محكم و متشابه
59-савол: Аллоҳ таоло айтади:
هُوَ الَّذِي أَنْزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آيَاتٌ مُحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ
«У сенга китобни туширган Зотдир. Унда муҳкам-ойдин оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ оятлар ҳам бор» (Оли Имрон 7-оят).
«Муҳкам» ва «муташобиҳ»нинг маъноларидаги энг афзал сўзлар қайси?
59-жавоб: «Муҳкам» – уламолар унинг таъвилини билган, маъно ва тафсирини англаган оятлардир.
«Муташобиҳ» эса, унинг илмига бирор киши учун йўл йўқ, Аллоҳ азза ва жалла унинг илмини махлуқотларидан беркитган, Ўзига хос қилган. Масалан, Ийсо алайҳиссаломнинг чиқиши, қуёшнинг мағрибдан кўтарилиши, қиёмат соати, дунёнинг фоний бўлиши ва шу кабилар.
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.