islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Никоҳ фойдалари

Уйланмай ёлғиз яшайдиган киши дунё(вий) эҳтиёжлари билан машғул бўлгани учун вақтини зое этади ва охират ишларига кўп вақт ажрата олмайди. Солиҳа аёл уй ишларида эрига ёрдамчи бўлиши охират ишлари учун вақтдан фойдаланишига ҳам ёрдам беради.

Шу боис Абу Сулаймон ад-Дароний шундай дейдилар: «Солиҳа хотин – дунё неъматларидан эмас, охират неъматларидандир.  Чунки у сенинг охират учун ҳозирлик кўришингга ёрдам беради.  Яна у уй ишларида сенга ёрдамчи бўлади ҳамда шаҳват таскинлигини сақлайди».

Муҳаммад ибн Каъб шундай деганлар: «Бақара сурасининг 201-оятида келган «ҳасана» дан мурод – солиҳа хотиндир»

Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этадилар: «Сиздан бирингиз шукр этувчи бир кўнгил, зикр этувчи тил, охирати учун ёрдамчи, имонли солиҳа бир жуфт соҳиби бўлсин!» (Термизий ривоят илган ва ҳасан  ҳадисдир, Деган).

Диққат қил! Расулуллоҳ (с.а.в.) зикр, шукр ва солиҳа жуфтни бир жойда тавсия этмоқдалар.

Аллоҳ таоло марҳамат этади: «Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз». (Наҳл, 16/97)

Бир қанча муфассирлар бу оятдаги «ёқимли ҳаёт»ни «солиҳа жуфт» дея тафсир қилганлар.

Умар (р.а.) дейдиларки: «Аллоҳ таолога имондан сўнг бандага солиҳа бир хотиндан хайрлироқ неъмат берилмаган».

Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этадилар: «Икки хислат сабабли мен Одамдан (а.с.) афзал этилдим. Унинг завжаси (Ҳазрати Ҳаво) маъсиятда унга ёрдамчи бўлди. Менинг хотинларим эса, тоат-ибодатда менга ёрдамчи бўлишади. Яна унинг шайтони кофир эди. Менинг шайтоним эса, мусулмон бўлди. Хайрдан бошқа Ҳеч нарсани буюрмайди». (Абдулло  ибн Умардан (р.а.) Ал-Хотийб ривояти).

Буларнинг барчаси солиҳ зотлар назарда тутган фойдалардир. Табиийки, бу фойдалар ёнида насл кўпайиши ҳам бор. Чунки балони дафъ этмоқ ва тан сиҳатликни талаб этмоқ куч-қувватли бўлиш билан қўлга киритилади.

Айтиладики: «Ёрдамчисиз киши пастлашади. Балони ўзидан дафъ этувчи бирини топган киши ўзини хотиржамликка эриштирган ва кўнглини эса ибодатга ҳозирлаган бўлади». Чунки зиллатга тушмоқ кўнгилни паришон айлайди. Иззат эса зиллатни бутунлай даф етади.

 

Тошкент ислом институти талабаси

Зикрёев Ҳожимурод

417940cookie-checkНикоҳ фойдалари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: