islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Савол: Эркак ва аёл ижтимоий тармоқларда ўзаро мактуб ёзса бўладими?

Жавоб: Эркак ва аёлларнинг ўзаро мактуб ёзишиши икки турли бўлади.

Асл қоида: жиддий эҳтиёж ва ҳожати бўлмаса, фитнага тушиш эҳтимоли бўлса, ёзиш мумкин эмас.

Биринчи тури

Илмий хизмат, касбий фаолият, ҳаётий тажрибани ўз ичига олган мактублар бўлиб, унда айрим китобларни тақдим этиш, дарс ёки баъзи мунозаралардан тушунарсиз нарсаларни сўраш, оғир вазиятларда насиҳат қилиб тўғри йўл кўрсатиш, касбга доир масалаларни бажариш ва ҳоказо. Бу маънодаги мактубларнинг ҳукми эркак ёки аёл бўлсин кишининг ўзига боғлиқдир. Агар ўзининг  нафсини заиф, маъсият тўрига илиниб қолишдан хавфи бўлса, бундан тийилиши вожиб.  Аммо, ўзида сабот ва ишончни сезса, бир неча шартлар билан жоиз:

1️⃣.  Саволга шахсий ишларни аралаштирмаслик: ёши, турмуш қурган ёки қурмаганлиги, яшаш жойи шунга ўхшаш нарсалар.

2️⃣.  Мактуб ёзишга сабаб бўлган мавзудан ташқарига чиқмаслик. Агар қай биридан бу содир бўлса иккинчисига эслатиб қўйиш вожиб.

3️⃣.  Ишбошиларни хабардор қилиб қўйиш: Ота, ака, эр ёки аёл. Токи шайтон буни йўлдан оздирмасин.

4️⃣.  Агар ҳар икки томоннинг биридан шаҳвоний ҳаракат сезилса, дарҳол бу муносабатни тўхтатиш.

Иккинчи тури

Танишув мактублари бўлиб, бугунги кунда жуда кўп йигит ва қизлар мубтало бўлган маъсиятга воситадир. Бунинг ҳукми ҳаром эканлигига далиллар ўтди. Яхши ниятдаман, ўзимга тўғриман, деган гаплар сизни алдамаслиги керак.

Акс ҳолда Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Номаҳрам эркак ва аёл ҳаргиз ёлғиз қолмасинки учинчилари шайтон бўлади”– демаган бўлар эдилар. (Имом Аҳмад ривояти).

Қолаверса мусулмон киши ўз иймонини фитналар майдонида синамаслиги лозим. Интернетда ўзаро сухбатлашиш каби фитна майдонида албатта фитнага тушади, шайтонга енгилади.

Али Муҳаммад Шавқийнинг “Фейсбук”нинг одоб ва аҳкомлари” китобидан

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”  ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси Абдуғафур Ниёзқулов таржимаси

168960cookie-checkСавол: Эркак ва аёл ижтимоий тармоқларда ўзаро мактуб ёзса бўладими?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: