Уламолар фиқҳий тафсирга турли хил таърифлар берганлар:a) Фиқҳий тафсир – алоҳида эътибор ила фиқҳий ҳукмларни ўз ичига олувчи тафсирдир.
b) Фиқҳий тафсир – Қуръони Каримдаги буйруқ, қайтариқ ва фиқҳий масаларни ўз ичига олган ҳукмий оятлар тафсири.
c) Фиқҳий тафсир – Қуръон оятларидан фиқҳий ҳукмларни чиқариб олувчи илмдир.
Муфассирлар бундай тафсирларни тур хил номлайдилар: “Оётул аҳкам”, “Тафсийрул фуқаҳо”, “Ат-Тафсийрул фиқҳий”.
Бундай тафсир қилишни биринчи мустақил китоб ҳолида ёзган муфассир Муҳаммад ибн Соиб ал-Калбий (ҳижрий 146-йил вафот этган)дир. Шу инсондан кейин бундай тафсирлар ёзишлик бошланган. Қадимги китоблардан яна бири Муқотил ибн Сулаймон ал-Балхий (150-хижрий йилда вафот этганлар)нинг “Қуръондаги беш юз оятнинг тафсири”дир. Лекин бу икки китоб ҳам бизгача етиб келмаган.
Аммо баъзи уламолар юқоридаги икки китобни эътироф этмайдилар ва аввал бу борасида ёзилган китоб Имом Шофеийнинг “Аҳкамул Қуръон” китобидир, дейишади. Лекин бу китоб ҳам бизгача етиб келмаган. Лекин шогирдлари тамонидан бу китоб ҳақида нақллар бор.
Ҳукмий оятларнинг адади:
Қуръони каримда келган ҳукмий оятлар хусусида уламолар турли хил фикрларни айтганлар.
Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ҳукмий оятларнинг ададларини беш юзта деб айтганлар. Баъзилар китобларининг номини ҳам шундай номлаганлар. Масалан: Муқотил ибн Сулаймон ал-Балхий (150-хижрий йилда вафот этганлар)нинг “Қуръондаги беш юз оятнинг тафсири”.
Баъзилар бундай оятлар икки юзта деб айтган.
Баъзилар ҳукмий оятлар сонини 300 та деб айтганлар.
Баъзи уламолар эса, ҳукмий оят ва бунга доир масалалар фақатгина сариҳ оятлардан олинмайди. Балки, қисса ва зарбул масалларга ўхшаш оятлардан ҳам усул ва қоида олса бўлади дейдилар. Шунинг учун улар ҳукмий оятларнинг адади 900 та деб айтганлар.
Оятлардан ҳукмларни чиқариб олишнинг йўли иккитадир:
1) Бошқа оятга таллуқли бўлмагаган ҳолатда ҳукм чиқариш. Худди Аллоҳ таолонинг мана бу оятидан кофирларнинг ўзаро никоҳи дуруст эканлиги билинганидек:
امْرَأَتَ فِرْعَوْنَ
..Фиръавннинг аёли…
2) Бошқа оят орқали чиқарилган ҳукмлар. Худди Али розияллоҳу анҳунинг ҳомиланинг энг оз муддати олти ой деб чиқарган ҳукмлари каби. Бу ҳукм қуюдаги икки оят орқали чиқарилган:
وَحَمْلُهُ وَفِصَالُهُ ثَلَاثُونَ شَهْرًا
..Ва унинг ҳомиласи кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир…
وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ
..уни сутдан ажратиш икки йилдир…
Шу икки оятни уламолар ўрганиб, йигирма тўрт ой сутдан ажратиш увҳун ажратилган бўлса, қолган олти ой ҳомиладорликни энг оз муддати эканлигини билишган.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 4-босқич талабаси Қосимов Акром