Бу нарса жамиятга ниҳоятда катта зарар келтиряпти. Жумладан:
Иқтисодий зарарлар. Ҳисобсиз молу-мулки ва ақлу заковатини кайфу сафога сарфлаяпти. Бу исроф ҳисобланади. Оилани хароб қилади. Фақирликни келтириб чиқаради. Улар жамиятга манфаат келтириш ўрнига ишламасдан зарар келтиради. Ривожланишдан ортда қолади. Турли сон-саноқсиз…… касалликларга дучор бўлади. Ўзларидан ногирон зурриётларни дунёга келтириб, жамиятга ташвиш ва оғир юк бўлади. Ёшлари ногирон бўлиб қолади ёки ҳаётдан кўз юмади. Энг даҳшатлиси бу азоблардан шу дунёнинг ўзида қутилмай, балки Аллоҳнинг ҳузурига кабира гуноҳ билан рўбарў бўлади.
Мазкур зарарларни ҳисобга олиб шариатимиз бу “оқ захар” деб номланган нарсани ижмоъ билан ҳаром деган ва гуноҳи кабиралардан санаган.
Бу билан тижорат қиладиганлар инсоннинг жони билан тижорат қилувчилар ҳисобланади.
Демак улар қилаётган тижорат бошқа инсонларнинг ўлимига сабаб бўлиб, гўёки ана шу сабабдан ҳаётдан кўз юмганларга нисбатан улар қотил ҳисобланади.
Биз одам савдоси ҳақида жуда кўп гапирамиз. Одам савдоси билан шуғулланувчилар одамларнинг жасадини тирклайин сотишса, гиёҳванд моддалар билан тижорат қилувчилар одамларнинг жонини сотишяпти, бу иккиси ҳам ўта катта гуноҳ саналади.
Гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчилар ўзларининг бу қилмишларига қарши чиқувчиларни йўқ қилишга молларини сарфлаб бўлсалар ҳам тайёрдилар.
Шунинг учун шариатимиз уларнинг ушбу қилмишлари яъни, ер юзида фасод қилаётганликлари сабабли уларни қуйидаги оятнинг таҳтига дохил қилади:
Яъни, “Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига қарши уруш қилувчилар, ер юзида фасод қилувчиларнинг жазоси, албатта, ўлдирилмоқлари ёки осилмоқлари ёхуд қўл-оёқлари қарама-қарши томондан кесилмоғи ёки ер юзида сургун қилинмоқларидир. Бу (нарса) уларга бу дунёда ор бўлур. Охиратда эса, уларга улкан азоб бор”. Моида-33
Демак улар бу хорликдан дунёда ҳам, охиратда ҳам қутила олмас эканлар.
Аллоҳ таоло бундай ақлни олувчи иллатларни шайтоннинг амалидан деб мўмин бандаларини ундан қайтарган:
Яъни, “Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!” Моида 90-91
Мазкур оятда хамр (ароқ) бут билан ёнма-ён келди. Бут шариатда ширк ҳисобланади. Ҳадис шарифда шундай дейилган:
Яъни, Ибн Аббос р.а.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Хамр (ароқ)га берилган агар ўлса, Аллоҳга бутга сиғинувчи каби йўлиқади”.
Оятда хамрни “рижс” яъни, ифлослик, қабоҳат деб келтирди.
Бу билан кифояланмасдан, шайтоннинг ишидир дейилди. Шайтоннинг иши фаҳш ва мункар иш эканини яхши биламиз.
Яъни, “Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, у фоҳиша ва мункарга буюради”.
Давомида эса, Бас, ундан четда бўлинг, бошқа тарафда туринг дейилди. Яъни, ҳаром бўлди, деб қўя қолмади.
Сўнгра, булардан сақланиш нажот эканлигини айтиб, “Шоядки, нажот топсангиз”, деди.
Баъзилар дорилик учун ичамиз деб ўзларини алдаб, хотиржам бўлишади.
Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Ториқ ибн Сувайд ал-Жуъфий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр ҳақида сўради. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам.) уни ундан (яъни, хамрдан) қайтарди. Шунда у: “Мен уни даво учун қиламан”, деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У даво эмас, лекин у дарддир, дедилар”.
Баъзи ҳолатларда дўхтирлар “бу соғлигинга зарардир” деса, қайтилади-ю, шариат қайтарган дейилса эътибор қилинмайди. Тиббиёт бу нарсаларнинг ҳамма зарарларини ҳали тўлиқ билмайди. Шариат буюрдими, қилайлик. Шариат қайтардими қайтайлик. Ҳикматини билмасак Аллоҳ таолога ҳавола қилиб қўяйлик.
Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани
“Ўтовли Эшон” мaсжиди имом-хатиби
Шермуҳаммад Болтаев