islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Биррул валидайн асари ҳақида умумий маълумот

Меҳрибон ва раҳмли бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин у зот яхшилик қилишга ва ҳакларни адо килишга буюрди. Адолатсизлик, зулм, ўжарликни харом килди. Карамли ахлоқларни мукаммал килиш учун юборилган, қариндош уруғлик ришталарни узишдан қайтарган, силаи рахмни боғлашга буюрган зотга уларни аҳли оилаларига,сахобалари ва тобеинларига киёмат кунигача саловат саломлар бўлсин.

Бу имом ал-муборак Мухаммад Ибн Исмоил ал-Бухорийнинг «Биррул валидайн» китобини Аллоҳ мусулмонлар учун мухофаза қилсин. “Биррул волидайни” яъни Ота-онага яхшилик қилиш бирикмасининг тўлиқ маъноси қуйидагичадир. ”Бирр” сўзи бизнинг тилимизга яхшилик дея таржима қилиниб, “фазилат”, “содиқлик”, “тоат” ва “солиҳлик” каби маъноларни ифода этади. Уламолар истилоҳида  “Бирр” юмшоқ ва латофатли сўз ила яхшилик қилиш ва нафратга сабаб бўлувчи қўпол сўздан четда бўлишдир. Айни пайтда “бирр” шафқат меҳр-муҳаббат асосида молиявий амаллар билан яхшилик қилишни ҳам ифода этади. “Волидайн” ота-она. Бу сўз бобо ва момоларни ҳам ўз ичига олади.Бирр” одамларга яхши ахлоқлар ила муомалада бўлиш уларга яхшилик қилиш раҳм кўрсатиш ва содиқ бўлиш ҳамда Аллоҳ Таоло билан бўладиган муомалада У зотнинг буйруқларини лозим тутиш ва қайтариқларидан қайтишдан иборатдир. Шунингдек, гуноҳлардан холис бўлган доимий амалга ҳам “бирр” дейилади. Аллоҳ Таолонинг гўзал исмларидан бири “Барр” дир. Яъни улуғ яхшилик қилувчи. Қуръони Каримда яхшилик ҳақида бир қанча оятлар келган. Аллоҳ Таоло Бақара сураси 177- оятда шундай марҳамат қилади. “Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик, ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир”.

Одатда одамлар яхшилик матлуб эканлиги ҳақида ихтилоф қилмайдилар. Яхшилик нима эканлиги ҳақида ихтилоф қиладилар. Ҳар ким ўзининг йўлини яхши деб тушунади. Яхшилик маъносига ўзича таърифлар келтиради, чегаралар қўяди, белгилар белгилайди. Улар кўпинча яхшиликни белгилашда ақлларини, ота-боболаридан қолган урф-одатларни, ўзлари яшаб турган жамиятдаги ўлчовларни тушунадилар. Бирлари яхшилик деб тушунган нарсани, бошқалари мутлақо ёмонлик деб тушунишлари ҳам мумкин. Демак, яхшиликнинг ҳақиқатини мазкур ҳоллардан устун тургувчи жиҳат белгилаши керак. Ислом динида “яхшилик” Аллоҳ яхши деган нарсалардир. والد арабчада “ота” деган маънода ишлатилади. والدين иккилиги бўлиб иккита ота деган маънодадир. Тағлийбан шундай ишлатилади. Арабларда иккита нарсани биттада ишлатиб юбориш одати бор. امين  демасдан  والدين  деди. Мисол учун: Хурмо билан сувни ҳам اسودين  деб айтишади. Тилло билан кумушни ҳам اصفرين деб айтадилар. Имом Бухорийнинг “Биррул валидайн” асарларида 76 та ҳадис келтирилган. Машҳур саҳобалардан мисол учун Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан 13 та ҳадис ривоят қилинган. Абдуллоҳ ибн Масъуддан 7 та ҳадис, Абдуллоҳ ибн Амрдан 4 та ҳадис, Анас ибн Моликдан 2 та, Ойша розияллоҳу анҳодан 3 та ҳадис, Саъид ибн Абу Ваққосдан 1 та ҳадис ривоят қилинган. Ҳадислар яҳлит ҳолатда келтирилган бобланмаган. Ҳамда Имом Бухорий хазратлари ушбу китобларини Басмала билан бошлаганлар. Ушбу асардаги 24 та ҳадис ота-она ҳақларидаги ҳадислардан иборатдир. Қолган 45 та ҳадис Силаи раҳм ва бошқа мавзуларга оиддир.

4 курс талабаси
Мусохонова Солиҳа

 

84270cookie-checkБиррул валидайн асари ҳақида умумий маълумот

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: