islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Сурати бор гиламда ёки кийимда намоз ўқиса бўладими?

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ноябр – фиқҳий фанлар ойлиги” муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ибрагимова Сурайё 1-курс талабалари учун “Фиқҳ” фанидан “Намозда макруҳ бўлган амаллар” мавзусида очиқ дарс ўтди.

Мазкур очиқ дарсга “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Ф.Жўраев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор, кафедра доценти С.Примов, катта ўқитувчи Я.Раззоқов ва ўқитувчилар С.Жўраев, М.Боймиров, А.Аллоберганов, Н.Усмонова, Ҳ.Зойирова, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Ешназаров, И.Юлдошев, С.Валиева ва бошқа устозлар, ўқитувчилар қатнашиб, очиқ дарсни таҳлил қилдилар.

Ибрагимова Сурайё устоз очиқ дарсда янги мавзуни “Ҳидоя” асари ва бошқа мўътабар манбалар асосида ёритиб берди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллар ва кўргазмали қуроллардан унумли фойдаланиб, дарсни самарали ташкил этди.

Намозда макруҳ бўлган амаллар

Намоз ўқиётган киши кийимини ёки бирор аъзосини ўйнаши макруҳдир.


Сажда қиладиган жойдаги тошларни сидириб ташлайвермайди. Намоз ўқишга имкон бўлмайдиган ҳолатда бир мартагина текислаши мумкин. Бармоқларини қирсиллатмайди.

Қўлини белига тирамайди.

Намозда у ёққа-бу ёққа бурилмайди.

Агар ўнг ё чап тарафга кўзининг қири билан қараса макруҳ бўлмайди.
Қаъдада орқасини ерга қўйиб ўтирмайди.
Саждада зироъларини ерга тўшаб олмайди.
Тили саломга алик қайтармайди, чунки бу намозда гапириш бўлиб қолади.
Қўли билан ҳам саломга алик олмайди.
Қаъдага ўтирганда узри бўлсагина чордана қуриб ўтириши мумкин.
Намозда сочларини бошининг тепасига ўраб олмайди.
Саждага кетаётганда кийимларини йиғиштириб, кўтариб олмайди.
Кийимларини елкасидан ёки бошидан осилтириб олмайди.
Емайди.
Ичмайди.
Унутиб ёки қасддан еб ичиб қўйса намози бузилади.
Имомнинг турадиган жойи масжидда бўлиб, саждани меҳроб ичига қилса зарари йўқ, аммо бутун танаси билан меҳроб ичига кириб турса макруҳ бўлади. Чунки бунда аҳли китобларга ўхшашлик топилади.
Имомнинг баландроқ жойда (суффа) устида ёлғиз ўзи қавмдан ажралиб юриши макруҳдир. Бунинг акси ҳам макруҳ.
Орқасини ўгириб гаплашиб ўтирган одамнинг орқасига қараб намоз ўқиса бўлади.
Намоз ўқиётганида қаршисида осиғлиқ Қуръон ёки қилич турган бўлса макруҳ эмас. Чунки бу икки нарсага ибодат қилинмайди.
Суратлари бор бўлган гилам устида ўқиса зарари йўқ. Суратларининг устида сажда қилмайди.
Намозхоннинг боши тепасида ёки шифтда, қаршисида ёки ёнида суратларнинг бўлиши ёки деворга сурат осилган бўлиши макруҳдир.
Агар ҳайкалчанинг боши узилган ёки ўчирилган бўлса, у ҳайкал ҳисобланмайди.
Агар сурат ерга тўшаладиган ёстиқ устида ёткизиб қўйилган гилам устида бўлса макруҳ эмас. Чунки унинг устидан босиб юриладиган нарса ҳисобланади.
Сурати бор кийимда намоз ўқиш макруҳдир. Чунки у бу ҳолида санамни кўтариб юрган кишига ўхшаб қолади.


Жони йўқ нарсанинг ҳайкали намозхоннинг олдида турган бўлса зарари йўқ.
Намозда илон ва чаённи ўлдирса макруҳ эмас.
Намозда оят ва тасбеҳларни қўл билан санаш макруҳдир. Шунингдек сураларни санаш ҳам макруҳдир.

ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар”
кафедраси ўқитувчиси
Зойирова Ҳафиза

 

346080cookie-checkСурати бор гиламда ёки кийимда намоз ўқиса бўладими?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: