islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Замонавий дунёда умра амалининг бажарилиш тартиби ва унга доир янги масалаларнинг таҳлили

УМРА

“Умра” луғавий маъноси «зиёрат» шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир.

Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир.

Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш суннати муаккададир.

Умрага улуғ савобларга ериштирадиган ибодатдир.

1. Умра амаллари

Умра амаллари қуйидагилар:

  • Эҳром кийиш.
  • Каъбаи Муаззамани тавоф қилиш.
  • Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.
  • Сочни олдириш ёки қисқартириш.

Арафа куни ва ундан кейинги тўрт кунда умра қилиш макруҳ. Сабаби, бу кунлари ҳаж учун белгиланган кунлардир.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таола Қуръони каримда:

Яъни: “Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун комил қилинг”, деб марҳамат қилган (Бақара сураси 196-оят).

Ажри енг кўп ва улуғ бўлган умра Рамазон ойида қилинган умра умра бўлиб, унинг савоби ҳаж савоби билан баробардир. Ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтганлар:

“Рамазонда қилинган умра ҳаж савоби билан тенгдур “ (Муттаақун алайҳ).

2.Умранинг суннатлари

 

  • Эҳром боғлашдан олдин ғусл қилиш;
  • эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш;
  • талбия айтиш;
  • тавоф ул–қудум қилиш
  • тавофни узлуксиз етти марта адо этиш
  • Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш
  • Саъй таҳорат бўлиш.

3.Умранинг одоблари

Умранинг одоблари ҳам кўп, улардан ибодат мукаммал бўлишда энг муҳимлари кўриб чиқамиз:

  • умра қилишга тайёрланаётган инсон олим кишидан маслаҳат сўраши, уйдан сафарга чиқмасдан олдин гуноҳларга тавба қилиши, оила аъзоларини, яқинларини хушнуд қилиши лозим;
  • ўзи билан умра қилиш қоидалари, йўл-йўриқлари ёритилган китобни олсин. Умра амалларини бенуқсон адо этиш учун сафар давомида бу китобни доим кўриб, мутолаа қилиб, такрорлаб туриши лозим;
  • эҳромга киришдан олдин тирноқлари ва ҳаром тукларини олиш;
  • эҳромнинг оқ бўлиши, янги ёки ювилган бўлиши;
  • ниятни намоздан кейин ўтирган жойида қилиш;
  • талбияни баланд овоз билан айтиш ( эркалар учун );
  • Маккаи мукаррамага кириш учун ғусл қилиш;
  • умра ибодати чиройли, бенуқсон бўлиши учун сафар давомида қўлидан келганича ҳамроҳларига яхшилик қилиши, уларнинг кўнгиллари шод этадиган гапларни гапириши мақсадга мувофиқдир;
  • ҳамсафарлари томонидан унга нисбатан хатолик ёки бирон камчилик содир бўлса, вазминлик қилиши керак;
  • умра сафарига савдогарлик қилиб, сотиш учун мол олиб бормаслиги муҳим.

Умрадан қайтишида ҳам савдогарлик қилмаслик зарур. Чунки тижорат дилни ибодатдан чалғитиб, ташвиш туғдиради.

 

Тошкент ислом институти талабаси

Мухаматдинов Асаматдийин

419680cookie-checkЗамонавий дунёда умра амалининг бажарилиш тартиби ва унга доир янги масалаларнинг таҳлили

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: