islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Рамазон-2024: Дунё бўйлаб рўза ва ифтор вақтлари

Уламолар ойни кузатишгач, ҳилол кўринганлиги сабабли юртимизда ва дунё давлатларида рўзанинг биринчи куни 11 март, душанба бўлиши эълон қилинди.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Қатар, Баҳрайн, Фаластин, Сурия, Ливан, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Индонезия, Бруней каби давлатлар 10 март кунидан таровеҳ намозини бошлаб, 11 март, душанба кунини Рамазон ойининг биринчи куни, деб эълон қилди.

Шунингдек, дунёнинг йирик давлатлари АҚШ, Европа, Россия ва Австралия кабиларда ҳам таровеҳ намози бошланди.

Тонгдан кечгача давом этадиган рўза дунёнинг қайси қисмида эканлигингизга қараб 12 дан 17 соатгача давом этади.

Рамазон рўзаси Исломнинг асосий рукнларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло уни ҳар бир мусулмонга фарз қилган. Бу ибодатни Аллоҳ таоло иккинчи ҳижрий сананинг шаъбон ойида фарз қилган. Қуръони Каримнинг “Бақара” сурасидаги: “Эй, иймон келтирганлар, сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди”, ояти билан фарз бўлган.

Рўза тонг отгандан, қуёш ботгунча ният билан ўзини емоқ-ичмоқ ва шаҳватдан тийиб туришни билдиради.

Рамазон ҳар йили ўтган йилги санадан 10-12 кун олдин бошланади. Чунки ислом тақвими ҳижрий қамарий ҳисоб асосида 29 ёки 30 кунлик ойлардан иборат. Қамарий йил қуёш йилидан 11 кунга қисқа.

Чили ёки Янги Зеландия каби дунёнинг энг жанубий мамлакатларида яшовчи мусулмонлар тахминан 12 соат, Исландия ёки Гренландия каби шимолий мамлакатларда эса 17 соатдан ортиқ рўза тутишади.

Шимолий яримшарда яшовчи мусулмонлар учун бу йил рўза тутиш соатлари бироз қисқаради ва 2031 йилгача қисқаришда давом этади, яъни Рамазон қишга, йилнинг энг қисқа кунларига тўғри келади. Шундан сўнг, рўза тутиш соатлари ёзга қадар — Шимолий ярим шарда йилнинг энг узун кунигача узаяди. Экваторнинг жанубида яшовчи рўзадор мусулмонлар учун эса аксинча бўлади.

20 апрелдан 22 августга қадар қуёш ботмайдиган Норвегиянинг Лонгеарбен каби энг шимолий шаҳарларида Маккада ёки энг яқин мусулмон давлатидаги вақтга риоя қилиш учун фатво чиқарилган.

Тахминан бир хил ер шари узунлиги бўйлаб жойлашган шаҳарларида ифтор вақтлари ўхшаш бўлади, ернинг қарама-қарши томонида жойлашган юртларда эса бу пайтда саҳарлик вақти бўлиб, рўза тутишга тайёргарлик бошланган бўлади.

Қуйида дунё бўйлаб шаҳарларда рўза тутиш соатларининг ўртача давомийлиги келтирилган. Рўза тутиш соатлари ва вақтлари кунга, шунингдек ҳисоблаш усулларига қараб ўзгаради:

– Нуук, Гренландия: 16 соат

– Рейкявик, Исландия: 16 соат

– Хелсинки, Финляндия: 15 соат

– Осло, Норвегия: 15 соат

– Глазго, Шотландия: 15 соат

– Берлин, Германия: 15 соат

– Дублин, Ирландия: 15 соат

– Москва, Россия: 15 соат

– Амстердам, Голландия: 15 соат

– Варшава, Полша: 15 соат

– Остона, Қозоғистон: 15 соат

– Брюссел, Бельгия: 14 соат

– Лондон, Буюк Британия: 14 соат

– Тсюрих, Швейтсария: 14 соат

– Стокголм, Швеция: 14 соат

– Бухарест, Руминия: 14 соат

– Сараево, Босния ва Гертсеговина: 14 соат

– София, Болгария: 14 соат

– Рим, Италия: 14 соат

– Мадрид, Испания: 14 соат

– Париж, Франция: 14 соат

– Лиссабон, Португалия: 14 соат

– Анқара, Туркия: 14 соат

– Оттава, Канада: 14 соат

– Токио, Япония: 14 соат

– Пекин, Хитой: 14 соат

– Афина, Греция: 14 соат

– Ню-Ёрк шаҳри, АҚШ: 14 соат

– Вашингтон, ДC, АҚШ: 14 соат

– Лос-Анжелес, АҚШ: 14 соат

– Тунис, Тунис: 14 соат

– Жазоир, Жазоир: 14 соат

– Теҳрон, Эрон: 14 соат

– Кобул, Афғонистон: 14 соат

– Янги Деҳли, Ҳиндистон: 14 соат

– Дакка, Бангладеш: 14 соат

– Рабат, Марокаш: 14 соат

– Дамашқ, Сурия: 14 соат

– Исломобод, Покистон: 14 соат

– Бағдод, Ироқ: 14 соат

– Байрут, Ливан: 14 соат

– Амман, Иордания: 14 соат

– Ғазо шаҳри, Фаластин: 14 соат

– Қоҳира, Миср: 14 соат

– Тошкент, Ўзбекистон: 13 соат

– Доҳа, Қатар: 13 соат

– Дубай, БАА: 13 соат

– Хартум, Судан: 13 соат

– Ар-Риёд, Саудия Арабистони: 13 соат

– Абужа, Нигерия: 13 соат

– Аден, Яман: 13 соат

– Дакар, Сенегал: 13 соат

– Аддис-Абеба, Эфиопия: 13 соат

– Буэнос-Айрес, Аргентина: 13 соат

– Коломбо, Шри-Ланка: 13 соат

– Куала-Лумпур, Малайзия: 13 соат

– Могадишу, Сомали: 13 соат

– Cиудад дел Эсте, Парагвай: 13 соат

– Найроби, Кения: 13 соат

– Хараре, Зимбабве: 13 соат

– Жакарта, Индонезия: 13 соат

– Луанда, Ангола: 13 соат

– Бангкок, Таиланд: 13 соат

– Бразилия, Бразилия: 13 соат

– Ёханнесбург, Жанубий Африка: 13 соат

– Монтевидео, Уругвай: 13 соат

– Канберра, Австралия: 13 соат

– Пуэрто Монтт, Чили: 13 соат

– Чристчурч, Янги Зеландия: 13 соат

 

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

423350cookie-checkРамазон-2024: Дунё бўйлаб рўза ва ифтор вақтлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: