islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Усулул фиқҳда « урф» масаласи

Шариатимиздаги ҳукм олиш манбаларидан яна бири бу «урф» дир. Урфнинг луғавий маъноси – «яхшилик қилиш», «умумий эътироф», “баҳо, «аниқлик» каби маъноларни англатади. Истилоҳда эса, урф деб, кишилар ўртасида зарурат ёки ижтимоий ҳолат юзасидан пайдо бўлган бўлиб, инсоннинг хоҳиш ва истагига боғлиқ ҳамда одамлар уни ўз ўрталарида доимий бажариб келаётган ишларга ва сўзларга айтилади. Ишдаги урфга мисол: Кишилар олди-сотди вақтида «олдим», «сотдим» деган лафзни ишлатмай, пулни бериб нарсани олиб кетаверадилар. Аслида ички томонни розилигини ифодаловчи” олдим сотдим” лафзи ишлатилиши керак.

Урф-одамлар ўрганиб қолган, таниш бўлиб қолган иш ёки сўз бўлиб, жамиятда кенг тарқалган нарсадир. У фуқаҳолар наздида шаръий далиллардан ҳисобланади. Кўпгина шаръий, ҳукмий масалалар ҳукмларида унга асосланилади. Бундай масалаларга қасам, назр ва талоқ бобларида бир қанча ҳукмларни мисол сифатида келтириш мумкин.

Урф ислом ҳуқуқининг иккинчи даражали манбаларидан бўлиб, фақиҳлар урфни далил ва масдар сифатида қабул қилганлар. Урфга кўра фатво чиқаришда ҳанафий ва моликий мазҳаби уламолари бошқа мазҳабларга нисбатан кўпроқ эътибор беришган.

Агар бир ҳукм умматнинг мужтаҳид уламолари иттифоқи билан юзага келган бўлса, у урф бўлмай, балки ижмў бўлади. Урфда ҳамма иттифоқ қилиши шарт эмас, мужтаҳидлар иштирок этиши ҳам шарт эмас. Кўпчилик ичида тарқалиб қолган нарсани урф дейилаверади.

Урфга берилган яна бир бошқа таърифга кўра, у – бирор шаръий нассга зид бўлмаслиги шарти билан ақл билан қабул қилиб, кўнгилларда ўрнашган, соғлом табиат қабул этган нарсадир.

Урф турли ҳолатларга кўра бир қанча турларга бўлинади.
1. Мавзусига кўра , «қавлий ва амалий урф».
2.Умумийлигига кўра, «умумий ва хос урф».
3.Шариатга кўра, “саҳиҳ ва фосид урф“.

Эътироф этиш лозим бўлган ҳақиқатлардан бири шундаки, урф инсоният жамиятидан мутлақо четга чиқмайди, негаки урф инсонларнинг ҳаёт тарзидир. Шунинг учун урфлар турлича бўлган, баъзида умумий бўлса, баъзида хусусий шаклда, асрлар ва шаҳарлар турлича бўлгандек, турли бўлган. Шу сабабли муфтий ва қози ҳукмнинг баъзи ҳолларида урфни одатга боғлаш учун инсонлар урф – одатларини яхши билиши зарур бўлган. Шунинг учун ҳам олдинги ва ҳозирги, фиқҳ олимлар асарлар ёзиб “Адабул-қози вал-муфтий“ (муфтий ва қози одоби) мавзусини киритганлар.

4- курс талабаси Абдукаримов Жалолиддин

145390cookie-checkУсулул фиқҳда « урф» масаласи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: