Ислом олимлари никоҳ фазилати ҳақида ихтилоф этганлар.
Баъзи олимлар никоҳнинг Аллоҳ таолога ибодат қилишда ёлғиз қолишдан афзалроқ деган фикрга борганлар.
Бошқа бир тоифа олимлар никоҳнинг фазилатини таъкидлаган ҳолда Аллоҳ таолога ибодатда ёлғиз қолишнинг афзал эканини айтишади.
Никоҳга ташвиқ этган оятлар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَأَنكِحُوا ٱلْأَيَٰمَىٰ مِنكُمْ وَٱلصَّٰلِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَآئِكُمْۚ إِن يَكُونُوا فُقَرَآءَ يُغْنِهِمُ ٱللَّهُ مِن فَضْلِهِۦۗ وَٱللَّهُ وَٰسِعٌ عَلِيمٌ
Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир(Нур сураси, 32-оят).
Шарҳ: Бу ердаги буйруқ қатъий эмас, балки мандубдир, яъни қилса савоб, қилмаса гуноҳкор бўлмайди ёки ижро этиш – савоб, тарк этиш – мубоҳдир. Ҳанафий мазҳабига кўра, уйланиш уйланмасдан умрини ибодатда ўтказишдан афзал, балки суннатдир. Шофеъий мазҳаби бўйича уйланмай, умрини ибодатга бағишлаш афзал.
Никоҳга алоқадор ҳадислар
«Ким уйланса, динининг ярмини қўриган бўлур. Қолган ярми ҳақида ҳам Аллоҳдан қўрқсин». (Анасдан розияллоҳу анҳу Табароний «Авсот»ида ривоят этган) Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билдирадиларки, киши ўлганда барча амал савоблари тўхтайди. Лекин уч амал савоби давом этиб туради, булардан бири – солиҳ фарзандининг хайрли ишлари ва у ҳақдаги дуоларидан бориб тургувчи савоб. Солиҳ фарзанд эса шаръий никоҳ туфайли дунёга келади.
Никоҳ борасида саҳобалар қарашлари
Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) дейдилар:
«Уйлангунча ибодат этганнинг ибодати тўла ва мукаммал бўлолмайди».
Ибодат камоли қалбнинг кераксиз нарсалардан озод бўлишига боғлиқ. Қалбнинг шаҳватдан саломат бўлиши ҳам уйланиш туфайли ҳосил бўлади.
Никоҳнинг фойдалари
Никоҳда беш турли фойда бор:
1. Фарзандли бўлмоқ.
2. Шаҳватдан тийилиш.
3. Уй ишларининг бошқарилиши.
4. Сулола кўпайиши.
5. Нафс билан курашиш.
Уламоларларнинг уйланиш борасида берган тавсиялари
Уйланмаган йигитлар учун мужарраб амалларни ва дуоларни таълим берганлар:
Покистон уламоларидан Шайх Мавлоно Иҳсонул Ҳаққ (давмат барокатуҳу) Саҳиҳул Бухорийдан талабаларга дарс бериш асносида, никоҳ бобига етганда тезроқ уйланиш учун мужарраб амалларни толиби илмларга қуйидагича ургатдилар: Ҳар фарз намоз сунгидан يا جامع «Я Жаъмиъу» калимасини 11 маротаба, Ҳуфтон намозидан сунг 111 маротаба уқигин дея таълим берганлар.
Покистон уламоларидан Шайх Мавлоно Фаҳим (давмот барокатуҳу) Саҳиҳ Термизийдан талабаларга дарс бериш асносида никоҳ бобига етганда тезроқ уйланиш учун мужарраб амалларни толиби илмларга қуйидагича ургатганлар: Қуръони Каримдаги «Қосос» сураси 24 оятидаги Мусо алайҳимуссалом дуолари:
رَبِّ إِنِّى لِمَآ أَنزَلْتَ إِلَىَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ
«Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман».
Шу дуони ҳар фарз намозларидан сунг 7 маротаба уқишни таълим берганлар.
Уйланишни ният қилганларга Аллоҳ таоло солиҳа оқила жуфт насиб қилишини сураб қоламиз!
1-курс талабаси
Алимардон Мираҳмадов