islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Тақводор бўлгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан”

Ислом дини дастлабки давриданоқ инсонларни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш ва фақат у зотнинг ўзидан қўрқишга чақирди. Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг ўзлари бу борада умматлари учун мукаммал ўрнак бўлиб бердилар. Табиийки бу даврда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бевосита ислом дини шариатини етказувчи ва ислом умматининг таянчи бўлганлар. Мусулмон уммати шарифтга амал қилишда Роббисининг курсатмаларини тўлиқ бажаргандагина шариат кўрсатмаларига амал қилган ҳисобланади.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони каримни кўп ҳикматлар учун нозил қилган. Ушбу ҳикматлардан бири инсонлар дунё ва охират саодатига эришиш учун тақво билан сифатланишларидир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Шундай қилиб биз уни арабий Қуръон қилиб нозил қилдик шоядки тақво қилсалар ёки эслаш пайдо қилса, деб огоҳликка чақирувчи оятларни нозил қилдик” (Зумар сураси, 28 оят). Аллоҳ таоло китобини нозил қилди ва инсонлар тақво қилишлари учун унда бир қанча зарби мисоллар келтирди.

Бази уламолар тақво ҳақида сўралганида шундай жавоб берган эканлар: “Тақво бу гуноҳи кабираларни қилмаслик ва кичик гуноҳларга исрор қилмасликдир”. Тақвонинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қанча ҳадисларида баён қилиб берган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Эй Абу Ҳурайра тақводор бўлгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан”.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай марҳамат қилади: “Динларингизнинг энг яхшиси тақволисидир”.

Аллоҳ таоло шундай марҳамай қилади: “Эй одамлар биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик, сизларни ўзаро танишишларингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик, албатта Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлиларингиз тақводорларингиздир”. (Нисо сураси, 1 оят).

 “Албатта Аллоҳ билгувчи ва ҳабардор зотдир” (Ҳужурот сураси, 13 оят). 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақвонинг ҳақиқатини баён қилиб берганлар.

Нўмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта ҳалол  нарсалар, ва ҳаром нарсалар аниқ равшан уларнинг орасида ўхшашлари бор, одамларнинг кўпи уларни билмайди”, дедилар. Шунинг учун, кимки шубҳали нарсалардан ўзини тийса, динини нуқсондан, обрўйини таънадан сақлайди ва кимки шубҳали нарсалардан ўзини эхтиёт қилмас экан, у гуё бировнинг экинининг атрофида қўй боқиб юрган чўпон кабидир. Қўйларининг экинзорга тушиш эҳтимоли бор, огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг чегараси бор, Аллоҳнинг чегараси ҳаром қилган нарсаларидир, огох булинг кишининг баданида бир парча  гўшт бор агар у сағлом бўлса қолган аъзолари соғлом булади, агар у касалланса аъзоларнинг барчаси касалланади, у қалбдир.

Мусулмон кишига, Аллоҳнинг чегарасига яқинлашмаслик вожиб булади,  чункий Аллоҳнинг чегарасига яқинлашиш, ҳаромга тушиб қолишга яқинлаштиради. Аллоҳ таоло бу борада шундай марҳамат қилади: “Булар Аллоҳ таолонинг чегараларидир, улардан тажаввуз қилманглар. (Бақара сураси, 229 оят).  

Мусулмон киши, ҳалолдан касб қилиш ва эҳтиёткор бўлиши ва шубҳали нарсалардан йироқ юриши лозим. Шунда дини саломат бўлади, обрўйини таънадан сақлайди. Чуки шубҳага яқин юриш ҳаромга яқин юриш ҳармга тушиб қолиш мумкин. Аллоҳ барчамизни тақводорлардан қилсин.

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг тақволври борасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади. “Али разияллоҳу анҳу ўғиллари Ҳасан розияллоҳу анҳу садақа хурмосидан бир донасини оғизларига олиб боргандилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони ташлаб юбориш учун “ких-ких” дедилар”, биз садақа емаймиз, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам навараларини гарчи у гўдак бўлса ҳам мумкин бўлмаган нарсадан қайтардилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мен уйга қайтганимда тўшагимда тушиб ётган хурмони кўраман, уни ейиш учун оламан-у садақа деб ўйлаб уни ташлаб юбораман”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда барча мусулмонлар учун буюк намуна бордир.

Абу Бакр Сиддик розияллоҳу анҳунинг тақвоси борасида ҳам бир қанча ривоятлар келган. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кийинги энг тақводор киши ҳисобланади. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қуллари бор эди. Қули ишлаб топган нарсадан уни қандай ишлаб топганини сўрамасдан емас эди. Кунларнинг бирида қули келтирган нарсадан сўрамасдан еб қўйди. Шунда қули ажабланиб сўради. Пулни қандай топганимни биласизми деди. Мен бу пулни жоҳилия даврида коҳинлик қилгандим, шуни ҳаққини энди олдим. Ўзим коҳинликни билмасдим хийла қилиб топгандим. Шу инсонни учратиб қолдим у қарзини берганди, деди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу қўлини оғзига солиб еган нарсаларини қайд қилиб ташлади.

Мана шунга кўра мусулмон киши ҳалолдан касб қилиши ва эҳтиёткор бўлиши, шубҳали нарсалардан йироқ бўлмоғи лозим. Шунда дини саломат бўлади. Чунки шубҳага яқинлашган киши ҳаромга қўл уриб қўйиши мумкин. Аллоҳ барчамизни тақводорлардан қилсин.

Тошкент ислом институти “Тиллар кафедраси” ўқитувчиси Аҳмедов Самариддин Абилғозийвич

 

136710cookie-check“Тақводор бўлгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: