Дарул Улум Карачи Покистоннинг Карачи шаҳридаги мадраса ҳисобланади. У Муҳаммад Шафиь Девбанди томонидан 1951 йил июнида Нанак-Вара шаҳрида асос солинган ва кейинчалик у 1957 йил 17 мартда Карачи шаҳрига кўчирилган. Бу Дорул Улум Девбанд томонидан бошланган Дорул улум тизимининг анʼанасини давом эттиради. Муассаса диний ва дунёвий масалалар ўртасида мувозанатли ёндашувни қўллаган. Умумтаълим мактабларида ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида факултетлар мавжуд. Мактаб исломий таълимнинг энг юқори стандартларига эга ва анъанавий исломшунослик ва замонавий ўқув фанларини қамраб олувчи қўшма ўқув дастурини ўз ичига олади. У Вифақ ул Мадарис Ал-Арабийя остидаги Ислом мактабларидан бири сифатида рўйхатга олинган.
Бу Мадрасада дастлаб икки муаллим ва уларнинг бир неча шогирдлари бор эди. Вақт ўтиши билан Покистоннинг барча вилоятларидан талабалар кела бошлади. Бундан ташқари, Ҳиндистон, Бирма, Индонезия, Малайзия, Афғонистон, Эрон, Туркия ва бошқа исломий давлатлардан талабалар ҳам ушбу таълим муассасасига кела бошладилар. Дарул Улум Карачи бошидан жуда қисқа вақт ичида мусулмон оламида мустаҳкам Имон қалъасига айлантирилди. У Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи вассалам васият қилган илм толибларининг уйига айланди.
Мадрасада қуйидаги бўлимлар бор:
- Назира-и Қуръон (Қуръон ўқиш)
- Таҳфиз-ул-Қуръон (Қуръони Каримни ёдлаш)
- Тажвид (Қуръон фонетикаси)
- Ислом иқтисодиёти кафедраси
- Ислом ҳуқуқи кафедраси
- Ислом ҳуқуқшунослиги кафедраси
- Ҳадис бўлими
- Тафсир бўлими
- Инглиз тили кафедраси
- Сиёсат бўлими
- Араб тили кафедраси
- Ахборот технологиялари бўлими
- Бизнесни бошқариш кафедраси (Покистон менежмент институти билан ҳамкорликда).
Тошкент ислом институти
талабаси Юнусов Отабек
Dorul Ulum Karacha nafaqat madrasa balki katta jome’adir ! Hozirda bu dargohga Shayxul Islom Muftiy Muhammad Taqiy Usmoniy hazratlari bosh-qosh bo’lib turadilar, “Sahihi Buxoriy” va fiqh fanidan dars beradilar.