باب ما جاء ان الماء لا ينجسه شئ
حدثنا هناد والحسن بن على الخلال وغير واحد قالوا : حدثنا أبو اسامة عن الوليد بن كثير عن محمد بن كعب عن عبيد الله ابن عبد الله بن رافع بن خديج عن ابى سعيد الخدرى قال : (قيل : يا رسول الله ، انتوضأ من بئر بضاعة ، وهى بئر يلقى فيها الحيض ولحوم الكلاب والنتن ؟ فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إن الماء طهور لا ينجسه شي) . قال أبو عيسى : هذا حديث حسن ، وقد جود أبو اسامة هذا الحديث ، فلم يرو احد حديث ابى سعيد في بئر بضاعة احسن مما روى أبو اسامة . وقد روى هذا الحديث من غير وجه عن ابى سعيد . وفى الباب عن ابن عباس وعائشة[1]
Абу Саъид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: “Айтилдики, «Ё Расулуллоҳ! Бузоъа қудуғидан таҳорат олаверайликми? У қудуққа ҳайз латталари, итларнинг ўлиги ва сассиқ нарсалар ташланган?!» Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Муҳақақки, (кўп) сувни ҳеч нарса нажосат қила олмайди!»
Бу ҳадис ҳасан. Абу Усома бу ҳадисни жаййид (сара) дейди. Абу Саъиднинг Бузўа қудуга ҳақидаги ҳадисини, Абу Усоманинг ривоятидан кўра ҳасан (чиройлироқ) қилиб ҳеч ким ривоят қилмаган. Бу ҳадис Абу Саъиддан бир неча важҳлардан ривоят қилинган деб топилади. Бу бобда Ибн Аббос ва Оиша розияллоҳу анҳудан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Уламолар сувга нажосат тушиши билан агар унинг ранги, ҳиди, таъмидан иборат сифатларидан бири ўзгарса у билан таҳорат олиш жоиз эмаслигига ижмо қилдилар.Бу сув озми, кўпми, оқувчими ёки кўлмакми фарқи йўқ. Шунингдек агар сувнинг ранги ўзгармаса оз сув нажас бўлишида, кўп сув эса нажас бўлмаслигида иттифоқ қилдилар. Айнан сувни кўп ва камлигида ихтилоф қилдилар. “Зоҳир ар-Ривоя“ да келган сўзга кўра Абу Ҳанифанинг наздиларида агар нажаснинг асари у тушган тарафни муқобил тарафида ҳосил бўлса бу сув кам, агар акси бўлса кўп саналади. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздида нажосат тушган сувни сифатларида бирини ўзгариши у билан балоланган кишини илмига қайдланади.
“ Зоҳир ар-Ривоя“ сўзига кўра Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ сувни кам ёки кўплиги борасида йўлларини юқорида зикр қилдик. Баъзи мусаннифлар ўзларининг китобларида сувни кўп ёки камлиги борасида у кишини номидан келирадиган “ўнга ўн“ бўлсин деган сўзларни таҳқиқи ўлароқ қуйида сўзлар айтилди. Юқорида зикр қилинган кўриниш на Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ, на Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ, на Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳдан собит бўлмаган. Балки воқеъда Имом Муҳаммад (р.а) сув кўп деб эътироф қилинадиган катта ҳовуз ўлчами ҳақида сўралганда жавоб бериб айтидиларки: “ Менинг масжидим каби“. Шунда зиролаб ўлчаб кўришганда саккизга саккиз зиро чиқди. Айтилиндики:“ Масжид ичи саккизга саккиз, ташқариси ўнга ўн зиро бўлган“. Шайҳ Ибн Ҳумом “Фатҳ“ да Абу Исо Муҳаммад бу қарашидан қайтганини ривоят қилдилар. “Баҳр ар- роиқ“ соҳиби бу ўлчовни баён қилиб айтадиларки: “Бу ўлчов инсонлар учун қулай усулдир. Чунки ҳамма инсон ҳам нажосатни бошқа тарафда зоҳир бўлишини идрок қила олмайди“. Ўнга ўн ўлчовга биринчи бор асос солган инсон Абу сулаймон Жузжонийдир. Ўнга ўн ўлчовни мазҳабга нисбатини беришлик дақиқ мулоҳазасиз айтилган фикрдир. Ҳадисда келган қудуқ Бузоа қудуғи бўлиб, Бузоа Мадинаи Мунавварада Хазраж қабиласи Бану Саид уруғи жолашган мавзеъдир. Абу Исо Таҳовий бу қудуқ тафсилотларига киришиб айтди: “Бузоъа қудуғи боғларга ўтадиган анхорлар йўлида жойлашган бўлиб, унда сув тўпланиб турмас эди. Шундай экан унинг ҳукми анхорларни ҳукмида эди. Ҳолат бундай бўлса қандай қилиб унда нажосат боқий қолган?“. Бу сўзни иснодини Воқидийга берганлар. Воқидий у Абу Абдулло Муҳаммад ибн Умар ал-Воқидий нисбати бобоси Қози Воқидий ал-Маданийга берилган. Бу кишини кўпкина муҳаддислар заиф санаганлар. Ибн Можадан бошқа олти саҳиҳ соҳиблари ҳам у кишидан ҳадис келтирмаганлар. Лекин Мусъаб аз-Зубайрий, Ибн Нумайр, Иброҳим ал-Ҳарбий, Абу Убайд, Доровардийлар у кишини ишончли дейишган. Ҳарбий айтганки: “Воқидий ислом ишида одамларни билгувчироғи, исломда инсонларнинг амини эди“. Мусъаб унга ўҳшашини кўрмаганман деган. Доравардий ҳадисда “амирул муъмин“ деганлар. “Мийзон“ ва “Таҳзиб“ да шундоқ келган. Умумун олганда бир жамоат у кишини ишончли дейишган бўлса, бир жамоат заиф санаган. Ҳофиз “Талҳис“да Воқидийнинг сўзи сийрат ва ғазотларнинг ҳаммасида ҳужжат эканлигини баён қилган. Шу нарса маълумки Бузоа қудуғи Мадина ва унинг қудуқлари ҳамда унинг ҳолатига таалуқли ҳикоя ҳисобланади. Шундоқ экан бу борада ким ҳам у билан рақобатлаша оларди. Шунингдек сувга нажосат тушганлигига гувоҳ бўлинмаса ёки бирор ишончли одам уни ҳабарини бермаса, бизда ҳам сувни нажосат бўлиши унинг ўзгариши билан бўлади. Айни ҳадис мужмалан Ҳанафийлар учун ҳужжат бўлади.
405-гуруҳ талабаси
Жамбилов Мансур
[1] Abu Iso at-Termiziy. “Sunan at-Termiziy”. 45-bet