Тошкент ислом институтининг ташкил этилиши
Мамлакатимиздаги диний билим юртлари – мадрасалар қадим тарихга эга бўлиб, уларнинг довруғи бутун мусулмон оламига тарқалган. Масалан, “Ислом динининг қуббаси” ҳисобланган Бухоро шаҳрида XX асрнинг бошларида 130 та мадраса фаолият кўрсатган. Лекин шўро ҳукуматининг даҳрийлик сиёсати, динга қарши кураш, барча масжид ва мадрасалар ёпиб юборилиши натижасида 1928 йилга келиб Ўзбекистонда диний таълим тизими батамом тўхтатилди.
Иккинчи жаҳон уруши даврида шўро тузумининг диний сиёсатида кескин ўзгариш кузатилди. 1943 йилнинг октябрида Тошкент шаҳрида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг диний бошқармаси ташкил этилди. Мазкур Диний бошқарма фаолияти Ўрта Осиёдаги бешта шўро республикаси – Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонни қамраб олган бўлиб, диний таълим билан боғлиқ асосий жараёнлар айнан Ўзбекистонда кечди.
Бухородаги “Мир Араб” (1945 йилдан бошлаб бугунги кунгача) ва Тошкентдаги “Бароқхон” (1945-1961 йиллар) мадрасалари, Тошкент олий маъҳади (1971 йилдан бошлаб бугунги кунгача) собиқ иттифоқнинг мусулмон ташкилотлари учун мутахассис тайёрлаб берувчи расмий диний ўқув юртлари эди.
Тошкентда 1943 йилнинг 20 октябрида йирик курултой бўлиб ўтди. Унда собиқ иттифоқнинг турли жойларидан уламолар иштирок этишди. Асосий масала Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасини ташкил қилиш масаласи бўлиб, махсус ҳайъат тузилди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси этиб Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон тайинланди ва у кишига “минтақадаги беш иттифоқдош жумҳуриятларнинг муфтийси” унвони берилди. Шу билан бирга беш жумҳуриятнинг қозилари сайланди ва Ўзбекистон қозиси этиб Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон тайинланди.
Институтнинг 2007 йилга қадар бўлган ҳолати
Собиқ иттифоқ даврида 1945 йили Ўзбекистонда Бухоро ва Тошкентда мадрасалар очиш тўғрисидаги қарор билан диний таълим тизимида дастлабки қадамлар қўйилди. 1945 йил 1 сентябрда Бухорода қадимий машҳур Мир Араб мадрасаси ўз фаолиятини бошлади (мазкур мадраса иморати 1503 йилда қурилган).
Тошкент ислом олий маъҳади эса ўз фаолиятини 1971 йилда бошлади. Бу даврда Зиёвуддин қори ибн Эшон Бобохон Қуръони карим тафсиридан дарс бера бошлади, бир гуруҳ ислом уламолари Исмоил Махдум Соттиев ҳадис илмидан, Фозилхўжа Эшон фиқҳдан, Юсуфхон Шокиров балоғат фани ва мантиқдан, Абдуғани Абдуллаев араб тили ва адабиётидан дарс берган.
Олий маъҳаднинг таълим режасига кўра талабаларга ижтимоий-гуманитар фанлар ва хорижий тилларни ҳам ўргатиш назарда тутилган эди. Дарслар ўзбек ва араб тилларида олиб борилган. Ижтимоий ва табиий фанлар Республика Олий таълим тизимидаги таълим муассасаларининг йирик ўқитувчи-профессорлари жалб қилинган.
Тошкент ислом институти илк бор ташкил қилинган пайтда 20 нафар талаба қабул қилинган. Бу талабалар, асосан, Бухородаги Мир Араб мадрасасининг юқори курс талабалари, битирувчилари ва шаҳар масжидларининг имом-хатибларидан иборат бўлган. Ўша даврда мадрасани битирган талабаларни ислом олий маъҳадига қабул қилиш анъана тарзига айланган эди.
