islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Албатта амаллар ният биландир

Ушбу ҳадис ислом динининг асоси бўлиб кўп ҳукмлар унга қараб амалга ошади. Буни уламолар фикридан ҳам билиб олиш мумкин. Абу Довуд шундай деганлар: “Бу ҳадис исломнинг ярмидир. Чунки диннинг ташқи кўриниши амал, ботини эса ниятдир”.

Имом Аҳмад ва Шофеий: “Бу ҳадисга илмнинг учдан бири киради. Бунинг сабаби шуки, банданинг амали қалби, тили ва аъзолари билан бўлади. Ният эса уч қисмдан бири бўлган қалб билан бўлади”. Шунинг учун олимлар асарларини у билан бошлашни маъқул кўрадилар. Бухорий бу ҳадисни “Саҳиҳ”ларининг биринчиси қилдилар. Нававий ўзларининг уч китоблари: “Риёз ус-Солиҳийн”, “Ал-азкор”, “Арбаийн”ни у билан бошлаганлар. Бундай бошланишнинг фойдаси толиби илмга илм талаб қилиш ва хайрли амал қилмоқликда ниятни Аллоҳ таоло учун тўғрилашга танбеҳдир. Унинг муҳимлигининг сабаби: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни хитоб қилганлари, ҳудди Бухорийда ривоят қилинганидек, сўнгра уни Умар розияллоҳу анҳу хитоб қилганлари. Абу Убайд айтдилар: “Ҳадисларда бунданда жамловчироқ, бойроқ, фойдаси кўпроғи йўқдир”.

Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар:

1. Ниятнинг шартлиги. Уламолар мўмин мукаллафлар томонидан бажарилган амаллар ниятсиз шаръан эътиборли бўлмаслигига ва савоб берилмаслигига иттифоқ қилганлар. Намоз, рўза ва ҳаж каби фарз қилинган ибодатлар ниятсиз дуруст бўлмайди. Аммо ҳанафий мазҳабида ғусл, таҳорат каби амаллар тўлиқ бўлиши ва савоб ҳосил бўлиши учун ният шартдир. Шофеий ва бошқалар эса ниятсиз бу амаллар тўғри бўлмайди.

2. Ниятнинг вақти ва ўрни. Ниятнинг вақти ибодатнинг аввалидир. Худди намоздаги такбири таҳрима, ҳаждаги эҳром каби. Аммо рўзада бомдод вақтининг киришини кузатиш машаққатли бўлгани учун ниятни эртароқ қилиш кифоя қилади.

Ниятнинг ўрни қалбдир. Уни талаффуз қилиш шарт эмас. Лекин тилнинг ҳам иштироки яхшидир.

Ниятда мақсадни тайин қилиб, бошқаларидан ажратиш шартдир. Намозни ният қилиш етарли эмас, балки пешин ёки аср намози деб тайин қилиш керак.

3. Агар солиҳ амални ният қилган одамни вафот, касаллик ёки шунга ўхшаш нарса шу амални бажаришдан тўсса, у бу учун савоб олади. Байзавий айтадилар: “Амаллар ниятсиз тўлиқ бўлмайди. Чунки амалсиз ниятга савоб берилади, ниятсиз амал эса зоедир. Амалдаги ният ҳудди жасаддаги руҳ кабидир. Жасадга руҳсиз ҳаёт йўқ, руҳга эса жасадга боғланмасдан бу дунёда зоҳир бўлиш йўқ.

4. Ҳадис бизни токи охиратда савоб ва ажр, дунёда эса тавфиқ ва ютуқ ҳосил қилгунимизча ибодат ва амалдаги ихлосга бошлайди.

5. Ҳар бир фойдали ва хайрли амал ният, ихлос ҳамда Аллоҳнинг розилигини исташ билан ибодатга айланади.

49010cookie-checkАлбатта амаллар ният биландир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: