Хаттотлик санъати Шарқ мамлакатлари маданиятининг ўзига хос йўналишидир. Маълумки, ушбу қадимий ва мумтоз санъат Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистонга кириб келиши ва ривож топиши мазкур ҳудудда ислом динининг ёйилиши билан боғлиқ. Ўрта Осиё халқлари ислом динини қабул қилгач, бу эрда амалда бўлган уйғур, урхун-энасой, суғд, хоразмий каби қадимий ёзувлар истеъмолдан чиқиб, араб тили ва ёзуви илм-фан, ёзма ижод ва давлат ишларида асосий ёзув ўрнини эгаллаган. Йигирма саккизта ҳарфдан иборат бўлган араб алифбосининг дастлабки шакли — тик чизиқлар билан ифодаланувчи “хатти маъқалий” VII асрдан бошлаб ўз ўрнини араб ёзувининг энг қадимийси ва машҳури ҳисобланган “хатти куфий”га бўшатиб берган.
КУФИЙ хати араб юртларидаги машҳур хатлардан бири ҳисобланади. Бу хатга нисбатан “араб хати санъатининг энг гўзали ва чиройи” — деб таъриф берилган. Куфий хати масжид, минора, ёдгорликларда ва китоб ва асарлар ғилофларига зийнат бериш учун ёзилган. И асрда мушаф шариф куфий хатида битилган. Хат куфий номини олишига асосий сабаб қилиб, Умар розияллоҳу анҳу халифалик даврида бино қилинган Куфа шаҳрига нисбат берилиши кўрсатилади.
Дастлаб бу “Куфа” номи хат номи жиҳатидан умуман истеъмолда бўлмаган. Хаттоки, бу хат номи ва ёзилиш қоидаларининг атамаси бу ном билан ҳеч ким билмаган. Куфа номи минтақа номи жиҳати билан истеъмолда бўлган бўлиб, Бобил ерларининг қадимги номи бўлган. Хатнинг бу ном билан аталишининг бир сабаби, “Бу хат овалсимон шаклда ёзилгани учун”, деб ҳам келтирилади.
Ножий Абу Ҳайён Тавҳидий “Рисолату ал-китаба” номли асарида: “Албатта, куфий хати 12 қоидадан иборат бўлиб, улар: исмоилий, маккий, маданий, андалусий, шомий, ироқий, аббосий, Бағдодий, машъаб, райҳон, мажуд ва мисрийдир”, — деб келтиради. Бироқ бу хатлар ўртасидаги фарқ шакл нуқтаи назаридан эмас, балки, макон, яъни, хаттотларнинг яшаган жойлари борасида. Куфий хати кўп турли хат сифатида эътибор қозонган.
Али Баддоҳ таъкидлашича: “Изланувчилардан бири кифоя хатини ёзишлик учун бошқа турлар қўшилиб изланадиган бўлса, 20 минг шаклларга етиши мумкинлигини айтиб ўтади.
Хатти куфий деб аталишининг сабаби ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида Қуръони карим бир неча нусхада кўчиртирилди. У зот Қуръонни асл нусхадан кўчиришни буюрдилар. Шулардан бир нусхаси Куфа шаҳрига юборилган. Кейинчалик Ироқ, Хуросон, Ўрта Осиё мана шу Куфа шаҳрига юборилган Қуръондан нусха кўчирганлари учун у «Куфий Қуръон» ва «Куфий хати» деб атала бошлади.
Араблар фатҳ қилинган ерлардаги девонларни араблаштирув ва тартибга солишдан аввал барча мусулмонлар учун ўқишга осон бўлган ёзувни танлаш устида бош қотирадилар. Оқибатда куфа аҳли ўрганган хат турининг аниқ ва чиройлироқ бўлгани сабаб бошқа шаҳарларда жорий хат турларидан кўра ушбу хат турини танлайдилар. Шундай қилиб, куфий хати давлатнинг барча ноҳияларида қўлланиладиган ёзув турига айланиб қолди. Бу хат нуқталардан холи бўлиб, ўзининг соддалиги ва безаклардан холилиги билан ажралиб туради.
Бу ёзув тури геометрик шаклларга асосланган бўлиб, ёзувида фақат тўғри ва доиравий чизиқлар қўлланади. Бу хат туридан асрлар давомида бошқа турли хил араб хатлари вужудга келган. Ҳар асрнинг куфий хати турлича ўзгариб, турли вилоятларда унинг турли хил шакли қўлланганлиги ҳамда у ишлатилган аср ва минтақага қараб, унга турли номлар берилган (масалан, V аср куфийси, VII аср куфийси, мамлуклар куфийси, андалус куфийси). Шу зайлда ундан етмишдан ортиқ шу турдаги хат тарқалади
Тошкент ислом институти талабаси Боқижонов Хожиакбар