Энг кўп фатво берган саҳоба “Қуръон таржимони” лақабини олган Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ҳисобланади. Чунки хулофои рошидинлар ва Абдуллоҳ ибн Масъуд сингари илмда пешқадам бўлган зотлар саҳобаларнинг кўпчилиги ҳаёт бўлган пайтларда вафот этиб кетганлар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо эса саҳобалар камайиб уларнинг илмларига эҳтиёж кучайган вақтларда яшаб ўтган. Шу сабабли бу зотнинг фатволари кўпроқ нақл қилинган.
Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим