Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Ҳафса бинту Умар Жаноб Расулуллоҳнинг саҳобаларидан бири Хунайс ибн Хузофанинг хотини эди. Хузофа Мадинада вафот этиб, Ҳафса тул қолганларидан кейин, Ҳазрати Умар ал-Хаттоб шундай дедилар: “Мен Усмон ибн Аффоннинг ҳузурига бориб, Ҳафсани унга (хотинликка) таклиф қилдим. У менга: “Бироз ўйлаб кўрайин”, – деди”.
Мен бир неча кеча кутдим кейин у менга учраб: “Шу кунларда уйлана олмайдиган кўринаман”,- деди. Кейин мен Абу Бакр ас-Сиддиқни учратиб, у кишига: “Агар истасангиз (қизим) Ҳафсани сизга никоҳлаб қўяман”,- дедим. У киши менга лом-мим демадилар, мен Усмондан кўра у кишидан кўпроқ хафа бўлдим. Бир неча кеча кутдим. Сўнг қизим Ҳафсани Жаноб Расулуллоҳ ўзларига никоҳлаб олдилар. Кейинчалик Абу Бакр ас-Сиддиқ мени учратиб “Ҳафсани менга (хотинликка) таклиф қилганингда лол-мим демаганим учун мендан хафа бўлган бўлсанг керак”, – дедилар. Мен : ” Ҳа”, -дедим. Абу Бакр ас-Сиддиқ : “Сен менга таклиф қилган нарса хусусида жавоб бермоғимга Жаноб Расулуллоҳнинг ўз суҳбатларида Ҳафса ҳақида гапириб ўтганларидан хабардор бўлганимгина монеълик қилган эди. Мен ул Зотнинг сирларини ошкор қила олмас эдим. Агар Жаноб Расулуллоҳ уни олмаганларида, мен олган бўлар эдим”,- дедилар.
Зайнаб бинту Абу Салама ривоят қиладилар:
“Умму Ҳабиба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Ё Расулуллоҳ, биз сизни Абу Саламанинг “Дурдона” қизига уйланасиз, деб юрибмиз!” -деди. Жаноб Расулуллоҳ “Умму Саламага уйланмоғим мумкин бўлмаганидан кейин унинг қизига ҳам уйланмоғим мумкин эмас. Чунки унинг отаси менинг эмишган биродаримдур!” – дедилар.
(“Саҳиҳи Бухорий”, “Инсоннинг ўз қизи ёки синглисини хайрият аҳлига (хотинликка) таклифи бобидан)
Ҳадисда келган “Таъайяма” сўзи араблар истилоҳида “Эри ўлган аёлга ёки эридан боин талоқ бўлиб иддаси тугаган аёлга” ишлатилади. Эри вафот этган аёлга талоқ бўлгандан кўра кўпроқ ишлатилади.
Ибн Баттол айтадиларки: “Арабларда барча эри йўқ аёлга ва аёли бўлмаган эркакка ишлатилади”. “Машаъриқ” китобида бокирага ҳам ишлатилади, деб зиёда қилинган.
Ҳафса бинту Умарнинг эрлари ғазотда жароҳатланиб, ғазотдан кейин вафот этди. Албатта, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Ҳафса онамизга ҳижратдан 25 ой кейин уйланганлар. Баъзи ривоятда 30 яна бошқасида 20 деган қавллар ҳам бор.
Ибн Абдул Бар “Албатта, бир киши жароҳатдан вафот этди ва у шаҳиддир” деди. Бу гап Ҳафсанинг эри Хунайс ҳақида эди.
Ушбу ҳадисда Ҳафса онамизга совчилик масаласида турли хил қавллар бор. Айрим ривоятларда Усмон (р.а.)нинг ўзлари Ҳафса онамизга совчи юборганлари ҳам келган. Ҳирош ибн Робиъ ривоят қилган ҳадисда бундай келган ва буни Табарий “саҳиҳ” деган. “Албатта, Усмон Умарнинг қизига совчи юборди, Ҳафса уни рад қилди. Бу гап Расулуллоҳга етиб борди. Ҳазрат Умар Расулуллоҳнинг олдиларига боргач, Умарга айтдилар: “Эй Умар Усмондан яхши куёвга сени далолат қилайми? Усмон учун сендан кўра яхшироқ қайнота йўқ”. Умар айтди: “Ҳа, Аллоҳнинг набийси”. Расулуллоҳ айтдилар: “Қизингга мен уйланаман ва Усмон менинг қизимга уйланган”.
Ҳофиз Зиё айтдилар: “Ҳадис иснодининг зарари йўқ, лекин саҳиҳда Умар розияллоҳу анҳу Ҳафсани Усмонга таклиф қилганларида, “Унга уйлана олмайдиган кўринаман”, деб рад жавоб берган. Ибн Саъд саҳиҳ мурсалдан Робиънинг ҳадиси каби тахриж қилдилар.
Икки ҳадиснинг ўртасини жамлашда шундай эҳтимол қилинадики, биринчисида Усмон р.а. Умар р.а.га совчи юборганларида Ҳафса уни рад қилдилар. Робиънинг ривоятида келгани каби рад қилишларининг сабаби эрларининг вафотига кўп бўлмаганлиги учун, деб эҳтимол қилинади.
Ибн Саъд нинг ривоятларида воқеъ бўладики, Усмон р.а. “Мени аёлларга ҳожатим йўқ”, дедилар. Вақидийдан Ибн Саъд иснод билан ривоят қилади. Умар р.а. қизлари Ҳафсани Усмонга таклиф қилган пайтларида Расулуллоҳнинг қизлари Руқайя вафот этган эди. Усмон р.а. Умму Кулсумни хоҳлаб турган эдилар. Ҳафсанинг эри Хунайс Бадр жангидан кейин вафот этди ва Усмон р.а.нинг аёллари ҳам ўша кеча вафот этганларини бу ҳадис қўллаб-қувватлайди. Руқайя р.а. касалликлари сабабидан Усмон р.а. Бадр жангига бормаганлар. Исҳоқ бу ҳадисни Ибн Саъддан мурсал ҳолатда тахриж қилган. Саъд ибн Мусаййиб айтадиларки: “Ҳафсанинг эридан бева қолиши Усмон р.а.нинг Руқайядан ажралиб қолишлари билан бир вақтдадир. Усмон р.а.нинг олдиларига Умар р.а. борганларида у киши маҳзун эдилар”. Бу ҳадисдан сезиладики, Умар р.а. Абу Бакр р.а. таклиф қилганлари Усмон р.а.ни рад жавобини берганларидандир. Абу Бакр р.а. сукут қилдилар сўнгра маъноли жавоб қайтардилар. Чунки Расулуллоҳга етган нарса уларга ҳам етган эди.
Умар р.а. Усмон р.а.дан аччиқланганлари каби Абу Бакр р.а.дан ҳам аччиқландилар.
Икковларининг ўрталарида таъкидланган муҳаббат бор эди. Чунки Расулуллоҳ Усмон р.а. ва Абу Бакр р.а.ларнинг ўрталаридаги биродарликни таъкидлаганлар.
Умар. р.а.нинг аччиқланганлари бизнинг наздимизда ғазаб бўлмаган, балки биродарлари билан қариндошлик алоқаларини боғламоқчи бўлганлар ва улардан рад жавобини олганларидан сўнг хафа бўлганлари келиб чиқади.
3-курс талабаси
Дилноза Холмирзаева