islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти жамоасининг Рамазон ҳайити табриги

Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳимма солли аъла Муҳаммад. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Аллоҳ таоло барчамизга Рамазон ҳайитини муборак қилсин.

تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكُمْ صَالِحَ الْأَعْمَالِ

Муборак ҳадисда “Тақоббалаллоҳу минна ва минкум солиҳал аъмаал”, дейилганидек “Аллоҳ сизу биздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин”.

Рамазон ва ҳайит кунлари бутун дунё мусулмонлари ва халқимиз ҳақига қилинган дуоларни Аллоҳ таоло ижобат қилсин.

Меҳрибон Зот юртимиз ва бутун дунё халқларидан пандемия балосини кетказсин.

Барчамиз ҳалол-пок меҳнат қилиб, илму маърифатда икки дунёда етакчи бўлишимизни Аллоҳ таолодан сўраймиз.

Кейинги Рамазон ойлари ва ийд кунларига оиламиз билан эсон-омонликда, моддий-маънавий кенгчиликда етиб, масжидларни тўлдириб ибодатлар қилишимизни насиби рўзи айласин. Юртимизни охирги пайтларда содир бўлган балоларга ўхшаш жамики офат-кулфатдан Ўзи асрасин.

Тошкент ислом институти устоз ва талабаларини ҳам Аллоҳ ўз ҳимоясида сақлаб илм йўлида улкан зафарларга муваффақ қилсин.

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Тошкент ислом институти жамоаси номидан ректор Уйғун Ғафуров

143520cookie-checkТошкент ислом институти жамоасининг Рамазон ҳайити табриги

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: