islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Туҳфат ул-Аҳвазий бишарҳи ат-Термизий

Имом Ҳофиз Абу Али Муҳаммад Абдурраҳмон ибн Абдураҳим ал-Муборакфурий қаламига мансуб яна бир шарҳ «Туҳфат ул-Аҳвазий бишарҳи ат-Термизий»дир. Тўрт жуздан иборат бўлган бу асар 1979 йилда Байрутда нашр қилинган (Ҳиндистон нашри ҳам мавжуд).

Бу шарҳ аввалида Мусанниф икки жилдли «Муқаддимату Туҳфатул-Аҳвазий»ни келтириб бунда бир боб бўлиб, боб ичида қирқ битта фаслга бўлган. Биринчи фасл ҳадис илми бўйича таъриф берилиб, яна кейинги фаслларда Жомеи Термизий ичидаги мавзулар, сўзларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Яна ровийлар ҳам алоҳида фаслда келтирилган. Фасллар ичида ал-Муборакфурий розияллоҳу анҳунинг асарлари ҳам алоҳида зикр қилинган.

“Туҳфатул Аҳвазий ’’ шарҳига келадиган бўлсак, У тўртта катта жилддан иборат. Ер юзида ундай бошқа шарҳ топилиши қийин. Ислом мамлакатлари уламолари бунга таҳсин айтган. Шайх бу шарҳда бир неча алоҳида хусусиятларни келтирган. Уларни бир-бир келтириб ўтамиз:

  1. Термизий ровийларидан ҳар бир ровийнинг таржимаи ҳолини алоҳида алоҳида зарурат ва ҳожат миқдорида келтириб, баъзи ўринларда баъзи ровийларнинг таржимаи ҳолини кенг қилиб келтирилган.
  2. Термизий ривоят қилган ҳадисларни тахриж қилган ва уларни жомесининг бобларига монанд келтирган. Яъни Имом Термизий ҳадисларни тахриж қилган муҳаддислардан мувофиқ келган исмларни, асар ва таълифларига ийродларни зикр қилган.
  3. Иснодий ва матний мушкилаларни изоҳлаш ва уларнинг ечимида бор кучини сарфлайди.
  4. Ҳадисларни шарҳлаш, изоҳлашда ҳадис ва фиқҳ уламоларининг эътиборли сўзларини, суянарли баҳсларини келтирган, эҳтимолли, рози бўлинмаган сўзларни келтирмаган.
  5. Термизий ҳар бир бобда ўзининг «Бу бобда Фалон Фалондан қилган ривояти ҳам бор» жумласи ила келтирган ҳадисларни тахриж қилган, имкони борича лафзлари билан зикр қилган. Баъзилари борасида ўзининг фикрларини билдириб, баъзилари ҳақидаги танқидчи муҳаддисларнинг сўзларини келтирган.
  6. Имом Термизий кўп бобларда одатига хилоф тарзда бобга тўғри келадиган ҳадисларни зикр қилмаган. Шайх уларни зикр қилиб, тахриж қилган.
  7. Имом Термизий мазҳаб уламоларини камдан кам зикр қилган. Шайх ихтилофларни кенг қилиб баён қилган. Имом Термизий зикр қилмаган бир неча уламоларнинг сўзларини зикр қилган.
  8. Имом Термизий ҳадис ва унинг тасъҳиҳи борасида тасоҳулга йўл қўйган. Шайх таҳсини Имом Термизийнинг таҳсини ва тасъҳиҳидан кейин бир неча бошқа аҳли ҳадиснинг тасъҳиҳини қалб хотиржам бўлиши учун зикр қилиб қўйган.
  9. Имом Термизий ҳадисни тасъҳиҳи борасида тасоҳул қилган ўринлардан алоҳида огоҳлантиради.
  10. Имом Термизий бир неча ўринларда аҳли илмларнинг ихтилофларини зикр қилгану лекин рожиҳни маржуҳдан ажратмаган. Шу ўринларнинг рожиҳини зоҳир қилган.
  11. Имом Термизий фақиҳларнинг мазҳабларини ва уларнинг сўзларини зикр қилиб, бу мазҳаблар ва сўзларнинг далилини зикр қилмаган. Шайх эса буларга алоҳида тўхталиб далилларни келтирган. Маржуҳ қовлларнинг далилларини заиф қилган. Ўзининг наздидаги рожиҳ сўзни таҳқиқ қилиб, асар ва ҳадислар билан қўллаб қувватлайди. Бирини иккинчисидан таржиҳ қилишда ўта эҳтиёткор бўлган.

Тошкент ислом институти талабаси
Юсуф Хушвактов

78650cookie-checkТуҳфат ул-Аҳвазий бишарҳи ат-Термизий

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: