Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг шаклланиши даври иккинчи жаҳон уруши тугаб, БМТнинг тузилишидан кейинги даврга тўғри келади. Ташкилотни тузишга олиб келган ғояларнинг шаклланишига, биринчидан, ХХ асрдаги бутун жаҳон бўйлаб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий вазият, иккинчидан, ҳуқуқий қарашларнинг ривожланиши ва халқаро ҳуқуқнинг тараққий этиб бориши сабаб бўлган эди. Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг вужудга келиши исломий бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ғояларининг ҳаётга тадбиқи ҳисобланади. Айни пайтда, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти диний эмас, балки сиёсий ташкилот сифатида шаклланган бўлиб, ўзига аъзо давлатларнинг цивилизациявий хусусиятларини акс эттиради. Мусулмон олами давлатларининг устувор манфаатлари турли йўналишга эга бўлишига қарамай, бу омил ташкилотнинг шакллланиши ва фаолият доирасининг кенгайишига таъсир кўрсатмаган.
Ислом конференцияси ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги қарор мусулмон мамлакатлари ҳукуматлари раҳбарларининг биринчи учрашувида қабул қилинди, унинг асосий ташаббускорлари Саудия қироли Файсал бин Абдул Азиз Ал Сауд ва Марокаш Подшоҳи Ҳасан II эди.
Ислом ҳамкорлиги ташкилоти пайдо бўлиш тарихига қарайдиган бўлсак, у турли хил номлар ва кўринишларда шаклланган. 1926 йилда Ислом дунёси конференцияси ташкил этилди, унинг биринчи учрашуви Маккада бўлиб ўтди. Сўнгра бир қанча мажлислари Қуддус, Карачи ва Могадишуда ўтказилди. 1953 йилда унинг негизида Ислом конференцияси форуми ташкил этилди. 1955 йилда эса унинг номи “Умумий Ислом конференцияси” деб ўзгартирилди.
ИҲТ халқаро тусдаги ислом давлатлари бош котиби ҳисобланиб, 2011 йил 28 июнгача Ислом конференция ташкилоти деб номланган. Ислом ҳамкорлик ташкилоти 1969 йил 25 сентябрда Работ шаҳрида Мусулмон давлатлари бошчилигидаги давлатлари бошчилигидаги конференцияда қабул қилинган бўлиб, ушбу ташкилотнинг асосий мақсади ислом давлатларини ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий соҳада ўзаро бирлаштириш ҳисобланади. 2011 йил 28 июндаги Остона шаҳрида бўлиб ўтган 38 – халқаро ташкилотлар вазирликлар йиғилишида ислом конференция ташкилоти ИҲТ деб номланди. ИҲТи расмий шаклдаги халқаро мусулмон ташкилоти ҳисобланиб, у ўз таъсир доираси энг катта бўлган ташкилот ҳисобланади. Ҳозирги кунда ушбу ташкилот бир ярим милярдга яқин инсон аҳолини ўз ичига олган 57 та давлат ушбу ташкилотга бирлашган. Булар: Афғонистон, Албания, Озарбайжон, Баҳрайн, Бангладеш, Бенин, Бруней, Буркина Фасо, Камерун, Комор ороллари, Кот де Ивор, Чад, Жазоир, Жибути, Миср, Габон, Гамбия, Гвения, Гвения-Биссау, Гаяна, Индонезия, Ироқ, Эрон, Иордания, Қозоғистон, Қувайт, Қирғизистон, Ливан, Ливия, Малайзия, Мали, Малдив, Мавритания, Марокаш, Мозамбик, Нигер, Нигерия, Уммон, Покистон, Фаластин, Қатар, Саудия Арабистони, Сенегал, Сиерра Леона, Сомали, Судан, Суринам, Тожикистон, Того, Тунис, Туркия, Туркманистон, Уганда, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўзбекистон, Яман.
Шунингдек, Ислом ҳамкорлиги ташкилотида 5 та кузатувчи давлат бор бўлиб, улар Таиланд, Босния-Герсеговина, Марказий Африка Республикаси, Россия ва «Шимолий Кипр Турк Республикаси»дан иборат. Кузатувчи мамлакатлар Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг молиявий институтларига кириш ва уларнинг хизматидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрумдир.
Бундан ташқари, қўшилмаслик ҳаракати, Араб давлатлари уюшмаси, Африка иттифоқи, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Филиппиннинг «Моро миллий озодлик фронти» Ислом ҳамкорлиги ташкилотида кузатувчи мақомини олган.
Тошкент ислом институти талабаси Ҳайдаралиев Муҳаммад Бобур