islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Силаи раҳм қилиш, юксак фазилатдир.

Инсон учун ер юзида шундай ижтимоий муносабатлар мавжудки, инсон ушбу муносабатларни амалга ошириши билан икки дунё саодатига эришади. Ана шундай муносабатлардан бири бу силаи раҳмдир.
Силаи раҳм Аллох таоло мустаҳкам қилишга буюрган ва зое қилишдан қайтарган энг катта амаллардан бири ҳисобланади. Пайғамбариз Муҳаммад соллаллоху алайҳи васаллам ҳадиси шарифда буни қуйидагича баён қилганлар:
Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, улардан фориғ бўлганида қариндошлик туриб: «Бу – қариндошликни узишдан паноҳ сўровчининг мақомидир»,деди.Аллоҳ таоло: «Ҳа ким сенга алоқани боғласа, Мен ҳам у билан алоқани боғлашим ва ким сендан алоқани узса, Мен ҳам ундан алоқани узишимга сен рози бўлмайсанми?» деди. У: «Ҳа» албатта розиман», деди.Аллоҳ таоло: «Мана бу сенга(хос)дир», деди Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Истасангиз: Агар(Аллоҳнинг тоатидан)бош тортсангиз, ер-юзида фасод килишин ҳамда қариндошларингиз билан алоқани узишингиз аниқдир. Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлаган ҳамда уларнинг қулоқларини «кар»ва кўзларини «кўр» қилиб қўйгандир»(оятлари)ни ўқинглар». дедилар» (Муттафақун алайҳ)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши: «Эй, Аллоҳнинг Расули! Мен қариндошларимга силаи раҳм қиламан, улар мендан алоқани узиб кетадилар. Уларга қанчалик яхшилик қилсам ҳам, улар менга ёмонликни раво кўрадилар. Уларга доимо яхши муомалада бўлишимга қарамасдан, улар буни эътиборларига ҳам олмайдилар», деб шикоят қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қариндошларга оқибат қилмайдиган одам қариндош эмас, балки узилиб кетган қариндошлик ришталарини тикловчи одам қариндошдир. Сен айтган сўзларингда бардавом бўлсанг, Аллоҳ сен билан биргадир», дедилар».
(Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади:
– “Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
– “Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин. Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
– “Нима учун даврамиздан туриб кетдинг? – дедилар. У айтди:
– “Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга:
– “Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?” – деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бердим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим”. Пайғамбар алайҳиссалом:
– “Яхши қилибсан, кел, жойингга ўтир” – дедилар. Сўнгра:
– “Огоҳ бўлинглар, силаи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди” – деб огоҳлантирдилар.
Қариндошлик ришталарини боғлаш фарз амаллардан бўлиб, уни узиш гуноҳи кабиралардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло ва Унинг Расули қариндошлик ришталарини боғлаганларга охиратда улкан ажрлар ваъда қилган. Шунингдек, Аллоҳ таоло халойиққа суюклий бўлиш, ризқнинг кенг бўлиши, яхшилик билан эсга олиниши, яхши қолдириш каби дунёвий манфаатларни ҳам ваъда қилган.
Юқоридаги оят ва ҳадислардан кўриниб турибдики инсон учун қариндошлик алоқаларини боғлаш, силаи раҳмни ўрнига қўйишда кўплаб яхшиликлар мавжуд эканлигини.
Азиз биродарим! Рамазон ойи бир фурсат бўлиб бунда бошқа ойларда қилинган яхшиликлардан кўра кўпроқ ажр-мукофотга сазовор бўлиш мумкин. Бу фурсатни ғанимат билиб кўпроқ қариндошлар ҳолидан хабар олинг, қўни-қўшнидан хабар олинг шунда умрингиз узун ризқингиз кенг бўлади.

ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман
“Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Суфиев Жаъфархон.

424870cookie-checkСилаи раҳм қилиш, юксак фазилатдир.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: