islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

БИРЖА ИСТИЛОҲЛАРИ

Ҳар қандай мавзуга киришишдан олдин мазкур баҳс атрофидаги истилоҳларнинг маъноларини тўла англаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунинг учун ушбу мақолада электрон савдо муносабатлари доирасидаги истилоҳларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратишини лозим топдик.

Атамаларнинг қайси тилдан кириб келгани ёҳуд қайсидир тилда бўлиши аҳамиятли эмас. Зеро шаръий ҳукмларда маъно эътиборга олинади, лафз ва иборалар эмас.

  • التجارة Commerce or business

هى تقليب ودوران المال بعوض لغرض تحقيق الربح , وأحيانا يطلق عليها البيع كما فى قوله  عز وجل : ((وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا ))(البقرة : 275 )[1].

Тижорат – бу фойдани юзага чиқариш мақсадида молни бошқа бир товар ёки пул эвазига алмаштириш.

Гоҳида Қуръони Каримда тижорат сўзи ўрнига “бай” сўзи ишлатилган. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ байни ҳалол қилди ва рибони ҳаром қилди”. (Бақара сураси 275-оят)

  • التجارة الالكترونية Commerce electronic.

هى  مباشرة عمليات التجارة باستخدام أساليب الكترونية مثل الحاسوب وشبكات الإتصال المحلية والعالمية وأجهزة  المحمول المتقدمة أو أى وسيلة من وسائل تكنولوجيا المعلومات والاتصالات[2].

Электрон савдо – электрон воситалар ёрдамида савдо амалиётини амалга ошириш.

Масалан:

  • Компютер
  • Ҳудудий ва халқаро интернет тизими
  • Ахборот технология воситалари орқали амалга ошириш
  • الانترنت

هى  وسيلة من وسائل الاتصال بين شبكات الاتصالات المحلية والعالمية بهدف توصيل البيانات والمعلومات والمعارف  و إبرام العقود و الإتفاقيات  ونحو ذلك[3].

Интернет – Компютер ва замонавий телефон жиҳозларини дунёнинг қайси четида бўлишидан қатъий назар боғлашга ва ўзаро ахборот алмашишга хизмат қиладиган тизим.

  • التكنولوجيا

هى  استخدام وسائل التقنية الحديثة لتسهيل الأعمال والمعاملات ونحوها[4]

Технология – савдо амалиётларини осонлаштирадиган замонавий техника воситаларидан фойдаланиш хизмати.

  • الموقع الالكترونى cite

هو حيز ( مساحة ) ما مخزن عليه بيانات ومعلومات معينة عن فرد أو منشأة أو هيئة . أو نحو ذلك متصل بالانترنت ، مصمم بطريقة فنية من أهل الإختصاص والخبرة ، تسهل لمن يريد الدخول إليه الحصول على  البيانات والمعلومات المطلوبة[5].

Сайт  –  якка шахслар ёки фирма ва ҳоказолар ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирилган электрон майдон бўлиб, бевосита интернет тармоғи билан ишлайди. Унга кирган киши ўзи излаган маълумотни осонлик билан қўлга киритиши учун шу соҳа мутахасислари томонидан ишлаб чиқилган.

  • كلمة المرور إلى الموقع Password

هى اشارات  أو رموز  سرية تسمح للذى وقعها الدخول على الانترنت[6]

Кириш коди – интернет тармоғига киришга рухсат берадиган рақамлар, турли белгилар ва ҳарфлар мажмуи.

  • الوسيط فى التجارة الالكترونية

هو الشخص (أو الجهة  الذي يقوم بالوساطة بين المتعاملين من خلال التجارة الإلكترونية لحساب موكليه مقابل أجرة يطلق عليها السمسرة أو الرسوم أو مكافأة[7] .

Воситачи – муайян шахс ёки томон бўлиши ҳам мумкин. Унинг вазифаси савдо амалиётида иштирок этаётган тарфлар орасида воситачилик қилиш. Ва бунинг эвазига ҳақ олади. Замонавий бизнес тили билан айтганда – брокер.

Мазкур истилоҳлар ва уларнинг маънолари биржа ва электрон савдо борасидаги шаръий ҳукмларни ўрганишда фойда беради. Мақола Жамал Убуд Муҳаммаднинг “Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти (Ислом шариатида электрон савдо ҳукми)” номли изланишлари асосида таёрланди.

4-курс талабаси
Тўхтаев Алибек

[1] Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.13.

[2] Мазкур манба: – Б.14.

[3] Мазкур манба: – Б.14.

[4] Мазкур манба: – Б.14.

[5] Мазкур манба: – Б.15.

[6] Мазкур манба: – Б.15.

[7] Мазкур манба: – Б.15.

86260cookie-checkБИРЖА ИСТИЛОҲЛАРИ
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!