islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Саҳобаларнинг табақалари

Ҳоким Найсабурий раҳматуллоҳи алайҳ саҳобаларни Исломни биринчи қабул қилганлари ва кўплаб улуғ ишларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида бўлганлари эътиборидан ўн икки табақага ажратганлар:

1. Олдиндан Маккада Исломни қабул қилганлар табақаси;
2. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Исломга келганидан кейин исломни қабул қилганлар табақаси;
3. Ҳабашистон муҳожирлари табақаси. Мазкур муҳожирлар “Ҳабашистон муҳожирлари” деб аталадиган алоҳида бир табақа саналади;
4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган биринчи Ақаба байъатида қатнашган саҳобалар табақаси;
5. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган иккинчи Ақаба байъатида қатнашган саҳобалар табақаси;
6. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага киришларидан олдин ҳижрат қилган саҳобалар табақаси;
7. Бадрда қатнашган саҳобалар табақаси;
8. Бадр ғазотидан кейин ҳижрат қилган саҳобалар табақаси;
9. Ҳудайбия ғазотидаги “Байъатур ризвон”да қатнашган саҳобалар табақаси;
10. Ҳудайбиядан кейин ҳижрат қилган саҳобалар табақаси;
11. Фатҳ йилида мусулмон бўлган саҳобалар табақаси;
12. “Фатҳ куни” ва “Ҳажжатул вадоъ”да ёш ва гўдак ҳолида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб қолиш бахтига муяссар бўлган саҳобалар табақаси.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

137850cookie-checkДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Саҳобаларнинг табақалари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: