islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Мажлисларда жой бериш одоби

عن إبن عمر رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: ” لا يقيم الرجل الرجل من مجلسه ثمَّ يجلس فيه و لكن تفسحوا و توسعوا

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: “Бирор киши бошқа бир кишини ўрнидан тургизиб, унинг ўрнига ўтирмайди. Балки бир-бирингизга жой беринг ва кенглик қилинглар” , дедилар.

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бандалар ўртасида дўстлик ва муҳаббатни боғловчи ва улар орасида нафратни кетгазувчи кучли бир воситага йўлламоқдалар. Мана шу воситаларнинг энг муҳимларидан бири бир мусулмон бошқа бир мусулмонни ўтирган ўрнидан у ерга ўтириш мақсадида тургизиб юбормаслигидир. Агарда шундай номақбул ишни қиладиган бўлса, биродарининг қалбида унга нисбатан нафрат учқунлари пайдо бўлади. Лекин мажлисда ўтирган кимса учун кейин келган инсонга ўрин бўшатмоқлиги ва ўз ёнидан жой бермоқлиги ҳақиқий мусулмоннинг одобига лойиқ ишлардан ҳисобланади. Мажлисга кеч келган одам “Бизга ҳам жой беринглар ва кенглик қилинглар” демоқликга ҳақлидирлар. Бу эса Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримасига мувофиқдир :

“Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга мажлисларда “Силжиброқ ўтиринг” дейилса, бас, силжинг, ва агар “Туринг” дейилса, туринг” (Мужодала, 11).

4-курс талабаси
Иброҳим Бурҳон

80190cookie-checkМажлисларда жой бериш одоби
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!