Тошкент ислом институтини ташкил этишда ўз даврининг машҳур намояндаси, таниқли аллома, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг асосчиларидин бири, собиқ муфтий, марҳум Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг хизматлари беқиёсдир. Ул зот ўқув юртининг очилиш маросимида: “Биз бу илмий даргоҳни очар эканмиз, ўз олдимизга диний ва замонавий илмларни пухта эгаллаган, муқаддас динимиз учун зарур бўлган билимдон ходимлар тайёрлашни асосий вазифа қилиб қўйдик”, – деган эди.
Республикамиз истиқлолга эришгунга қадар Тошкент ислом институти узоқ машаққатли йўлни босиб ўтди. Мустақилликка эришгандан сўнг йилдан-йилга ҳар томонлама ривож топди. Айниқса, 2007 йил институт ҳаётига олтин саҳифалар билан ёзиладиган бўлди. Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтининг замонавий ва миллий анъаналарни ўзида энг гўзал шаклда мужассам этган янги биноси қурилиб, талабалар ихтиёрига топширилди. Унда энг замонавий компьютерлар билан жиҳозланган информатика хонаси, ёруғ ва шинам ўқув хоналари, нодир китоблар жамланган кутубхона, талабалар ётоқхоналари ҳамда шинамгина ошхона мавжуд.
Институтнинг мақсад ва вазифалари
Тошкент ислом институтининг асосий мақсади динлар тарихи ва назариясини чуқур эгаллаган, ислом дини асосларини ўзлаштирган, инсонпарварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбия топган, юксак маънавий фазилатларга эга бўлган, соф исломий эътиқод билан йўғрилган олий маълумотли исломшунос, имом-хатиб ва араб тили ўқитувчиларини тайёрлашдан иборатдир. Мазкур мақсадга эришиш йўлидаги вазифалар қуйидагичадир.
– биринчидан: дин асосларининг ўрни ва тарихи ҳақида билимга эга бўлиш, Ислом – ота-боболаримизнинг муқаддас дини эканини, ҳаётимизда тутган ўрни, буюклиги ва илоҳийлигини инобатга олиб, шу олий даргоҳ орқали динимиз ривожига ҳисса қўшиш. Аллоҳ таолонинг олдидаги бурчни адо этиш, муқаддас динимизни, Қуръони карим оятларини, ҳадисларни чуқур ва кенг ўрганиш, уларни тарғиб қилиш, халқимиз, миллатимиз, ёш авлод бу бебаҳо хазинадан баҳраманд бўлишига шароит туғдириш ва шулар асносида маънавий ҳаётимизни юксалтириш.
– иккинчидан: диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг ислом назарияси, фалсафаси, маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаларини ўрганиш ва номларини абадийлаштириш, жумладан, улуғ мутафаккир ва авлиёлар Имом Бухорий, Имом Термизий, Хожа Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Маҳмуд Замахшарий каби кўплаб аждодларимиз қолдирган илмий меросни чуқур ўрганиш, уни жамлаб, халқимизга, энг аввало, ёш авлодга етказиш.
– учинчидан: динни фақат бир ёқлама эмас, балки дунёвий фанлар билан уйғун ҳолда ўрганиб, ўзлаштириб, билим ва тажрибалар асосида маънавият ва маърифатнинг юксалишига, диёримиз ҳамда бутун дунёда тинчлик-осойишталикни барқарорлаштиришга ҳисса қўшиш.
– тўртинчидан: юқори малакали ва етук диний кадрлар, имом-хатиб ва соҳа мутахассисларини етиштириб чиқариб, халқимизнинг муқаддас динимиз борасидаги эҳтиёжларини тўла қондириш ва шу кабилардан иборатдир.
Assalomu alaykum institutdagi fakultetlar va ularga kirish imtihonlari qaysi fanlardan bolishi haqida malumot bersangizlar oldindan rahmat
Ва алайкум ассалом. Сиз сўраган савол бўйича жавобни қуйидаги http://islaminstitut.uz/?page_id=958 линки орқали олишингиз мумкин.
Menga qaysi yònalishlarga qaysi fanlardan imtihon topahrishmiz kerakligi haqida malumot kerak.
Ассалому алайкум. Саволингизга мана шу http://islaminstitut.uz/?page_id=958 линкдан жавоб оласиз.
Assalomu alaykum bu yil kirish imtihonlari o’zgarishi mumkunmi? O’zgarsa qay tarzda bo’ladi? Faqat madrasalarni bitirganlarni qabul qilinadimi? Bu qanchalik rost?
Ассалому алайкум. Агар бу йилги қабул имтиҳонлари бўйича бирор бир ўзгаришлар бўлса, Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг расмий хабари эълон қилинади. Сайтимизни кузатиб боринг!
Қабул имтиҳонлари бўйича ўзгаришлар эълон қилинди: http://islaminstitut.uz/?p=2875
[…] Институт […]
Assalomu Alaykum bu yil 2019 2020 yil uchun qachon boshlanadi va qaysi fanlardan bolib otadi men 11 sinfni tamomladim islom instituga oqishga topshirsam boladimi javob uchun rahmat
Ва алайкум ассалом. Барча саволларингизни ушбу ҳаволадан олишингиз мумкин: https://islaminstitut.uz/?page_id=958#
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига “Олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртини битирганлиги ҳақида дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларининг ҳужжатлари қабул қилинади. Яъни, сиз Тошкент ислом институтига ҳужжат топширишингиз учун аввал мадрасани тамомлаган бўлишингиз лозим.
Assalomu alaykum. Sizlarni oliygohlaringizda 2-3 oylik ta`lim kurslari bor deb eshitgandim.
Iltimos shu haqida ma`lumot bersangiz /qanaqa ta`limlar o`rganiladi.
Ассалому алайкум. Ҳа, Тошкент ислом институтида Араб тили, Қуръони карим ва тажвид фанларидан 3 ойлик ўқув курслари мавжуд.
Ўқув курсларида ўқиш учун рўйхатга олиш ҳафтанинг ҳар шанба куни бўлиб ўтади.
Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ўрта мактабни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат 11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус таълим муассасаси дипломига эга бўлган ҳамда 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.
Тингловчилар диний таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (086-У-шакл);
– паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
– 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
– яшаш жойидан маълумотнома;
Мурожаат учун телефон: (0371) 227-42-37;
Ассалому алайкум. Ҳа, Тошкент ислом институтида Араб тили, Қуръони карим ва тажвид фанларидан 3 ойлик ўқув курслари мавжуд.
Ўқув курсларида ўқиш учун рўйхатга олиш ҳафтанинг ҳар шанба куни бўлиб ўтади.
Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ўрта мактабни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат 11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус таълим муассасаси дипломига эга бўлган ҳамда 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.
Тингловчилар диний таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (086-У-шакл);
– паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
– 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
– яшаш жойидан маълумотнома;
Мурожаат учун телефон: (0371) 227-42-37;
Assalamu aleykum men islom unversitetga o’qishga topshirishim uchun madrasada o’qishim kerakmi
Ва алайкум ассалом. Университетни билмадик, аммо Тошкент ислом институтига мадрасани битириб ҳужжат топшириш керак.
https://islaminstitut.uz/17577
Assalamu aleykum!
1. Institutda ta`lim necha yil va grand ham mavjudmi?
2. Sirtqi bo`limga topshirish uchun qanday talablar mavjud?
3.Modul tizimi qanday imkoniyatlarga ega?
ва алайкум ассалом.
1. 4 йил, фақат контракт
2. Ҳозир сиртқининг ўрнига модул таълим шакли амалда
3. Модул таълимига кириш учун мадраса дипломи ва диний соҳада 5 йил ишлаган бўлиши керак. Модул таълими ҳам сиртқига ўхшаш, жадаллаштирилган таълим ҳисобланади. Мақсади масжидлардаги ўрта махсус маълумотли имом-хатибларни олий маълумотли қилиш.
Мамлакатимизда ислом диний ташкилотлари фаолиятини муносиб кадрлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Неча йиллардан бери имом домлаларимиз ўрта-махсус дипломи билан мехробда хизматда эдилар. Яратганга беҳисоб шукрлар бўлсин.