islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломшунослик йўналишида илмий-тадқиқот олиб бориш асослари

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари учун 2023-2024 ўқув йилида илмий-тадқиқот йўналишида етук илмий салоҳиятга эга мутахассислар иштирокида долзарб мавзулар бўйича семинар-тренинг ўтказиш режалаштирилган. Шу муносабат билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Аллоқулов иштирокида «Исломшунослик йўналишида илмий-тадқиқот олиб бориш асослари» мавзусида семинар-тренинг ўтказиилди.

А.Аллоқулов илмий иш ёзиш ва шаклланритишга доир муҳим тавсия ва маълумотларни бериб ўтди. Шунга кўра илмий ишлари билан шуғулланувчи тадқиқотчи биринчи навбатда қабул қилинган илмий услубни яхши билиб олиши керак бўлади. Масалан, турк ёки арабларнинг илмий услублари асосида илмий ишни шакллантириш тўғри бўлмайди. Туркларда 10 ёки 15 та китобдан кейин илмий иш ёқланади, Ўзбекистонда илмий иш ёзишнинг рус услуби танланган.
Шунингдек илми иш қилмоқчи бўлган киши ўзидан олдингиларнинг илмий ишларини ўқиб чиқиш, қайси давлатда илмий иш қилаётган бўлса ўша давлатда қабул қилинган илмий иш услубидан хабардор бўлиш, илмий ишида фойдаланилган адабиётларнинг таржимасини бериб кетиш, кўчирмачиликдан сақланиш, параграфларнинг ичида кичик мавзулар ёки параграфлар келтирмасдан уларни юқоридаги параграф таркибий қисмига киргизиб юбориш, қайсидир бир олимнинг асарларини матн ичида келтирадиган бўлса, уларнинг ҳар бирини алоҳида абзацларда сон ёки чизиқча билан эмас, балки битта абзац ичида бериб кетиш, диссертацияни шакллантиришда унда келтириладиган ҳадис, ва бошқа ровоятларнинг саҳиҳ ёки заифлиги каби нарсаларни ҳам таҳлил қилиб кетиш, сноскаларни тўлиқ ёзиш, фойдаланилган адабиётларда бетларни аниқ бериб кетиш, агар бетлари мавжуд бўлмаса, бет мавжуд эмас деган изоҳ бериб кетиш керак.

ТИИ Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими услубчиси Сирожиддин Шодмонов

413010cookie-checkИсломшунослик йўналишида илмий-тадқиқот олиб бориш асослари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: