islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳусайн амаки шаҳардан қишлоққа қайтаётган эди. Унинг кайфияти аъло. Чунки, ўзи билан бозорга олиб борган молларини барчасини сотди. Йўлда эса эшагини ўтлатиш ва ўзи ҳам бироз мизғиб олиш мақсадида булоқ бошида тўхташга қарор қилди. Булоқнинг ёнгинасидаги дарахт соясида уйқуга кетишдан олдин қўлга киритган пуллари ҳақида ўйлади. Уларни ишончли жойга қўйиш керак эди.  Пуллари жойида эканлигини текшириб бўлгач, халтачасани қўйнига солдида уйқуга кетди.

Бахтга қарши бу ҳолатни дарахтда бир қароқчи кузатиб турар эди. Инсонларга бахтсизлик келтириш эвазига яшайдиган бу қароқчининг кўзлари хурсандчиликдан ёниб кетди. Ҳусайн амакининг ухлаганига ишонч ҳосил қилган золим секингина дарахтдан сирғалиб тушди. Сўнгра чўнтагидан қамиш пояси ва заҳар солинган қутини чиқарди. Қамишнинг ғовак пояси ичига заҳарни солдида, аста уйқудаги Ҳусайн амакининг олдига яқинлашди. Мақсади уйқудаги кишининг ичига заҳарни пуфлаб ўлдириш ва пулларини ўзлаштириш эди. У энгашиб заҳарни пуфлашни бошлаган ҳам эдики, тўсатдан Ҳусайн амаки аксириб юборди. Қамишдаги заҳарнинг барчаси катта тезликда ярамас қароқчининг оғзига қайтиб кирди. Унинг ёмонлиги ўз бошига етди. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган ушбу ҳадислари нақадар ҳақиқат:

“من ضارّ ضارّ الله به

“Бошқаларга зарар берадиган кишига Аллоҳ ҳам зарар беради”.

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси

79420cookie-checkЗаҳар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: