حدثنا يعقوب بن إبراهيم حدثنا بن علية حدثنا عبد اعزيز بن صهيب قال: قال أنس بن مالك رضي الله عنه : ما كان لنا خمر غير فضيخكم هذا الذي تسمونه الفضيخ فإنِّي لقائم أسقي أبا طلحة و فلانا و فلانا إذ جاء رجل فقال : و هل بلغكم الخبر؟ قالوا: و ما ذاك؟ قال حرمت الخمر قالوا: أهرق هذه القلال يا أنس، قال: فما سألوا عنها و لا رجعوها بعد خبر الرجل.
Яъқуб ибн Иброҳим айтди, У киши ибн Улайдан, У киши Абдулазиз Суҳайбдан, У киши айтдилар: “Анас розияллоҳу анҳу айтди: “Биз учун сизлар уни “фадих“ деб номлаган хамрдан бошқаси йўқ эди. Мен Абу Толҳа ва фалончи ва фалончига хамр қуйиб бераётган эдим, тўсатдан бир киши келди ва сизларга хабар келдими, деб айтди. Улар қандай хабар деди. У киши: “Хамрнинг ҳаром қилингани”, деди. Улар:”Эй Анас бу идишни тўкиб юбор”, дедилар. Анас розиаллоҳу анҳу айтади: “Улар ана шу кишининг хабаридан у ҳақида сўрамади ва қайтмадилар ҳам.”
Ҳадисда ворид бўлган [ما كان لنا خمر غير فضيخكم] ҳаср Анас розияллоҳу анҳунинг ҳузурида бўлгани ёки ўзи билганига нисбатан, деб эҳтимол қилинади. Мадинада [فضيخ] дан бошқа хамр ҳам бўлиши мумкин. Ибн Умарнинг ҳадисида келгани каби хамрнинг ҳаром қилиниши нозил бўлди. Ўша пайтда беш хил шароб бор эди.
Имом Муслимнинг ҳадисида Абу Талҳа билан бўлган баъзи кимсаларнинг номи келган. Улар Абу Дужона, Суҳайб ибн Базо, Абу Убайда, Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал ва Абу Айюб эдилар. [قالوا] даги жам замирнинг айтувчиси Абу Толҳа, қолганлар эса ана шу ишга рози бўлганлар шу сабабли буйруқ уларнинг барчасига нисбат берилади. Анас розияллоҳу анҳу бўйсуниб, нафақат уни тўкиб юборди балки, бошқа ҳадисда келгани каби, идишларни синдириб ҳам ташладилар.
Ҳадисдан олинадиган фоидалар:
1) Хамр ҳаром бўлишидан олдин мубоҳ бўлгани;
2) Бир кишининг хабари қабул қилиниши ва унга амал қилиниши;
3) Саҳобаларнинг ўта итоаткор эканликлари.
3-курс талабаси
Бекимматов Баҳодир