Ҳасанов, Ё.Бухарбоев, Ж.Неъматов, С.Жўраевга ЎМИнинг фахрий ёрлиқларини топширди.

Устозларини табриклаш учун навбат Тошкент ислом институти талабаларига берилди.

Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси, Тошкент шаҳар бош имом хатиби, Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов “Устозлар мақоми” мавзусида суҳбат қилиб бердилар.

Республика ижтимоий-маънавий муҳитини соғломлаштиришда қўшган ҳиссасини эътироф этиш мақсадида ТИИ ходимлари О.Тангиров, И.Юлдашев ва М.Мирисмаиловга Дин ишлари бўйича қўмитанинг ташаккурномаларини Диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Муҳаммадолим Иномжонов топширди.

Байрам муносабати билан фахрий устозлар ва кўп йиллардан буён фидокорона меҳнат қилаётган ўқитувчиларга совғалар улашилди.

Тадбир сўнгида ТИИда узоқ йиллар дарс берган фахрий устоз Аҳмаджон домла Бобомуродзода Аллоҳ таолодан барчага тинчлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларга, элу юртга файзу барака сўраб дуо қилдилар.

ТИИ Матбуот хизмати

328800cookie-checkУстозлар ташрифи билан Тошкент ислом институти янада нурафшон бўлди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: