islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Араб тили фанидан малакали мутахассис томонидан маҳорат дарси бўлиб ўтди!

Ҳозирги кунда диний соҳада бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Диний кадрларга бўлган эҳтиёж ортмоқда. Биламизки, дин илмларининг асоси араб тилидир. Ушбу тилни янада яхшироқ тушуниш ва талабаларга тушунтиришда замонавий методлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 17 апрель чоршанба куни Араб ўқитувчиси Доктор Магдий Заъбал томонидан институт ўқитувчиларига мастер класс (маҳорат дарси) бўлиб ўтди.

Ушбу мастер-класс дарсига институтдаги араб тили ўқитувчилари ва сиртқи бўлимда таҳсил олаётган имом-хатиблар қатнашишди.

Бу дарс ўқитувчилар учун жуда фойдали бўлди. Улар ўзлари билмаган методларни ушбу дарс орқали  билиб олишди.

“Тиллар” кафедраси кабинет мудири
У. Ҳасанов

75740cookie-checkАраб тили фанидан малакали мутахассис томонидан маҳорат дарси бўлиб ўтди!
1 та фикр мавжуд

Leave a Reply to Олий маъҳад ўқитувчилари учун қишки таътилда малака ошириш курслари ташкил этилди – oliymahad.uz Cancel Reply