Имом Бухорий номидаги Тошкент исломинститутида 4-курс талабалари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчисиМуҳаммад Айюб домла Ҳомидов томонидан«Ақидавий масалалардаги ихтилофли масалалар» мавзусида маҳорат дарси ўтилди.
Дарсда, ақидада адашган оқим ва тоифаларнинг келиб чиқиш тарихи, ривожланиш босқичлариборасида маълумотлар берилиб, бу каби фирқалар бугунги кунга келиб йўқ бўлиб кетган бўлса–да, афсуски уларнинг “давомчилари” ўзгача кўринишларда ҳамон мавжуд эканлиги таъкидлаб ўтилди. Ва уларнинг бузуқ эътиқодларидан эҳтиёт бўлиш ҳам тушунтирилди.
Шунингдек дарс давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ҳам иштирок этишди.
Ҳар бир мусулмон Аллоҳ таолонинг: «Албатта, мўминлар биродардирлар. Бас иккибиродарингиз орасини ислоҳ қилинг», деганоятига оғишмай амал қилмоғи керак. Мусулмонлар ака-ука, оға-инидирлар. Шунинг учун ҳам, иккимусулмон орасига ихтилоф тушиб қолса, дарҳолуларнинг орасини ислоҳ қилиш даркор.
Бугунги кунда мусулмонлар билимларини янада ўстириши, аҳли илмлар эса, кишиларниихтилофдан чиқаришлари лозим. Баъзи ихтилофли масалаларни дарров халқ оммасига олибчиқмасдан, аввал илмий мажлисларда ҳал қилиб, якдил шаръий ҳукмга келганларидан кейингинакўпчиликка эълон қилишлари олимларнинг вазифасидир. Бир тану бир жон бўлиб, ихтилофгақарши курашиш шу йўналишда таълим олаётган талабаларнинг келажакдаги асоси бурчидир.
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси кабинет мудири
Бобур Азизов