islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ТОРТИШУВДАГИ ИККИ МАКТАБ

     Араб тили араб жазирасининг бағрида соф ҳолда пайдо бўлди. Ислом нури тарқалгунича ва араб жазиралари атрофида исломий фатҳлар кўпайгунича, шунингдек, араблар ва бошқа ажамий қавмлар ўзаро уйларида, бозорларида ва масжидларида аралашгунларича, анча вақт соф ҳолда давом этди. Бу аралашувнинг чўзилиши оқибатида араб табиатига заифлик оқиб кирди ва охирги натижалар каби араб тилида ғализ гапириш кузатилди. Ҳатто Қуръони каримни кўп қироатларда ўқилиши давом этди. Халифаларга ва волийларга бу ишга эътибор билан қараш лозим бўлди. Шунда тилни хатодан асрайдиган луғатни ғализ ва бузилишдан сақлайдиган тартиб ва қоидаларни қўйишлари учун уламоларга мурожат қилинди. Шу билан Қуръони каримни бузиб талаффуз қилишдан ва ўзгартирилишидан ҳимоя қилинди. Натижада, наҳв илми мана шундай тарзда вужудга келди.

   Исломнинг бошида бўлган бу илмнинг пайдо бўлиши, ана шу асрнинг кишилари томонидан шакллантирилганида шак-шубҳа йўқ, зеро фикрлар бисёр. Наҳв илмининг илк асосчиси ҳақида фикрлар турличадир. Сайрафий: “Инсонлар наҳв илмини биринчи асосчиси ҳақида турли фикрларга боришди. Шундай дейишди-ки: У Абу Асвад Дуалийдир. Бошқалар: Наср ибн Осим Лайсийдир. Қолганлар эса: Абдураҳман ибн Ҳурмаз дейишди ”, деб жавоб берди. Одамларнинг аксари Абу Асвад Дуалийда тўхташган. Наҳв илмида бирон нарсани тузган кишиларнинг энг биринчиси ҳазрат Али карамаллоҳу важҳаҳу ҳисобланади.

   Абу Асвад Дуалийга берилган саҳифада каломларнинг қисмлари ҳамда ҳар бир қисмнинг таърифлари ёзилганди. Бу наҳв илмининг илк бошланиш қисми эди. Ёхуд Абу Асвад Дуалий ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсия ва йўлланмалари билан наҳв илмига илк тамал тошини қўйган. Саҳифадаги ёзилган нарсалар Али розияллоҳу анҳунинг изидан борадиган йўлланма вазифасини ўтаган. Шунда Али розияллоҳу анҳу: “ Эй, Абу Асвад бу наҳвни тузгин”, дедилар. Дуалий уни тузиб бўлгач, Али розияллоҳу анҳуга кўрсатганларида: “ Сен тузган бу наҳв қандай ҳам яхши ”, дедилар.

   Наҳв илмига оид дарслар Басрада ривожланди ва юксалди. Халил ибн Аҳмад Фароҳидий ва унинг шогирди Сибавайҳ бу илмда етакчилик қилишди. Уларнинг қўлида наҳв илми масалалари тараққий этди, асослари пишиб етилди. “Қуръонун – наҳв” Сибавайҳнинг китоби Халил ибн Аҳмаддан кейин наҳв илмига оид дарслар учун маёқ вазифасини ўтади. Зеро, китоб наҳв масалалари, қоидалари, қиёслари ва асосларини ўз ичига олган эди.

   Басралик наҳвшуносларда фалсафа ва мантиққа бўлган майлнинг тобелиги аниқланди. Бу майлнинг кўпи ривоят ва нақлларга эди. Шунинг наҳвшунослар бир жиҳатдан ва бошқа бир жиҳатдан ҳадис аҳли ўртасида кураш пайдо бўлди. Бу кураш басралик қориларни арабча усулларни билмасликда айбланган пайтларида юқори даражасига чиқди.

   Наҳвий қоидаларни ва луғавий таркиблашда қироатларни ҳисобга олишмади. Аммо ҳадис аҳли билан хусуматлари шуки, назарларида ҳадис ривоят қилувчилар араб бўлишмаган. Ҳадис ровийлари ривоятларини лафз билан эмас, маъно билан киритишган. Тил ва наҳв соҳасида ҳадис ривоятини ҳужжат қилишлик рад қилинган. Басраликлар мантиқ ва ақлга таянишган.   Басра мактаби шаклланиб, ривожлангандан кейин Куфа мактаби вужудга келди. Басра мактаби ўзининг тартиб-қоидаларини жорий қилиб бўлгач, мана шу мактаб яқинида яна бир янги ўзига хос мактаб пайдо бўлди. Ҳатто Куфа мактаби Басра мактабининг хатоларини тузатиш учун вужудга келган, дейишади. Куфа уламолари дастлабки устозларини Басра уламоларидан олишди.

   Жафар Руаса – Куфаликлар устози, Басрада ўқувчилик қилган. Ана шу вақтда Басра ўзининг граматикасига асос солаётган эди. Куфа мактаби эса фиқҳ ва қироат  каби бошқа илмларни шакллантираётган эди. Натижада ҳанафий мазҳаби бўлган фиқҳий мазҳаб ҳосил бўлди. Етти қироатдан учтасини эътиборга олинадиган бўлди: Осим, Ҳамза ва Кисоий.

 

   Куфа грамматикасининг дастлабки бошланғич таржима китоблари Абу Жафар Руасага боғлиқ (вафоти 190-ҳижрий йил). У Басрада яшаган Исо ибн Умар ва Абу Амр ибн Аъло қўлида ўқувчилик қилган. Сўнгра Куфага кўчган. Файсол деб номланган грамматикага оид китобни тузди. Роисийнинг унга аниқ таъсири бўлмаган. Бунда Абу Ҳотим Сижистоний: Куфадаги грамматик деб Абу Жафар Руасани назарда тутган эди. У илмга ташна бошқа нарсага эмас. Унинг замондоши бўлган Муоз Ҳиродир (вафоти 190-ҳижрий йил). У ҳам Басрада дарс олди. Сўнгра Куфага кўчди. Айтишларича, Фарро унинг ўқувчиларидан эди. Куфа грамматикасининг ҳақиқий бошланиши Кисоий ва Фарро билан боғлиқ. Улар мана шу наҳвга сурат чизишган ва асослари ва усулларини шакллантирган.

   Кисоий Басра мактабидан ажралиб турадиган хос истилоҳларида Фарро шакллантирган грамматика орасида Куфа мактабининг асосий фикрларини ифодалади.

   Куфа мактаби бир қанча масалаларда Басра мактабидан фарқ қилди:

а) Ривоятдаги кенгликлар – сўзни маъносига ёки грамматик қоидага кўра эркин ишлатиш.

   Куфаликлар услуби араблардан эшитилган ҳар бир нарсани қабул қилиниши ва уни тилшунослик усулларини асл қоидаси қилиб олинишидир.

   Басраликларга хилоф тарзда араблардан грамматикани олишда кенгчилик қилишди. Басраликлар анъанавий фикрга суянишган, шоз бўлган ҳар бир нарсани тарк қилишар эди. Куфаликлар эса араблардан эшитилган наҳвга оид ҳар бир нарса тасдиқлашган.

б) Қиёсдаги кенглик. Куфаликлар шеър ва луғат ривоятида кенгликка эътибор берган. Кўп ишларда жоиз деб ҳисоблаганлар. Кам ва нодир қиёслар ўртасини ажратишмаган. Куфаликлар наздида уларнинг ҳар бири ҳужжатдир. “Иқтироҳ” китобининг муаллифи шундай дейди: Андалусий Муфассалнинг шарҳида: “Куфаликлар усулларга хилоф нарсанинг жоизлиги бор бўлган бирор байтни эшитса, уни асл қилиб, бобларга ажратишарди” деб келтирилган.

д) Истилоҳларда хилма-хиллик. Куфаликлар мактаби Басра мактабига ўхшаган бўлиб қолиш сабабини бартараф қилиш учун Басраликлар истилоҳидан фарқли истилоҳлар билан грамматикаларини аниқлашга киришганлар.

е) Омилларни[1] белгилашдаги фарқли ўринлар: масалан, мубтадо ва хабар[2]  бобидаги фарқланиш. Басраликлар мубтадо ибтидоликка кўра раф  қилинган, хабар эса мубтадо билан раф қилингандир деб қарашган. Куфа мактаби эса у иккисидан бири раф бўлганда бошқасини раф қилади. Шунингдек, раф қилинган музореъ феълини[3]  эъроблаш[4]  масаласидаги Басраликларнинг қараши феъл исмнинг ўрнига тушиб қолганлиги учун раф бўлишидир. Куфаликларнинг раиси Кисоийга кўра музореъ феъли музориат ҳарфи  билан раф бўлади. Аммо Фарронинг қарашича феълнинг раф бўлиши насб  ва жазм қилувчи ҳарфлардан[5] ҳоли бўлганлиги учундир. Кисоий айтган гапига ҳосил бўлган этироз – музориат ҳарфи[6] феълнинг жузидир. Қандай қилиб бир жуз барчасида амал қилиши мумкин. Аммо шарт гаплардаги икки музореъ феълини эъроблашдаги масалада Басраликларнинг жумҳур олимлари шарт одати[7] биринчи феълдаги омилдир. Иккинчи феълдаги омил эса шарт одатининг ўтганлигидир деб қарашган. Бироқ Куфаликлар шарт феъли одат билан бир жуздир. Жавоб феъли эса яқинлик билан бир жуздир деб фикр юритишган. Оддий эътироз агар шарт феъли мозий бўлса,  бунга йўл қандай?

4-курс талабаси

Маҳфуза Толипова

[1] Омил деб маънони такозо этувчи эъробни хосил килувчига айтилади.

[2] Мубтадо – исмий жумланинг эгаси, хабар – исмий жумланинг кесими.

[3] ҳозирги-келаси замон феъли

[4] Турлаш; (келишикларда)

[5] Музорий феълига жазм қилувчи ҳарф ёки калималар кирса, у жазм холатида булади.

[6] ҳозирги-келаси замон феълини англатувчи харфлар.

 

[7] Шарт харфлари жумланинг бошида келади.

84240cookie-checkТОРТИШУВДАГИ ИККИ МАКТАБ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: