islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мактаблар янги ўқув йилида очиладими?

Саволга АОКАда ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова жавоб берди.

Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар ўқув йилини қай тарзда бошлаш устида ўрганишлар олиб боряпти.

Бунда 3 та сценарий кўриб чиқилмоқда:

👉 Биринчиси, пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант.

👉 Иккинчиси, ССВнинг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.

👉 Учинчиси, гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Маълум бир ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб фаолият олиб борилади. Бунда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилган, яъни боланинг мактабга бориш-бормаслиги ихтиёрий бўлади.

Бу борадаги якуний хулосани Республика махсус комиссияси қабул қилади.

169000cookie-checkМактаблар янги ўқув йилида очиладими?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: