islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломда психология

Араб тилида психология “Илмун нафс”, яъни “Нафсни ўрганиш илми” деб аталади. Инсон жасад ва нафсдан ташкил топади. Ҳозир психологияни “руҳшунослик” дея таржима қилиш урфга кирди, аммо нафс аслида руҳ эмас.     Кўплаб одамлар ана шу руҳ билан нафсни аралаштириб юборишади. Руҳ бу илохий сир бўлиб, Аллох уни тирик коинотга жойлаган. Инсон илм ва маърифат қай даражада юкламасин, руҳ сирини очишга қодир эмас. Агар Аллоҳ инсонга руҳни билдиришни ҳоҳлаганида  Қуръонда ушбу илмга йўллаб қўйяр эди. Лекин аллоҳ таоло ушбу сирнинг инсонга ёпиқлигича, яширинчасига қолишини хоҳлади. Шунинг учун Расуллулоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалламдан руҳ ва унинг моҳияти ҳақида сўрашганида Аллоҳнинг қуйидаги ояти нозил бўлди:

“Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: “Руҳ Роббининг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир”, деб айт” (Исро-85 ). Биз руҳдан билишимиз мумкин бўлган нарса – у тирик жонзотни ҳаракатга ундовчи нарса эканини англаш, холос. Аммо у нима? Руҳнинг муаййян шакли борми, бор бўлса у тирик жонзотнинг қаерида жойлашган? Руҳ жонзотга қандай киради ва қандай чикади ? Бу нарсанинг ҳаммаси илоҳий сирлардир ва инсон бу ҳақдаги илмдан бирор нарса билиши асло мумкин эмас.

Аммо нафсдан ақл, ажратиш, ҳис этиш ва ғариза (инстинкт, табиий сезги) туйғулар келиб чиқади. Шунинг учун Қуръон оятлариларида нафс ҳақида унинг хусусиятлари ва сифатларини баён этади. “Ва нафс  билан ва унинг бекам-кўст қилиб яратилиши билан қасам. Бас, у (нафс)га фужурини ва тақвосини билдирди. Батаҳқиқ ким у (яъни, ўз нафсини-жонини иймон ва тақво билан)ни покласа, ютуққа эришади. Ва Батаҳқиқ  ким у (нафсни фисқ-фужур билан) кирласа ноумид бўлади”. ( ваш-шамс,7-10);

“ВА ўз нафсимни оқламайман. Албатта нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Албатта Роббим мағфиратли ва билувчидир” (Юсуф ,53)

“Ҳар бир нафс ўз касбининг гаровидир” (Мудассир, 38 )

“Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир. Гарчи узр-маъзурларини тўкиб солса ҳам” (Қиёмат,15)

Бу сифатларни руҳда топишимизни имкони йўқ, лекин тирик жонзот ҳаётида бу нарсаларга мустаҳкам боғлиқлик томони бор. Бу иккиси боғлиқлиги ҳақида Ибн Аббос разиаллоҳу анҳу билан имом Муҳаммад Боқирлар Аллоҳнинг Қуръондаги оятларига суяниб қуйидагича тафсир қилишган.

Ибн Аббос: “одам боласида нафс ва руҳ бор. Бу иккиси орасида Қуёш  нури каби  нарса бор. Агар инсон ухласа,  Аллоҳ уни нафсини қабз қилади, аммо руҳини қабз қилмайди. Агар вафот этса, Аллоҳ унинг нафси ва руҳини қабз қилади”, дедилар.

Имом Муҳаммад Боқир эса буни қуйидагича тафсир қиладилар:

Бирор инсон ухласа нафси Аллоҳ осмонига кўтарилади. Руҳи эса баданида қолади. Иккови орасида эса Қуёш нури каби нарса бўлади. Агар Аллоҳ руҳни қабз қилишга изн берса, нафс ҳам ижобат қилади. Агар Аллоҳ руҳнинг қолишига изн берса, нафс яна қайтади.”

Инсон нафсини баҳс қилган тадқиқотчилар ҳар турлик йўлларни ишлатиб кўришди. Буларнинг баъзиси бизнинг дунё ҳудудимизда яроқли бўлса ва баъзиси яроқсиздир. Улар яроқлик эшигини очишмаган. Биз эшик деганда нафс учун мўлжалланган эшикни назарда тутмоқдамиз. Аллоҳ таоло: “Ва уйларга эшиклардан киринг” ( Бақара 189) деб айтган.

Яъни инсон нафсини муолажа қилишда тўғри йўналишни танланг.

Агар нафсни қизиқтирсанг қизиқувчидир. Агар уни озга ўргатсанг қаноат қилувчидир.

Ҳақиқий маърифат қаерда яширилган? Дейилса, албатта  нафсдир. Мана шу нафсда илм ва маърифат малакаси бўлиб, ушбу нарса билан ажратиш, идрок қилиш ва ихтиёр қилиш каби нарсаларни қўлга киритади.

 

Тайёрлади:

Имом Бухорий номиданги

Тошкент ислом институти психологи

Раимов Камолиддин

413040cookie-checkИсломда психология

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: