islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Араб тили балоғатида “истиора”

Араб тили балоғатида мажознинг бир неча турлари бўлиб, улардан бири бу – истиора.

Истиора луғатда الإعارة “иора”, бирон нарсани фойдаланиб туришга олиш, الإستعارة “истиора” деганда, бировнинг либосини кийиб олиб, яна унинг номи билан чақирилишини айтилади. Масалан, Зайд Амрнинг кийимини кийиб олганидан кейин, уни Зайд эмас, Амр деб чақирганларига ўхшатиш мумкин.

Истилоҳда:

الإستعارة هي الكلمة المستعملة في غير المعنى الذي وضعت له لعلاقة المشابهة مع قرينة مانعة من إراد المعنى الموضوع له

Ҳақиқий ва кўчма маънолари орасидаги алоқаси, боғлиқлиги мушобаҳа – ўзаро ўхшашлик бўлган ва ўзининг аслий маъносини ирода этишдан ман этадиган қаринаси билан ўз маъносидан бошқа маънода ишлатилган калима истиора дейилади.

 رأيت قمرا يتكلم“Гапираётган ойни кўрдим”.

Ушбу мисолда القمر ой” лафзи истиора қилинган калима, يتكلم “гапираётган” лафзи таърифдаги ҳақиқий маънони тушунишдан қайтарувчи қарина бўлиб, ойнинг ўз маъноси бўлган осмон жисми эмас, балки гўзал, фасиҳ ва фазилатли киши маъносида эканига далолат қилдиряпти. Шунинг учун, бу гапнинг маъноси:

 رأيت رجلا فصيحا كالقمر وهو يتكلم “Ойдек, фасоҳатли кишининг гапираётганини кўрдим” бўлиши мумкин.

Истиора олиш тартиби: قمرا يتكلم “Гапираётган ойни кўрдим”. Ушбу ва бошқа мисолларда уч хил ҳолат бор:

 а) “ой” калимаси билан ташбеҳ қилиш керак.

 هذا الرجل كالقمر“Бу киши ой кабидир”. Бунда ташбеҳнинг мақсадларига риоя этилиши етарли бўлади.

б) мушаббаҳ маъносини мушаббаҳ биҳга ўтказилади. Яъни “ой” лафзига “киши” маъноси берилади.

с) мушаббаҳ ва мушаббаҳ биҳдан бошқа рукнлар олиб ташланиб, ташбеҳ бўлганини буткул унутиб, мушаббаҳ мушаббаҳ биҳнинг айнан ўзи, улар битта нарса, деб даво қилинади. Мушаббаҳ биҳ лафзидан тўғридан тўғри мушаббаҳ тушунилади.

Охирги ҳолатдан кейин мушаббаҳ биҳ القمر “ой” лафзини ўша киши маъносида ишлатилади, яъни истиора қилинади.

Юқоридаги ҳолатлардан истиоранинг шартлари учта экани маълум бўлди:

  1. المستعار منه истиора олинмиш (ундан), яьни мушаббаҳ биҳ лафзининг ўзи.
  2. المستعار له истиора қилинмиш (унинг учун, унга), яъни мушаббаҳ лафзини ўзидир.
  3. المستعار истиора қилинган лафз, яъни мушаббаҳ биҳнинг мушаббаҳ маъносига кўйилган лафзи.

Macaлaн:  رأيت أسدا يرمي “Улоқтираётган шерни кўрдим”, деганда, аввало журъатли ва жасур киши “шер”га ўхшатилди. Бу истиора олиш тартибидан маълум. Сўнг мушаббаҳ биҳга кўйилган ном мушаббаҳга олиб берилади, яъни истиора қилинади. Мушаббаҳ биҳ бўлган أسدا нинг ўз маъноси йиртқич ҳайвон бўлиб, у мустаор минҳу бўлди. Кейин унинг исми йиртқич ҳайвон маъносидан олиниб, мушаббаҳ билан кишига берилди. Буни Зайд Амрнинг кийимини кийиб олгандан кейин, уни Зайд эмас, Амр деб чақиришга қиёслаш мумкин, соддароқ айтганда, истиора қилинади.

Мушаббаҳ бўлган “жасур киши” лафзи мустаор лаҳу бўлади. Энди жасур киши маъносидаги الأسدا лафзи мустаор дейилади.

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси

Хомиджонов Муҳаммаджон

378110cookie-checkАраб тили балоғатида “истиора”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: