islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш иймондандир

 

 حَدَّثَنَا أَبُو الْيَمَانِ قَالَ أَخْبَرَنَا شُعَيْبٌ قَالَ حَدَّثَنَا أَبُو الزِّنَادِ عَنْ الْأَعْرَجِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлардан бирон киши мен унинг наздида отаси ва боласидан севимли бўлмагунимча мўмин бўла олмайди”- дедилар.

 حَدَّثَنَا يَعْقُوبُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ قَالَ حَدَّثَنَا ابْنُ عُلَيَّةَ عَنْ عَبْدِ الْعَزِيزِ بْنِ صُهَيْبٍ عَنْ أَنَسٍ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ح و حَدَّثَنَا آدَمُ قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ عَنْ قَتَادَةَ عَنْ أَنَسٍ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ

 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч бирингиз унга отасию боласидан ва барча одамлардан севимли бўлмагунимча мўмин бўла олмас”, дедилар”.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қилиш иймоннинг жузидир.

У зот “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлардан бирон киши мен унинг наздида отаси ва боласидан севимли бўлмагунимча мўмин бўла олмайди”- дедилар. Ҳазрати Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ривоятда зиёда қилиниб: “وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ” яъни, “Сизлардан бирон киши мен унинг наздида отаси, боласи ва барча инсонлардан севимли бўлмагунимча мўмин бўла олмайди”- дедилар.

Ҳадиси шариф матнида “وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ” яъни, ота-она ва фарзандни келтириришининг сабаби ота-онага ва фарзандларга инсоннинг муҳаббати зиёда бўлади. Шу эътибордан бу иккаласини биринчи зикр қилинди. Инсон энг яхши кўрадиган инсонлардан ҳам пайғамбар алайҳис саломни яхшироқ кўриш керак. Кейинги ҳадисда “وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ”  яъни “Барча инсонлардан маҳбуб бўлмаганимча мўмин бўлолмайсилар” –дедилар. Демак, ўз жонидан ҳам пайғамбар алайҳис саломни яхши кўрмагунча мўмин бўлолмаслик маъносини ҳам тушУнилади.

Бу ҳадиси шарифда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қилиш иймоннинг таянчи дейилди. Бу муҳаббатдан қайси муҳаббат ирода қилинади? Ундан табиий муҳаббат муродми? Ёки ақлий муҳаббатми?

Агар бу муҳаббатдан табий муҳаббат ирода қилинса, одатда табъий муҳаббат ғайри ихтиёрий яъни, ўз-ўзидан  содир бўладиган муҳаббат бўлади. Бу муҳаббат бир киши билан кўпроқ, иккинчи киши билан камроқ бўлади. Бу муҳаббатда инсоннинг ўзида ихтиёр бўлмайди. Мисол учун пайғамбар алайҳис саломда ҳам бу муҳаббат бўлган. Оиша онамизни бошқаларда кўпроқ яхши кўрганлар. Шунга кўра пайғамбар алайҳис салом ўз аёллари  тўғрисида: “اللهُمّ هذا قسْمِي فيما أمْلِكُ، فلا تلُمْنِي فيما تمْلِكُ ولا أملكُ” яъни, “Эй, Аллоҳим. Бу мен қодир бўлган нарсамда менинг қисатим, энди сен ўзинг молик бўлиб, мен молик бўлолмайдиган нарсамда мени маломат қилмагин” –деганлар.

Агар бу муҳаббатдан табиий муҳаббат ирода қилинадиган бўлса, қалбнинг муҳаббати инсоннинг ихтиёридан ташқаридаги нарса. Инсон ихтиёридан ташқаридаги нарсага мукаллаф эмас.

  Агар бу муҳаббатдан табиий муҳаббат даражасида бўлмаган ақлий муҳаббат ирода қилинадиган бўлса,  инсон ақли билан тафаккур ва тасаввул қилган ҳолда пайғамбар алайҳис салом  дунёдаги барчадан кўра муҳаббатга, таъзимга лойиқ зот дейди. Албатта, бу муҳаббатдан ақлий муҳаббат ирода қилинса, бирон бир  ишкол ва эътироз йўқ. Чунки, ақлий муҳаббат инсоннинг ихтиёридаги нарса, касб билан ҳосил қилиш мумкин.

 Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ҳадиси

كنا مع رسول الله صلى الله عليه وسلم وهو آخذ بيد عمر بن الخطاب فقال: والله يا رسول الله لأنت أحب إلي من كل شيء إلا من نفسي, فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «لا يؤمن أحدكم حتى أكون أحب إليه من نفسه» فقال عمر فأنت الاَن والله أحب إليّ من نفسي, فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم «الاَن يا عمر»

Абдуллоҳ ибн Ҳишом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қўлларини ушлаб турганларида Умар: “Ё Расулаллоҳ, мен сизни барча нарсадан яхши кўраман. Фақат ўзимдан яхши кўлалмаяпман”, деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: “Йўқ, жоним қўлида бўлган Зот ҳаққи ўзингдан ҳам яхшироқ кўрмагунингча мўмин бўлолмайсан”, – дедилар. Умар: “Аллоҳга қасамки, ҳозир, энди ўзимдан ҳам яхшироқ кўрдим”, – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ана энди бўлди, эй Умар”, – деб марҳамат қилдилар.

 Ҳаким ул-уммат мавлоно Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳ алайҳ ўзларининг мавъизаларида шундай зикр қилганлар. Бу муҳаббатдан ирода қилинган нарса ақлий муҳаббатдир . Чунки, табииий муҳаббат инсоннинг ихтиёридаги нарса эмас. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг “жонимдан ҳам кўра сизни яхши кўрмайман” деган сўзларидаги муҳаббат, ақлий муҳаббат эмас. Балки, табиий муҳаббат. Буни қандай тушунамиз? Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуда ақлий муҳаббат бор эди. У зот табиий муҳаббат бўлмагани учун “Мен чин мўмин эмасманми?-деган фикр (ваҳм) бор эди. Шунинг учун савол қилиб сўради. Аввал, ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу пайғамбар алайҳис саломга “Ё Расулаллоҳ, мен ўзимдан сизни яхши кўралмаяпман”-деди, сўнгра “Аллоҳга қасамки, ҳозирдан эътиборан ўзимдан ҳам яхшироқ кўраман”, – деди. Ана шу аввалги саволи билан гўёки “Табиий муҳабббат бўлиш керакми? Ёки ақлий муҳаббат бўлиш керакми?”-деб сўраган бўлди. Шунда пайғамбар алайҳис салом ҳадисдаги муҳаббатдан табиий муҳаббат эмас, ақлий муҳаббат ирода қилинганлигига ишора қилдилар. Шунда ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу пайғамбар алайҳис саломга ундай бўлса, “الاَن” яъни, “Ҳозир, ана энди тушундим. (Муҳаббатдан табиий муҳаббат эмас, ақлий муҳаббат ирода эканлигини тушундим) Алҳамдулиллаҳ бу муҳаббат менда ҳосил, мўмин бўлар эканман. Мендаги мушкил савол ана энди кетди” – деди. Шундан сўнг пайғамбар алайҳис салом “الاَن” яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тўғри, сен энди тушундинг. Ақлий маҳаббатнинг ҳосил бўлши талаб қилинади”, – дедилар. Ҳаким ул-уммат мавлоно Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳ алайҳ ва бир қанча муҳаддисларнинг ихтиёр қилган нарса мана шу. Яъни, ҳадисдаги муҳаббатдан ақлий муҳаббат ирода қилинади.

Баъзилар бу бобдаги муҳаббатдан табиий муҳаббат ирода қилинади –дейдилар. Агар эътироз қилиниб “Бу  муаббат ихтиёрий эмас. Уни ирода қилиш дуруст эмас-ку?” деса, табиий муҳаббатнинг ихтиёр билан ҳосил қилинадиган даражаси ирода қилинади -деб жавоб берилади. Табиий муҳаббатнинг сабаблари борасида тафаккур қилинади. Сабаблари борасида тафаакур қилиш билан табиий муҳаббат ҳосил бўлади.

Муҳаббатнинг сабаблари

Инсон бир кишини яхши кўрса, унга муҳаббат қўйса, маълум бир сабаблар билан яхши кўради. Албатта, табиий муҳаббатнинг ҳам сабаблари бўлади. Баъзи инсонлар бировни жамоли учун  яхши кўради. Баъзи инсонлар бировни камоли учун, наволи (эҳсони) учун яхши кўради. Демак, муҳаббатга учта нарса яъни, жамол, камол ва эҳсон сабаб бўлар экан. Бу учта сабабнинг ҳаммаси пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам зоти муборакда мукаммал даражада мавжуд эди. Жамол ҳам олий даражада, камол ҳам олий даражада эди, эҳсон ҳам олий даражада эди.

Инсон пайғамбар алайҳис саломдаги бу комилликни тафаккур қиладиган бўлса, унинг тафаккурининг натижасида ўз-ўзида муҳаббат пайдо бўлади. У муҳаббат табиий муҳаббатнинг босқичи бўлади. Пайғамбар алайҳис саломга бирор бир киши вазнда баробар бўлиши мумкинми? Пайғамбар алайҳис саломнинг шаънидан хабардор бўлган инсон пайғамбар алайҳис саломга бирор инсонни жамолда, камолда ва эҳсонда баробор қилмайди. Албатта, тафаккур натижасида сабаблар билан пайдо бўладиган муҳаббат, табъий муҳаббат.  Демак, иймоннинг мадори бўлган муҳаббат, табиий муҳаббат бўлади.

Ҳиссиётлар ҳақиқий муҳаббатга далил эмас

Табиий муҳаббатнинг зиёда бўлиши бошқа нарса, ҳиссиётнинг зиёда бўлиши бошқа нарса. Мисол: бир кишига нисбатан табиий муҳаббат зиёда бўлади, лекин у муҳаббатни ҳиссиёт билан зоҳир қилинмайди. Инсон ўз ота-онасини яхши кўради. Аёлига ва фарзандларига нисбатан ота-онаси муҳаббати табиий билан зиёда яхши кўрса ҳам, ҳиссиётни ота-онасига қилмайди. Ҳиссиётни аёлига ва боласига қилади. Боласини эркалатади, ўпади ва ўйнатади. Ўзининг табиий муҳаббати ифода қилиб бера олади.

Демак, фарзандимизни эркалашимиз, уни ошкор ҳолда яхши кўришимиз, пайғамбар алайҳис саломни у зотдан кўра яхши кўрмаслигимизни ифода қилмайди. Табиий муҳаббат пайғамбар алайҳис саломга ҳам бор. У зотга бўлган табиий муҳаббат ҳам у зотнинг буйруқларига амал қилиш билан бўлади.

Шариатда буюрилган муҳаббатнинг даражаси ҳам мана шу муҳаббат, муҳаббатни ҳиссиёт билан бўлиши талаб қилинмаган. Табиий муҳаббат сабабларни ҳозирлаш билан пайдо бўлаяпди. Ана шу табъий муҳаббатдаги зиёдалик мақсад. Пайғамбар алайҳис салом билан мана шу табиий муҳаббат зиёда бўлиши керак.

Тўғри, табиий муҳаббат баъзи вақларда инсонларда зоҳир бўлмаслиги мумкин. Лекин сабабларини ҳосил бўлиши мумкин. Мубаббатнинг сабаблари ҳосил бўлгандан кейин муҳаббат пайдо бўлади. Бу (муҳаббатнинг сабаблари) ҳамма мусулмонларни ичида мавжуд. Шунинг учун пайғамбар алайҳис салом: “Сизларнинг бирларингиз табиий муҳаббатнни ихтиёр қилмагунча  мўмин бўлолмайди” –дедилар.  Муҳббатнинг сабаблари тўғрисида фикр қилишдан табий муҳаббат пайдо бўлади. Лекин унинг йўли истидлол (далил талаб қилиш),  истидлол ихтиёр билан бўлади.

 Шу ўринда Аллома Анвар Шоҳ Кашмирий раҳматуллоҳ алайҳ “Файзул бори” айтган нарсани айни ўзини эмас, баки маъноси зикр қилиб ўтаман.  У киши айтадилаки, “Агар ҳадиси шарифдан ақлий муҳаббат дейдиган бўлсак, ҳадиснинг аҳамияти камайиб қолади. Хусусан, одамлар одатда ақлий муҳаббатнинг бир мисолини қилиб айтадики, бир инсон дори ичаётган бўлса, дори зоҳир ҳолда аччиқ, лекин инсон ақлан тафаккур қиладики, “Мен учун бу дори фойдали, шу дорини ичсам шифо топаман. Шунинг учун  ичяапман”- дейди.

Қаранг! Пайғамбар алайҳиссалом вассалламни дорига ўҳшатиш тўғри эмас. Бу ўхшатиш билан гўёки аслида пайғамбар алайҳис саломни муҳаббати менга ёқмас эди, лекин ақл билан пайғамбар алайҳис салом шаъни борасида тафаккур қилиб кўрдим.  Шунинг учун яҳши кўриб қолдим” деса келмайди.

Анвар Шоҳ Кашмирий раҳматуллоҳ алайҳ бу ердаги муҳаббатдан табиий муҳаббат ирода қилинган деганлар. Ҳаким ул-уммат мавлоно Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳ алайҳ ва шунга ўхшашлар ақлий муҳаббат ирода қилинади деганлар. Албатта, бу иккисининг ўртасида катта фарқ йўқ.  Чунки, иккисининг негизи битта. Табъий муҳаббат муҳаббатнинг сабабларини зеҳнда ҳозирлаш билан бўлади. Ақлий муҳаббатнинг негизи истидолол билан бўлади. Сабабларни ҳозирлашни истидлол дейиш мумкин.

ТИИ 4 курс талабаси

Анварова Моҳигул Рустамжон қизи

 

381840cookie-checkНабий соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш иймондандир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: